Исроф саховат эмас

25-10-2021, 18:49 admin Мақолалар 357

Исроф саховат эмас
Исроф - деганда кераксиз нарсалар учун беҳудага пул сарфкаш, фойдасиз сарф-харажатлар ва ҳаракатлар тушинилади. Инсон табиатан исрофгарчиликка мойил жонзот саналади. Ҳар қадамда молини беҳуда сарфлайди. Кўпларимиз бу соҳада исрофгарларнинг исрофгарига айланиб бўлганмиз. Машаққат ва ҳамма нарсадан ўзимизни тийиш, қайтаришлар евазига йиллар давомида мисқоллаб йиққан молимизни ном чиқариш мақсадида қилинган кераксиз бир маросим, маърака учун бир кечада совуриб юборамиз. Бирор буюмнинг (масалан, улов, рузғор ашёси ёки кийим-кечакнинг) арзонроғи тургани ҳолда бошқаларни лол қолдириш учун енг қимматини сотиб оламиз, ҳатто ,,Кимошдиъъ савдосидан харид қиламиз. Сув, озиқ-овқат , кйим-бош, ёқилғи ва бошқа неъматларнинг исроф қилиш соҳасида-ку, ҳар қандай миллатни ортда қолдрамиз.
Исрофнинг ката-кчиги йўқ. Бир замондош олим айтганидек, ,, Исрофнинг енг кичиги таом йеган косангдаги ёғ юқини тозаламасликдир ъъ. Ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор еканини кўрсатиш учун уйларни ҳаддан ташқари ҳашаматли ва дабдабали қилиб қуриш, уларни хориждан келтирилган қимматбаҳо ашёлар билан жиҳозлаш, янги урф бўлган (модадаги) кийимнинг изидан пул сочиш, зиёфат ва маросимларни бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиқм қилиш ҳам давримиздаги исрофнинг кўринишиларидандир. Қуръонда келтирилган ,, Йеб ичинг ва исроф қилманг ъъ( Aъроф сураси 31-оят) .
Исрофгарчиликнинг охири надомат билан тугайди, ҳалокат билан якунланади. Исрофгар қанчалик бой бўлмасин, оқибатда барибир камбағалга айланади. Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни қоронғу бўлади. Пулини, молини, бошқа неъматларни хор қилган киши оғир кунда ўзи ҳам хор бўлади. Тасаввур қилинг: бир уй тўла оч-яланғоч одам ўтирибди. Уй совуқ, йегани ҳеч вақо йўқ. Оила аъзоларининг барчаси ғамга ғарқ бўлган, ҳатто болаларнинг кўнглига шўхлик сиғмайди. Мана шу кўнгилсиз ҳолатнинг бош айбдори кераксиз ўринга мол сарфлаган, иқтисод, тежаш деган гапларни аллақачон унитиб юборган оила бошлиғидир. У ,,Пул мени емас, мен пулни топаманъъ, дея ертасини ўйламай, топгснини беҳуда совурган.
Фахри коинот айтганлар: ,,Йенглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтмангларъъ; ,,Ким ҳаётда тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди “.
Тўғри, пулга, мол-дунёга муҳаббат қўйиш, пул устига пул йиғиш ёмом ҳулқлардан саналади. Aммо кераксиз ўринга пул-мол сарфлаш ҳам ақлга зид ишдир. Бир донишманд айтганидек, ,,Саховатли бўл, аммо исроф қилма, тежамкор бўл, лекин бахил бўлма”. Исроф сахийлик емас, тежамкорлик бахиллик емас. Тежамкор кши пулини керагидан ортиқча сарфламайди. Ҳовлиқиб, юз сўмга олинадиган нарсага минг сўм тўламайди. Пулини фақат ҳаёти, рўзғори, еҳтиёжи учу зарур бўлган нарсаларгагина харжлайди. Тежаган киши асло фақир бўлмайди, балки икки дунё саодатига еришади.
Имоми Aъзамнинг ғоят ибратли гаплари бор: ,, Хайр (яхшилик) ва еҳсондан исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай хайр йўқдир ”. Дарҳақиқат, ўзгаларга ҳар қанча хайр-еҳсон ( яни яхшилик ) қилсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди, исроф бўлмайди. Aксинча, қай бир ишда чиройли кўринмасин, ортида ҳеч бир яхшилик йўқ. Пулни ҳисоб-китоби билан сарф қилиш фойданинг ярмидир.
Исрофгарлардан бири Суқрот ҳакимга камбағал бўлиб қолганидан шикоят қилди. Суқрот уша одамга шундай маслаҳат берди: ,,Исрофингга бир чегара қўйиб, пулингни тежа, ўзинг ўзингдан қарз ол, шунда аҳволинг ўнгланади”. Улуғ донишманднинг тавсияси бугунги кунимизда ҳар қадамда исрофга йўл қўйсада, яна ҳаёти ночорлигидан шикоят қилиб фиғони фалакка чиқаётган айрим кишиларга ишоратдек туйилмайдими?
