

Дастур сўнггида эса қалбда икки бир - бирига қарама - қарши ҳис жам бўлмаслигини, албатта бунда қай бири кўпроқ шакилланган бўлса айнан ана ўшаси қалбни қамраб, ақлни бошқариши бундан ўзи ҳамда жамиятга ҳам ҳисларнинг қай бири ғолиб келишига қараб ё манфаат ё фалокат етиши мумкинлигини айтиб, тушунтириб: "Ҳар биримизнинг қалбимизда аввало эзгулик уруғларининг санчилишини ва униб чиқишини, гуркираб мева беришини, қалбимиздаги эзгулик ҳисси ўзимизга ҳам, жамиятга ҳам манфаатли бўлишини Қалбларнинг асил Эгаси - Буюк Роббдан сўраб, илтижо қиламиз, зеро ҳар биримизнинг Аллоҳ олдидаги, инсоният олдидаги даражамиз қалбий эзгуликлар билан ўлчанишини билган ҳолда, эзгулик бизни асло тарк этмасин деймиз" - деб ўз маърузасига ниҳоя берди "Дурман" жоме масжиди имом хатиби М. Рахмонов.