Истиғфор айтиладиган жой ва ҳоллар

3-05-2021, 13:43 admin Ислом олами 841

Истиғфор айтиладиган жой ва ҳоллар

1. Таҳоратхонадан чиқаётганда.
Бунда берилган ғизо (озиқ) неъматига ва унинг ортиқчасини чиқаришга шукр қилишдаги ожизликдан мағфират сўраш бор.
2. Таҳорат қилгандан кейин.
Таҳорат қилиб бўлгандан кейин ўқиладиган дуонинг ичида истиғфор маъноси ҳам бор.
3. Намозда.
Намознинг дуосида истиғфор бор.
4. Намозни ўқиб бўлгандан кейин.
Бунда уч марта «Астағфируллоҳ» демоқ суннатдир.
5. Истисқо — сув сўрашда.
6. Жаноза намозида.
Бу намозда ўқиладиган дуода ҳам истиғфор бор.
7. Қабрларни зиёрат қилишда.
8. Ғийбатдан кейин.
Биров ғийбат қилинган бўлса, албатта, истиғфор айтиш лозимдир.
9. Ухлашдан олдин.
Бу ҳолатда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
10. Мажлиснинг охирида.

Истиғфорнинг фойда ва самаралари

1. Гуноҳларнинг мағфират қилиниши.
2. Мушкулларнинг кушойиш қилиниши.
3. Хафачиликнинг кетиши.
4. Ғам босишининг даф бўлиши.
5. Айбларнинг беркитилиши.
6. Ризқнинг сероб бўлиши.
7. Хулқнинг саломат бўлиши.
8. Молнинг сакданиши.
9. Орзуларнинг ушалиши.
10. Молу мулкка барака кириши.
11. Аллоҳ таолога қурбат ҳосил бўлиши ва бошқалар.

"Ҳадис ва ҳаёт"

Каналга уланиш:
@muminauzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш