"Тавбанинг фазилати".

22-10-2021, 11:18 admin Мақолалар 662

"Тавбанинг фазилати".
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Росулуллоҳга биз умматларидан чексиз салом дурудларимиз бўлсин.
Одамни гунохдан тийилтирувчи энг муҳим омил--- қўрқув, шубхасизки, Аллоҳдан қўрқишдир. Аллоҳнинг интиқомидан ва қудратидан ваҳимага келиш, берадиган азобидан, ғазабидан ва аёвсизлигидан сақланмоқликдир." Аллоҳнинг амрига қаршилик қилувчилар ўзларига бало орттиришдан, бошларига аччиқ кулфат тушишидан қўрқсинлар!".
Имом Ахмад бундай дедилар:" Аллоҳни уйлаб қўрқув босганда, иштахам бўғилади, ҳеч нарса егим келмай , ичгим хам келмай қолади".
Имом Бухорий ва Муслим қайд этадилар:
" Пайғамбаримиз соллоллоху алайхи васаллам ёлғизликда Аллоҳнинг азобини ҳотирлаб, қилган гунохлари юзасидан кўз ёши тўккан кишилар, қиёмат куни, яъни бирор жойда соя бўлмайдиган кунда, Аллоҳнинг Арши соясида туришга мушарраф бўладиган етти хил киши жумласида бўлишларидан дарак берганлар.
Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келаси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.
Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар.
Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди.
Хазрат Умардек зот бир туртиб қўйганига шунча мархамат қилиб, икром қилиб унутмаганда, бизлар бугунги баъзи қилмишларимиздан Аллоҳга қайтиб тавба қилмоғимиз зарур.Эл ичида юрамиз бу кўз нимани кўриб, қулоқ нималарни эшитмайди дейсиз.
Қайнона- келин муносабатлари, эр- хотин муносабатлари......
Тез тавбага қайтайлик
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ...
Кучлиман , деб зулм қилма хеч қачон,
Зулм оқибати фақат -- пушаймон.
Сен ухларсан, мазлум сенга тилар дор,
Мазлум бедор экан , Аллоҳ ҳам бедор.
Золим зулм қилса, кезиб юртма- юрт,
Ёмонлиғи ортса худми ё бехуд.
Сен хавола қил вақтга, у топгай жазо,
Хеч кутмаган ерида юз бергай бало .
" Бас кимки ( дунёда) зарра яхшилик қилган бўлса,( Қиёмат куни) уни кўрар.Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса хам, уни кўрар" ( Залзала сураси,7-8 Оят).

Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш