Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!

3-11-2021, 18:36 admin Мақолалар 976


Аждодларга муносиб авлод бўлайлик!



Аллоҳ таоло Қуръони каримида : Улардан кейин келганлар айтишади: ”Парвардигоро, бизларни ва бизлардан олдин иймон билан ўтганларни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда нафрат пайдо қилма! Парвардигоро, Сен шавқатлисан, раҳмлисан” .Ушбу ояти каримада Ислом умматининг боши билан охирини боғлаб турувчи силсила баён қилинган. Кейин келган мусулмон авлоди, ўзидан аввал вафот этиб кетган аждодларни, мўмин-мусулмонларни яхшилик билан эслаб, ҳақларига яхши дуоларда бўлиши, уларни сўкиш, хорлаш, шаънларига номуносиб сўзларни айтиш мусулмон умматига хос бўлмаган иш эканлигини таъкидлайди.
Шу оятни амалий ифодаси қанчалик муҳимлиги хозирги кунимизда ёшларимиз учун ўта долзарб бўлиб қолди. Ҳамма ҳам шу оятга амал қила олаяпдими? Нима учун бу саволни ўртага ташладим. Ўқувчи ўзига шу саволни берсин ва ўзини тафтиш қилсин. Чунки, баъзи бир мутаассиб ёшлар Ислом дини мусоффолиги йўлида хизмат қилган уламоларимизни ҳақорат қилишни ўзларига вазифа қилиб олди. Буларнинг бу журъати ўтган аждодларимизга, балки ҳаммага тўғри йўлни кўрсатган уламоларимизни ҳақорат қилишда намоён бўлмоқда. Улар уламоларимиз тўғрисида адабсизлик қилиб жумладан: “Абу Ҳанифага ҳадис етиб келмаган”, “Мотуридий адашган” каби тухматлар билан фаолият олиб бормоқда. Биз Аллоҳ таолонинг юқоридаги оятига амал қилган ҳолда “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ”, “Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ” деб муҳаббат билан мурожаат қиламиз. Чунки шу зотлар бизларни тўғри йўлда жам қилдилар.
Хулоса ўрнида, ибрат олишлик учун шу оятни тафсирида Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ келтирган далилга қаратмоқчиман. Оиша онамиз розияллоҳу анхо шундай деган эканлар: “Мен Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг “Бу уммат кейингилари олдингиларини лаънатламагунча йўқ бўлмайди” деганларини эшитганман”. Демак, ўтган буюк отлар ва алломаи замонларни беҳурмат қилиш, уларни лаънатлаш умматнинг ҳалокатига сабаб бўлар экан.





Кармана туман “Мавлоно Ориф Деггароний”
жоме масжиди имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш