Жаннат оналаримиз оёқлари остидадир.

18-10-2021, 08:36 admin Мақолалар 477

Жаннат оналаримиз оёқлари остидадир.
Ҳадис.

Дунёда энг мўътабари, энг фидойиси, энг меҳри дарёси, беминнат муҳаббат қалб эгаси Оналардир.
Меҳрибонларнинг меҳрибони бўлмиш Роббим яратган махлуқотларига ўз меҳр-муҳаббатидан улуш тарқатаётганида, она унвонига сазовор бўлганларга ана ўша улушдан бошқаларга қараганда кўпроқ берар экан, деб эшитганмиз. Бунга ишонамиз. Негаки, нафақат инсонлар, ҳатто ҳайвонот ва жамодотларнинг ҳаётини кузатганимизда ҳам она муҳаббатининг беқиёслигига гувоҳ бўламиз, ва бу қадар беқиёс муҳаббат олдида бош эгамиз. Таърифига тил ожиз. Ҳамма биладиган, инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат, яъни Яратганнинг буюк қудрати ва ҳақлигига, ақл бовар қилмас мусаввирлигига энтикиб-энтикиб тасбеҳ айтамиз, қуллуқ қиламиз, шукрона келтирамиз.
Вужудимиз баҳор ҳавосидек яйраб, оналар ҳақидаги ҳикматли сўзларни, ҳадисларни ёдга оламиз. Қаранг-а, эрининг, болаларининг кирини ювган аёл гуноҳини ювган билан баробар ажр олар экан. Бир кеча бола эмизганига бир кунлик тоат-ибодат савоби ёзилар экан. Касал боласини ухламасдан қараб чиққан аёлга бир йиллик тоат-ибодат савоби ёзилар экан, рўзаси билан! Уйини супураётганда: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм", деса уйига файзу барака ёғилар экан, қашшоқлик йўламас экан, иншааллоҳ. Эри кўчадан эзилиб, хафа бўлиб келганида, эрининг хафалигини ёзиб юборган, оғзига ёқадиган ош-овқат тутган, кайфиятини кўтарган аёл Жаннати деган эканлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳазратлари.
Азизлар, биз – оналар учун, кундалик ва оддий вазифага айланган бундай юмушларнинг ҳар бири Жаннат эшигини қоқа олиши қандай бахт. Бандаларига ота-онасидан-да меҳрибонроқ Роббимнинг оналарга аталган муҳаббати нечоғлик улкан. Тўғри, бу муҳаббатнинг жуда катта масъулияти ҳам бор. Аммо, умид Ўзидан. Хатоларимизни кечирадиган, чин дилдан тавба қилганларга раҳмат эшигини очадиган сифатлари бор Роббимнинг.
Онам ҳақида..
Туғилишлари билан онадан етим қолган, ўзга бир меҳрибон она қўлида (исмлари Ҳилола эди, охиратлари обод бўлсин!) эчки сути ичиб катта бўлганлар, Иккинчи жаҳон уруши йилларида нозик жуссалари билан оғир юкларни кўтарганлар, балоғат ёшини уруш қийинчиликларига бой берганлар, қор, дўл, муз бўлса-да, пахта пайкалларидан чиқмай пахта териб, кўсак юлганлар, рўзғор юмушларини, болишларга бош қўйиб, тўйиб ухлашдек оромни бир четга суриб, кечалари эрталабгача тенгқурлари билан кўсак чувиб чиққанлар, келинчаклик даврининг асал ойларини зовур қазиш ишлари билан ўтказганлар, оғир оёқли бўлганларида ҳам ҳозирги оналарга берилаётган имтиёзларни тушларида ҳам кўрмаганлар, саккиз бола туғиб, икки нафарини бир-икки ёшлигидаёқ қизамиқ туфайли Аллоҳга топшириб, қолган олти нафарини пахта парвариши ва пилла тутишдек жисмоний меҳнатни кўп талаб қиладиган оғир юмушлар орасида катта қилганлар, яқинларидан айрилишдек мусибатлардан бошлари айланган, қирқ ёшга етмасидан бева қолиб, болаларини оёққа турғизгунча сарв қадлари дол бўлган, лекин қалбларида бизга ибрат бўлгулик ажойиб сабрлари, шукрлари, зикрлари, хайрли дуолари билан яшаётган онажонимни ҳар ҳаракати бизга ўрнак.
Онамнининг
Яхши сўз, яхши эътибор кексаю ёшга хуш ёқади. Айниқса, ёш боладай бўлиб қолган кексаларга. Шунданми, онажоним ўзлари ва тенгдошларига бўлган озгина эътибордан ҳам руҳланиб, бундай кунларни кўрмай ўтиб кетган дўсту дугоналарини хотирлайдилар. Уларнинг руҳларига тиловатлар қиладилар.
Онажоним 92 ёшга қадам қўйдилар, қарийиб бир асрга яқин умр кўрдилар.
Умри узоқ бўлгурим—онажоним ўта сабрли, кўп зикрли, беминнат дуоли қариялардандир.
Қишлоғимизни каттаси аёллардан фақат онажоним, эркаклардан Шукур тоғамиздир.
Иккалалари тенгдош ва она қишлоғимнинг фахридир, улар.
Қийин кунларни кўп кўрган бу кексаларимиз бугунги кунларнинг ардоқли лаҳзаларини шукрини қилишади.
Элга суюкли кексаларимизни дуолари олтинга тенгдир.
Буни билган эл яхши—ёмон кунларида доим уларнинг дуоларини олишга интилади.
Онам зиёратига борар эканман, соғинч тўла қалбим нурга тўла бошлайди, танимга куч—қувват энади, суҳбатлашганим сари юрагим чигаллари тарқаб кетади.
Хатирчи тумани "Деҳқонобод" МФЙ отинойиси Асомова Шохиста.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш