Исломда поклик

25-10-2021, 18:47 admin Мақолалар 361

Исломда поклик
Одобимизда инсонларнинг ҳамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида еътибор берилган. Сабаби, покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, поклик яхши инсонликнинг кўзгусидир. Aгар инсон кир-чиркинликлардан тозаланиб юрса, бу борадаги одобларивизга риоя қилса, гўзаллик ва саломатликнинг енг олий даражасига еришади. Кир-чир, исқирт ҳолда юрувчи, тозаликка еътибор бермайдиган кишилардан ҳамма нафратланиши шундан.
Шарқона одоб талабларига кўра, комил инсонлар ҳаётда ҳамиша ювинган(таҳорат олган), тоза кийимлар кийган ҳолда,тирноқ соч-мўйлабларини ўстириб юбормай, уятли жойларни яшириб юришлари лозим. Ҳар куни камида икки марта - ерталаб ва кечқурун тишларни мисвок (махсус тозалаш воситаси) ёки тиш чўткаси ёрдамида тозалаш ҳам одобнинг асосий шартларидандир.
Кишиларнинг ҳар ҳафтада камида бир марта , асосан жума кунлари, байрамларда, ер-хотинларнинг жинсий алоқадан сўнг баданларининг ҳамма йерига сув йртказиб чумилишлари (ғусл қилишлари) талаб етилади. Aмалий ва тиббий тажрибалардан маълум бўлишича, бундай ювиниш одамни турли ифлосликлардан тозалабгина қолмай, жинсий алоқа туфайли йўқотилган куч-қувватни тиклаш ва тетиклаштиришга ҳам хизмат қилади.
Ҳожатхонага киришнинг ҳам ўзига хос тартиблари бор: бу йерга кираётганда шайтон ёмонликларидан паноҳ тиланади, қиблага қараб ёки унга орқа ўгириб ўтирилмайди, у йерда гапириш, бирор нарса ўқиш мақбул емас. Ҳожатхонага бошяланг, ялангаёқ кирилмайди. Сув ва сув ёқасига, йернинг ёруқ жойларига, жониворлар уясига, дарахт остига, ахлатхона ёки қабристонларга ҳожат ушатилмайди. Ҳожат ушатиб бўлингач, кесак ёки махсус чиқарилган қоғоз билан тозаланиш, иложи бўлса чап қўл ёрдамида сув билан ювиб ташлаш лозим. Aйниқса пешоб қолдиқларининг кийим ёки баданга тегишидан еҳтиёт бўлиш керак. Турли битикли қоғозлларни, яроқли мато, тоза пахта, тезак, суяк кабиларни тозаланиш мақсадида ишлатиб бўлмайди.
Одобимиз талабларига кўра, ўн нарса - мўйлабни қисқартириш, соқол қўйиш, тишни мисвок қилиш ( тозалаш ), буринни сув билан тозалаш, тирноқни олиш, бўғинларни ювиш, қўлтиқ тукларини юлиш, киндикости тукларини қириш, сув билан тозаланиш, оғизни сув билан ювиш-тозалашга хос инсоний одатлар саналади.
Мўйлабни лаб четларидан тартибсиз равишда ўстирш ғайридинларнинг одати бўлгани учун уни узайтириб юбормай, қисқартириб турилади.
Киндикости туклари деганда жинсий аъзо ва орқа йўл атрофидаги туклар назарда тутилади ва улар кетказиб (қирб ёки юлиб ) тозаланади.
Қўлтиқ ости тукларини ҳам ўсиши билан юлиб, бунга чидамаганлар еса қириб тозалашади.
Тирноқни ўстириб юриш одобимизга хилоф бўлгани учун уни ўсган заҳоти олиб юриш лозим. Тирноқларини ўстириб, унга ҳар хил бўёқ ва ишлов бериш айрим аёллар ўйлаганидек, мутлақо зийнат саналмайди.
Қулоқ бурмалари, бурун катаклари, киндик чуқурлари, кўз қовоқлари каби одатда баданнинг кир тўланадиган барча бўғинларини ҳамиша тозалаб туришга тўғри келади. Поклик ва ёқимли ҳидни йўқотмаслик учун ана шу жойларни мунтазам ювиб туриш лозим.
Одобимизда оғиз ва тишларни тозалашга алоҳида еътибор қаратилган. Ҳозирги замонавий тиш тозалаш чўткалари 1806-йилдан бошлаб урфга киргани ҳолда, аждодларимиз минг йиллардан буён арок деган дарахтнинг шохларидан махсус ясалган тиш тозалаш восици ( мисвок ) ёрдамида оғиз-тишларини тозалаб юришган. Мисвок оғиз-тишни тозалабгина қолмай, уни хушбўй қилади, кайфиятни яхшилайди, милк ва тиш касаликлари олдини олади, кўзни равшан қилади, овқат ҳазмини яхшилайди, турли микробларни ўлдиради.
Соч қўйган киши сочини парваришлаши, ўз вақтида ювиб-тозалаши, тараб-ўриши лозим. Еркак ва аёллар сочларини қорадан бошқа ранга бўяшлари мумкин. Сочдаги оқ толаларни юлиб бўлмайди. Aёлларга бошқа сочни ( сунъий бўлса ҳам ) улашлари ҳаромдир.
Уйқудан турган киши қўлини уч марта ювмагунича ҳеч нарсага қўл урмайди.
Ичимлик ичаётган киши идиш ичига нафасини туширмайди. Синиқ, дарз кетган ёки лаби учган идишларда таом ёки суюқлик истеъмол қилинмайди, чунки у йерда йиғилиб қолган микроблар таомга аралашиши ва натижада касаллик келиб чиқиши мумкин.
Шунингдек, уй, ҳовли ва ишхоналарни ҳамда уларнинг атрофини тоза тутиш, ахлатларни кўчага, одамлар юрадиган жойларга ташламаслик, умуман, ахлатни тўпламаслик ҳам одобга киради.
Уй ичини, идиш-товоқларни, кийим ва жиҳозларни ҳам тозза сақлаш зарур. Уст-бош, соч-соқолнинг, хусусан, ко,йлаклар ёқасининг покиза бўлишига алоҳида еътибор бериш, одамлар кўз ўнгида жирканч ва ифлос ҳолда юришдан сақланиш талаб етилади.

Қосим Шайх масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш