Сохта салафийлик ҳақида

25-10-2021, 19:00 admin Мақолалар 335

Сохта салафийлик ҳақида

Сохта салафийлар ҳақида гап бошлашдан олдин, Ҳаким Самарқандийнинг қуйидаги пурмаъно сўзларини келтириб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман: "Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас, чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботини бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг. Қуръонни фақат ўз раъйингиздан келиб чиқиб шарҳламанг"...
Асрлар давомида ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва орттирилган малака эришилган ютуқларни рад этиб ,фақатгина “Салафи солиҳлар” даврини эътиборга олиш сохта салафийликнинг тор моҳиятини намоён этади.
Сохта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳ сабабли ҳам диндан чиқишини эълон қилмоқдалар.Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) нинг ақида борасида мўътабар ҳисобланган “ал –фиқҳул акбар”китобида шундай дейилади : “ Мусулмон шахсни бирор гуноҳ сабабли ,гарчи у катта гуноҳ бўлса ҳам ,модомики уни ҳалол санамас экан,кофирга чиқармаймиз ва ундан имон исмини ҳам кетказмаймиз.Уни ҳақиқий мўмин деб атаймиз ”.
Хорижий гуноҳи кабира содир бўладиган ҳар бир диёр “дорул ҳарб” ҳисобланиб ,уларга қарши уруш қилинади дейдилар.Худди шундай ,сохта салафийлар ҳам агар инсонлар ислом шариати жоиз деб билган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳамда саҳобийлар ва азиз авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш каби амалларни жоиз деб эътиқод қилсалар уларни куфр ва ширкда айблаб , ўша диёрларни куфр диёри деб атаганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъин ва табъа тобеъинлар яшаган даврдир. Ана шу даврда фаолият олиб борган улуғларни “Салафи солиҳлар”, яъни солиҳ бўлган зотлардир, дейилади.
Ўтган асримизнинг кўзга кўринган етук алломалардан бири марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “салафийлар” деб атаётганларга раддия сифатида “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” номли асарларида жумладан шундай дейдилар: “Ислом динининг ўтаган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир”
(231-232-бетлар).
Аллоҳ таоло Анъом сураси, 153-оятида марҳамат қилган “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир.
Бас, унга эргашинглар.
Ва бошқа йўлларга эргашманглар. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар.
Мана шу сизга қилган амрдирки, шояд тақво қилсангиз” оятига хилоф иш тутди. Шу тариқа нафсу ҳавосига берилган, бидъат ва залолатга кўмилганлар тоифаси кўпайиб борди. Бу ҳолат асрлардан асрларга ўтиб ҳозирги кунимизда ҳам давом этмоқда. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Дарҳақиқат,
бани Исроил етмиш икки миллат (гуруҳ)га бўлинди,умматим эса етмиш уч миллатга бўлинади.Фақатгина бир миллатдан ташқари уларнинг барчаси дўзахдадир”,дедилар.
Саҳобалар : “Нажот топган )у( миллат) кимлардир ,ё Расулуллоҳ ?” деб сўрадилар.(Бунга жавобан) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : (“Мен ва асҳобларим унинг узра бўлган (миллатдир),дедилар (Имом Термизий ривояти).
Сохта салафийларнинг Пайғамбаримизга ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналари мусулмон ҳолда вафот этмаган дейишларида ҳам яққол кўрина-
ди. Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви гўёки “нубувват”, яъни пайғамбарлик Набий алайҳиссаломнинг фақат сўзи ва амалида намоён бўлган, деган хулосага олиб келади..Ваҳоланки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш ва у зотнинг қабрларини зиёрат қилиш бахт ва саодатдир.Бу саодатдан Тангрим ҳаммамизни насибадор қилсин!

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш