“Сохта салафийлик қачон вужудга келади”.

27-09-2021, 11:29 muslim Мақолалар 514

“Сохта салафийлик қачон вужудга келади”.
Бу оқим бир қанча масалаларда суннийлик ақидаларига зид фикрларни илгари сурган.Муътазилийларнинг бузуқ ақидаларига қарши курашда зоҳирийликка асосланган илк салафийлик ғояси юзага келди. Бироқ, бу ҳаракат айтарли натижаларга эриша олмади.Чунки фақат Қуръон ва ҳадисга ,яъни нақлий далилларга таянган ҳолда “салаф солиҳ”ларнинг ҳаёт тарзига қайтишга бўлган даъватлар билан мусулмон жамиятида пайдо бўлган турли фалсафий мактабларнинг бузуқ таълимотларига раддия бериш осон эмас эди.
Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра фиқхнинг асосий манбалари –Қуръон ,сунна,ижмо ва қиёс ҳисобланади.Ўрта асрларда ислом диёрларида вужудга келган фирқа ва оқимлар мазкур манбаларни ўз қарашлари ва қизиқишларига мослаштириб фаолият олиб бордилар.Ўша даврларда Қуръон ва суннага зоҳиран қараб ,тадаббур қилмайдиган ,бошқа манбаларни бекорга чиқарадиган ,”салафи солиҳ”лар яшаб ўтган даврга қайтишни қумсайдиган ,ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз “деб ҳисоблайдиган ҳаракатлар пайдо бўлди.Ўз даврда суриялик Ибн Таймия (1263-1328)салафийлик ғоялари учун зарур бўлган мутаассибона назарий асосларни белгилаб берган эди.Ибн Таймия умри давомида ўзининг қарашлари сабабли тўрт марта(1307,1309,1322 ва 1326-йилларда) қамоққа олингани ҳам унинг фикрлари барча замонларда хатарли деб топилганини кўрсатади.У1328-йилда зиндонда вафот этган.Шу ўринда Ибн Таймиянинг тавҳидни учга бўлишини зикр этиш ўринлидир.Ушбу қараш салафлар даврида ҳам халафлар давридаги ақидавий дунёқарашга асосланмайди.Унинг фикрига кўра ,тавҳид қўйидаги уч қисмдан иборат:
1.Тавҳиди улуҳия.
2.Тавҳиди рубубия.
3.Тавҳид асмо ва с-.сифот
Илоҳиёт бобидаги ушбу тақсим туфайли кўпчилик мусулмонларни мушрикка чиқариш мумкин бўлиб қолади.Чунки қўйида келтирилган оятга мувофиқ араб мушриклари Аллоҳни Робб сифатида тан олиб Илоҳ сифатида тан олмаганлар.Ибн Таймия илгари сурган ақидасига қўйидаги оятни далил қилиб келтиради:”Қасамки ,агар сиз улардан: ”Осмонлар ва Ерни ким яратган “-деб сўрасангиз,Улар албатта:”Аллоҳ”- дерлар”...(Зумар ,38).Ибн Таймия бу ўринда Аллоҳни Робб сифатида тан олиб Илоҳ сифатида тан олмайдилар ,деб шарх беради. Аслида оятда Робб сўзи ишлатилмаган .Ибн Таймия томонидан ишлаб чиқилган ушбу қоидага мувофиқ Аллоҳни Робб сифатида тан олиб унга ибодат қилмайдиган кишилар Аллоҳни илоҳ сифатида тан олмаган ҳисобланади.Бу билан гуноҳ содир этадиган ,ибодатларни тўлиқ бажармайдиган,тавассул қиладиган кишиларни Аллоҳни илоҳ сифатида тан олмаган мушрикларга ўхшатишга йўл очиб қўйилади. Ваҳоланки ҳукм чиқариш қоидаларига кўра,бирор мавзу бўйича хулоса бериш учун шу мавзуга оид барча Қуръон оятлари ва сунна тўлиқ ўрганилиши лозимдир .Бир оятнинг ўзига таяниб Илоҳиёт масаласида хулоса чиқариш шаръан мумкин эмас .Қўйидаги оят эса Ибн Таймиянинг назаридан четда қолган кўринади:”Улар Аллоҳни қўйиб ,ўзларининг донишмандлари ва роҳибларини хамда масих ибн Мариямни Робб(Илоҳ )қилиб олдилар.Ваҳоланки,ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар”.(Тавба,31).Юқоридаги оятга кўра Аллоҳдан бошқани Робб қилиб олиш ҳам танқид қилинган.Яъни Ибн Таймия келтирган тавҳидни рубубий ва улуҳийга тақсимланишига бу оят монеълик қилади.Чунки унда тавҳидни яхлид холда тушунишга далолат қилинади.Ибн Таймия илгари сурган тақсимотнинг зарарли оқибатлари ҳозирги кунга қадар давом этиб, кишилар бир-бирларини кофир, мушрикка чиқаришларида”Қўл” келмоқда аслида салаф ва халаф уламолари, жумладан ,масҳаб имомлари Имом Мотуридий ва Ашъарий ҳамда уларнинг издошлари асарларида тавҳид масаласи қатъий тақсимлаб ўрганилмаганини кузатиш мумкин.Лекин уларнинг асарлари диққат билан ўрганилса тавҳид асосан қўйидаги мавзулар остида кўриб чиқилганини кузатиш мумкин:
1.Ваҳдония физ-зот(Аллоҳга ўхшаш хеч ерда мавжуд эмас)
2.Ваҳдония фис-сифот(Аллоҳ сифатларида ягона).
3.Ваҳдония филъ-афол(Аллох феълларида ягона, унинг хоҳиши, ихтиёри ман этилмайди.)
Аслида салафийликнинг моҳиятини сохта салафийларнинг ўзлари ҳам яхши тушунмайдилар.Салаф олимларининг сўзлари шунчалик турфа ки, уларни бир тизим ва бир қоидага солишнинг имкони йўқ.Сохта салафийлар илгари сураётган ғоя амалга ошмайдиган хаёл бўлиб, давр ва замон бир жойда тўхтаб турмаслиги илгариги даврга қайтиб яшашнинг имкони йўқлиги учун ҳам имконсиздир.
Навоий шаҳар бош отинойиси: Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш