"Агарки, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир". (И.Каримов)
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов томонидан 1996- йилги фармонига асосан 1-октябр кунини -“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб белгилади ва дам олиш куни деб эълон қилинди. Шундан буён 1- октябр -Устозлар ва мураббийлар куни сифатида нишонланиб келинади.
Ушбу байрам сабаб барча ўқитувчи ва мураббийларни мамлакатимиз ҳаётига қутлуғ сана билан самимий табриклаймиз.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин.Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чороғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам устоздан таълим ва тарбия олган, ўзини умрбод қарздор деб ҳис этади.
Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг ўрни ва қадрини, нуфузини, аҳамиятини, ҳурматини йўқотмайди. Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг: “Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она-Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон қилиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди” , -деган сўзлари фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Мамлакатимизнинг азиз устозлари ёш авлодга билим беришда мураккаб, аммо шарафли меҳнат қилишда ҳеч толмангиз. Чунки, ёшлар келажагимиз пойдеворлари. Пойдевори мустаҳкам юрт узоқ яшайди. Устозлар ёшларни таълим-тарбия билан бирга ҳалол, ростгўй, бировнинг ҳақини емасликка, меҳр оқибатли бўлишга, юртни севишга ўргатади. Инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улғайишига чорлайдиган одамнинг иродасини бақувват, иймон эътиқодини бутун қиладиган куч-маънавиятдир. Устозлар инсон маънавиятини улғайтиради. Маънавият ва маърифат тенг тарбияланса, инсон комилликка эришади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТ бош Ассамблияси 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резалюциясини қабул қилиш таклифи билан чиқиши бежиз эмас. Чунки устозлардан диний ва дунёвий маърифатни тўлиқ эгаллаган ёшлардан ватанфурушлар,оғуфурушлар чиқмайди.
Келажагига пойдевор қўйишни мақсад қилган ёшларни олийгоҳларга топширган тест натижалари чиқди. Минглаб ёшлар турли олийгоҳларнинг талабалари бўлишди. Бу натижалар ортида ҳам устоз меҳнати ётади. Бугунги синовли кунлар сабаб дарслар онлайин давом этмоқда. Бу устозлар масъуллигини, билим бериш даражасини яна бир синовдан ўтказмоқда. Бу таълимда ёшлар билимини чархлашда яна жонбоз бўлишлари талаб этилади. Бунда ҳам устозларга сабр-меҳр, инсоф тилаймизки, ёшлар саводли бўлсин.
Мовароуннаҳр қадимдан дунёга буюк фарзандлар етказиб берган илм учоғи бўлиб келган. Бу юртда миллатимиз фахри Соҳибқирон Амир Темур, Осмон юлдузлар илмининг султони Мирзо Улуғбек, алгебранинг асосчиси ал-Хоразмий, глобус ва хариталар яратувчиси Абу Райҳон Беруний, табиблар подшоҳи ибн Сино, ҳадис илмининг султони Ал-Бухорий, арабларни-да илми билан лол қолдирган Замаҳшарийлар изи бор. Илдизи қадим илм бешиги туташ юрт ворислари ўтмишдан сабоқ олмоғи даркор. Бунда албатта устозлар ёшларни илмий сабоққа етаклайдилар.
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ана шу ислоҳатларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада юртимизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олиши билан узвий боғлиқ.
Юртбошимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор бўлган фармонлари, қарор фармойишлари қабул қилингани бежизга эмас.
Азиз устозлар, бундан кейин ҳам авлодларга замонавий илм-фан, касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фозилатларини сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингизни аяманг.Сиз борсизку, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз-фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур-бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сизлар шогирдларингиз ҳузурига ишонч ва табассум билан кириб боринг.
Қалби уммондек кенг азиз устозлар,
Юзидан нур томгай гўё мумтозлар.
Қадри тоғларга тенг десак-да озлар,
Устозлар доимо омон бўлинглар!
Барча устозларга байрам яна бир бора муборак бўлсин!
“Зарафшон МФЙ” отинойиси Исломова М.