Илмдан юз ўгириш оқибатлари

7-11-2018, 08:15 admin Мақолалар 1 126

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар.

Нима учун? Чунки иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Қолаверса, дўзахдан қутулиб, жаннати бўлиш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Шундай экан, илм дегани нима ўзи?

«Илм» сўзи луғатда бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни билдиради. Шаръий истилоҳда эса, маънавий ишларда нарсаларни тескариси йўқ даражада аниқ билиш сифатига «илм» дейилади.

Илмдан юз ўгириш оқибатлариИслом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Ана ўша даврни яхшилаб ўрганган ғарблик инсофли шарқшунослардан бири Ислом умматини бутунича мадрасага қатнайдиган уммат, деб васф қилган. Бу жуда ҳам тўғри васфдир. Ўша ҳамма бутунича ислом шариати бўйича ҳаёт кечирган вақтда Ислом нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир ўлкада илм-фан, маърифат ва маданият гуллаб-яшнаган.

Илмнинг ҳар бир соҳасида оламшумул кашфиётлар қилинган, улкан уламолар етишиб чиққан. Айрим дин душманлари айюҳаннос солаётганидек, Ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Овруподаги олимларни каниса ғазабига дучор бўлишларининг асосий сабаби ҳам уларнинг мусулмонлардан илм ўрганганлари бўлган. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мабойнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олишган, илмий тажрибаларда иштирок этишган. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлари туришган. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади. Ислом-илм дини эканини фақат жоҳилларгина инкор қилишлари мумкин. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгиришнинг оқибати ҳам ёмон бўлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўлтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”.

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди.

«Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди.

«Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди».

Яъни, ҳалиги уч кишидан илмга қизиққан иккитаси бориб, Расулуллоҳнинг тепаларига тўхтади. Илмий суҳбатга қулоқ осишга жой ахтарди. Улардан бири илмий суҳбат учун ҳалқа қуриб ўтирган саҳобалар орасидан бўш жойни топиб ўтирди. Иккинчиси унчалик илмга ўч эмас экан, ҳалқадагиларнинг орқасига келиб жойлашди. Учинчи илмга умуман қизиқмайдиган одам эса, бурилиб масжиддан чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса илмий суҳбатни давом эттиравердилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин»,

Яъни, илмий суҳбатни тугатганларидан сўнг: «Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабариниберайми?» дедилар. Яъни, илмий суҳбат бўлиб турганда масжидга кириб, ўзларини уч хил тутган кишиларнинг хабарини берайми, дедилар. Ва улар ҳақида хабар беришни бошладилар. «Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди». Бу ҳалқадан бўш жой топиб ўтирган одам. Одатда зулмга, тазйиққа учраган, хавф-хатарда қолган одам бошпана сўрайди. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илм ҳалқасига келиб ўтирган одамни Аллоҳдан бошпана сўради, деб айтишлари улкан маъно касб этмоқда. Илм ҳалқасига ўлтирган одам жаҳолат, онгсизлик зулмидан, тазйиқидан ва улардан келадиган хавф-хатардан Аллоҳнинг паноҳига қочганини англатмоқда. Бундай бало-офатдан қутулиб қолишнинг бирдан-бир йўли илм йўли экани, илм орқалигина Аллоҳ таолонинг бошпанасига сазовор бўлиш мумкинлиги маълум бўлмоқда. Илм талаб қилишга бунчалик тарғиб ҳеч қаэрда йўқ.

«Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди». Бу ҳалқанинг орқасига бориб ўтирган одам. У ўзини одамлар орасига уришдан ҳаё қилди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳам уни савобсиз қолдиришдан ҳаё қилди. Унга ўзига яраша муомала қилди.

«Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди». Бу илмий мажлисдан юз ўгириб чиқиб кетган одам. Ҳадисда унинг илмдан юз ўгириши Аллоҳдан юз ўгиришга тенглаштирилмоқда. Шунинг учун ҳам ундан Аллоҳ юз ўгиргани баён қилинмоқда.

Ушбу ҳадиси шарифда илмий мажлисда ихлос билан иштирок этган одам Аллоҳ таолонинг бошпанасига сазовор бўлиши, илмдан қочишдан ҳаё қилган одамни иқоб қилишга Аллоҳ таолонинг ҳам ҳаё қилиши, илмдан юз ўгирган одамдан Аллоҳ ҳам юз ўгириши;

Энди ҳадиси шариф ҳикматидан ҳаётимизда қанчалик фойда олаётганимизни ўйлайлик. Бугун илму маърифат қадрлими, молу дунё, мансаб ва шунга ўхшаш ўткинчи нарсаларми?

Ҳозирги ҳаётимизда илм ҳалқасига ўзини урган қадрлими ёки сўму долларлар «ҳалқа»сига ўзини урган қадрлими? Илмдан юз ўгирган одамни Аллоҳдан юз ўгирган одамдек қоралай оламизми? Бу ва бунга ўхшаш саволларга ушбу ҳадиси шариф руҳида ижобий жавоб беришимиз жуда мушкул. Чунки, ҳаётда неча неча толиби илмлар Аллоҳ уларни ўз марҳамати ила йўллаб қўйган илм даргохларидан, илм масканларидан юз ўгириб кетадилар. Дунёнинг арзимас матоси, ўткинчи ташвишлари ила ўқишни ташламоқчи бўладилар.

Бир ўқувчим ўқишни ташламоқчи эканини, оиласи ночор қолиб, ўзи рўзғор тебратмоқчи эканлигини айтиб қолди. Узоқ ўйладим. Бу йигит илмга ўзини урса, оиласи оч қолса... Йўқ! Илм ўрганиб инсон оч қолмайди, балки Аллоҳ раҳмати ила ризқи ҳам ўйламаган тарафдан келаверади. Унга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Абу Юсуф илм ҳалқасини оиласи дея тарк этмоқчи бўлгани, аммо устози бунга қаршилик қилганини айтиб, яна дарсга қайтишини қаттиқ тайинладим. Минг шукр, у бироз қийналсада илм олди, олим бўлди, ҳаёти гўзал бўлди.

Яна бир ўқувчим институтни ташламоқчилигини, динга кераксиз инсон бўлиб ўқишни тамомлаш нияти йўқлигини, барибир эплаб кетолмаслигини айтиб ҳасрат қилиб қолди. Узоқ ўйладим, мулоҳаза қилдим. Ҳақиқатда илмни хоҳламаганга бериш – уни зоэ қилиш, дейилган. Чала мулла дин бузар деган гап ҳам бор... Яхшилаб суриштирсам, ўша йигитни ўзи ёқтирган қизи бўлиб, қиз тараф йигитнинг совчиларига рад жавоби беришибти. Хуллас йигит қиз тарафни кўндира олмабти. Шуни аламида ўқишни ташлаб кетмоқчи бўлибди. Қаттиқ аччиқландим. Уни хонамга чақириб роса уришдим, насиҳат қилдим. Агар илмдан воз кечиб кетса нима топиб, нималар йўқотишини тушунтирдим. Бундан ташқари бир қиз учун икки олам саодати, жаннат калити бўлмиш илмни ташлаш улкан гуноҳлигини уқтирдим. Талабам ўзига келди шекилли, юзида пушаймонлик белгилари сезилди, кўзи ёшланди. Қилган ишига тавба қилиб, яна дарсларга қайтди.

Яхшилаб мулоҳаза қилсак илмдан юз ўгириш жами яхшиликдан юз ўгириш демакдир. Илмни баъзи сабабларга кўра ташлаб кетмоқчи бўлганларнинг аксарияти мажбурликдан, оила боқолмаслиги, хотираси сустлиги эмас, қалбларидаги махфий дунёга бўлган шаҳватдандир. Негаки, илм олиш, уни ўрганиш, ўрганганларини такрорлаш, ёдда сақлаш, унга амал қилиш жуда ҳам мушкул иш бўлганидан, кўп толиби илмлар оила қуриб ёхуд ўзини савдо сотиққа уриб, илм машаққатига тоқат қиломайдилар. Осон йўлларни танлаб кетадилар.

Агар эътибор берилса, талаба илм даргоҳида юрганида фариштасифат, беозор, одоб ахлоқли, жидду жаҳд соҳиби бўлиб юради. Аммо илмдан узоқлашгани сари, оила ташвишларига кўмилиб боргани сари, илмга қизиқмайдиган, ваъз насиҳат кор қилмайдиган, ҳалол ҳаромга эътиборсиз бўлиб қолади. Бора бора намозни ҳам тарк қилади. Тўғри ҳамма ҳам шундай эмас, лекин шу каби инсонлар орамизда борлиги айни ҳақиқат. Бунинг асосий сабаби иснонни илмдан узоқ бўлиши, илм мажлисларига қатнашмаслиги, насиҳат, маърузаларга қулоқ осмаслигидир. Ҳадиси шарифда инсон ё илм берувчи ё илм ўрганувчи ё уларга муҳаббатли бўлиши зикр қилинган. Бундан бошқа тоифа бўлишдан қайтарилган. Хулоса қилиш мумкинки, инсон қай маконда, қай манзилда, қай сохада бўлмасин, илм ўрганиши, китоб мутолаа қилиши, агар вақти етмаса аҳли илмларга аралашиб юриши, ваъз насиҳатларга амал қилиб бориши керак.

Фахриддин Муҳаммад Носир

Тошкент ислом институти тиллар кафедраси мудири

Манба: islom.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш