Шариатни маҳкам ушлаш мусулмонларни бирлаштиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизларга икки нарсани қолдирдим. Уларни маҳкам ушласангиз, адашмайсизлар. Улар Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти.)
Шариатга тўла-тўкис бўйин сунмоқ нажот ва муваффақият омилидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларига бўйин сунмаган қавмлар ҳолига тушиб қолишдан бутун умматни огоҳлантирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Итоатдан чиқиб, жамоатдан ажралган ҳолда вафот этган кимса жоҳилият ўлимини топибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти) Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга дунё ва охиратда зафар қучиш йўлини баён этди: “Эшитдик ва итоат этдик! Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат ўзинг қайтажакмиз. Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга бизлардан илгари ўтганларнинг бўйнига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага буюрма! Бизларни афв эт, бизларни мақфират қил, бизга раҳм айла! Ўзинг Хожамизсан! Бас, Ўзинг бизни кофир қавм устидан ғолиб қил!» (Бақара 285-286-оятлар). Бошқа оятда бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи: “Эшитдик ва бўйсундик”, демоқдир. Ана ўшаларгина нажот топгувчидирлар. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига бўйсунса, бас, ана ўшаларгина бахт-саодатга эришувчилардир” (Нур сураси 51-52-оятлар)
Ҳаром қилинган ишларда бизларга катта зарарлар бор. Шу боис хато қадам ташлаган кимса дунё-ю охиратда азобга қолади. Ибодатнинг асл моҳиятларидан бири ҳалол бўлмаган нарсалардан тийилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳаром нарсалардан тийилинг, энг ибодатли киши бўласиз!” деганлар (Имом Термизий ривояти). Оиша (розияллоху анҳо) айтади: “Ким узлуксиз ибодат қиладиган одамдан узиб кетмоқчи бўлса, гуноҳлардан тийилсин”. Умар ибн Ҳаттоб (розияллоху анҳу)га: “Маъсиятга кўнгли чопса-да, уни ҳеч қилмайдиган кишилар ҳақида нима дейсиз?” деб савол берилганда, у зот: “Улар Аллоҳнинг тақво имтиҳонидан ўтган зотлардир. Уларга мағфират ва ажр-мукофот бор”, деган.
“Кайтарик” сўзи кўп маъноларни ифодалайди . Оят ва ҳадисларда қайтарилган ишларни бажариш ҳаром бўлади. Зино қилиш, судҳурлик, ўғрилик, аврат жойларни очиб юриш ёлғон, ғийбат, туҳмат, порахўрлик ва одамлар орасида фисқ-у фасод тарқатиш кабилар қайтарилган амаллар жумласидандир. Шариат аҳкомларига кўра, баъзи ўринларда қайтариқ дейилса, макруҳ амаллар ҳам тушунилади. Макруҳ амални қилувчилар Қиёмат куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шафоатларидан бебаҳра қоладилар. Шунинг учун макруҳ амаллардан ҳам сақланиш зарур.
Зарафшон шаҳри “Геолог” МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.