Ҳаётимиз учун енг зарур неъмат бўлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушябди. Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси енг биринчи даражалар ташвишлардан бўлиб турибди. Бугунги кунда дунёда 1.100.000.000 киши ёки жами аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтож. Ҳозир жами 470 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларида, 2,4 миллиард киши еса сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Яна йигирма йилдан кейин сув йетишмайдиган ўлкаларда яшовчилар сони олти бараварга кўпайиб, уч миллиард кишига йетиши кутилмоқда. Сифатли ичимлик суви йетишмаслигидан жаҳонда йилига уч миллион киши касаланиб, нобуд бўлаётир.
Дунёнинг жуда кўп мамлакатларида миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига ташна, бир челак сув учун жанжал-можаролар бўлаётган бир пайтда бизлар тоза ичимлик сувини жўмраклардан оқизиб қўябмиз. ,,Нега бундай ?ъъ десангиз, ,,Совуқда музлаб қоладиъъ,деб баҳона топамиз. Тоза ичимлик суви билан екинларимизни суғорамиз, машинамизни ювамиз, ҳовлиларимизни, кўчаларимизни салқинлаштириш учун ичимлик сувини сепамиз. Таҳорат ва ғусул қилишда одамларнинг қанчалар сув исроф қилаётганини кўрганда айниқса тежамкорлик деган нарсанинг батамом унитилганига иқрор бўласиз. Ваҳоланки, Сарвари коинот (алайҳиссалом) бир литрча сув билан таҳорат олганлар, ғусулга еса уч литрча сув ишлатганлар. Бизларга ўхшаб бир марта чўилиш учун ваннани тўлатиб сув сарфламаганлар.
Кунларнинг бир куни Саад (р.з) таҳорат қилаётгандилар. Расулуллоҳ (с.а.в) : Ей Саад дедилар- ,,Таҳоратга сувни еҳтиёй бўлиб ишлатъъ: Ё Расулуллоҳ ,,бу ибодат учункуъъ – Ибодат қилинаётган сарфланаётган нарсадаям исроф борми? деганларида ,,ҳа албатта исроф боръъ- деган еканлар. Гарчи инсон денгизни ёнида бўлса ҳам сувни исроф қилмаслиги керак.
Гугурт тежаш учун ёки хонани иситиш мақсадида газимиз кун бўйи ёқилганича қолади. Зарурати бўлмаса ҳам уйларимизда, хонадонларимизда, ишхонамизда електр чироқлари соатлаб ёниқ туради, ҳеч ким кўрмаётган теливизорни ўчириб қўймаймиз, компютерларимиз зарурати бўлмаса ҳам ишлайверади. Aхир ҳамма нарсанинг уволи бор. Халқимизда ,, Нимани хор қилсанг, ушанга муҳтож бўласанъъ, деган нақл бор.
Исроф жамиятнинг истисносиз, барча табақалари орасида тузалмас бир дардга айланиб бўлди. Одамларимиз ҳатто исрофгарликлари билан мақтанадиган бўлишди . Болаларимиз катталардан ўрнак олиб, неъматнинг қадрини билмайдиган, нарсаларини бўлар бўлмасга ташлаб юборадиган ҳолга келишди. Улар китоб-дафтарларини, ўйинчоқларини, кийим-бошини авайламайдиган, ота-оналари машаққат билан топган пул ва мулкини тежамайдиган бўлиб тарбия топаябди.
Лекин ҳамма ишда меъёр яхши, мўтадиллик яхши. Менга бойлик бериб қўйилибди, дея уни ҳар томонга сочавериш, айниқса буюрилмаган ишларга харжлаш савоб ўрнига гуноҳ ешикларини очиб юборш мумкин. Бунинг ўрнига маҳалладаги ночор яшаётган бир фақир оиланинг кам-кўстини қилб бериш, ўқиш ҳаққи (контракт) пулини тўлай олмаётган талабага ёрдам бериш, ўғлини уйлантириш учун маблағ топа олмай гангиб юрган бир оиланинг мушкулини осон қилиш, қарзини тўлай олмаётган бир танишини қўллаб юбориш мумкини-ку!
Исроф деганда фақат маблағ, бойлик ёки мулкни совуриш тушинилмайди. Қимматли вақтни беҳуда кетказиш, фойдал ишларга сарфламаслик ҳам исрофдир. Куч-қувват ва салоҳиятни ел-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир. Соғликнинг қадрига йетмай, тинкани қуритадиган ёки саломатликка хахф соладиган ишларга муккадан кетиш ҳам исрофдир. ,,Исрофнинг ката-кичиги бўлмайдиъъ , дейишади. Исрофнинг енг оғир гуноҳлардан еканини ҳис етайлик. Ҳамма ишда тежамкор ва тадбирли бўлиш ахлоқимизнинг заруе шартларидан еканини бирор сония ҳам унутмайлик.
Баҳиллик қилиб қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Aкс холда маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз. (Исро сураси 29-оят)

Қосим Шайх масжиди ноиб имоми Истамжон Хамрайев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш