«Дин ва дунё»
Бугунги кунда турли тоифалар томонидан динийлик ва дунёвийлик нисбати бузиб талқин қилиниб ,ислом-дин ҳам сиёсатни ўз ичига қамраб олган илоҳий таълимот, экани ҳақидаги даъволар кўп янграмоқда .Дунёвийлик тушунчасини динийлик билан мутлақ қарама-қарши қўйиш тўғри эмас.Улар дунё ва инсон ҳаётининг моҳиятига турлича қараш усулларидир.Дунёвийлик тушунчасида диний ташкилотларни сиёсий ташкилотлардан ажратиш ва динийликни барча учун асос қилиб олмаслик тамойили туради.Диндорлик эса қалбга боғлиқ ҳиссиёт.Уни барчага мажбурий сингдириш ҳеч қайси диний тамойилга тўғри келмайди. Ислом динида дунёвийликка динга ёт тушунча сифатида қаралмайди. Ислом динининг муқаддас манбалари-Қуръони карим ва Суннатда ҳам дунёвийлик тамойиллари асосларини кўриш мумкин.(Бақара сурасининг 201-оятида: Яна шундайлари ҳам борки, улар ”Эй,Роббимиз,бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин ,охиратда ҳам (яхшилик ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин”,-дейдилар.Уш бу оятда инсон бу дунёси учун ҳам ҳаракат қилиши кераклигига ишора қилинади.Қуръоникаримдаги”Динда зўрлаш йўқ”(Бақара сурасининг 256 –оятида)дунёвийликнинг энг муҳим асосларидан бири мужассамбўлган .Унга кўра диний ҳаёт тарзини мажбурлаб сингдириш мумкин эмасдир.”каҳфсураси 29-оятида:Айтинг:”Бу Қуръон Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир.Бас,хоҳлаган киши имон келтирсин,хохламаган кимса кофир бўлсин”,деб марҳамат қилинади.Бу оятда ҳам ҳар бир инсон имон келтиришмасаласида ихтиёрли экани,ўз амали учун масъул бўлиши таъкидланади. Юқоридаги мисоллардан кўринадики,ислом динида дунёвийликка динсизлик сифатида баҳо берилмаган .Дунёвий ишлар шахс ва жамият манфаатини кўзлар экан улар дин таълимотларида доим қўллаб-қувватлаган.Дин дунёвий ишларнинг маънавий жиҳатларини тартибга солиб турган .Масалан ,бу ишнинг савобли ёки савобсизлиги ,маънавий жиҳатдан мумкин ёки мумкин эмаслиги каби.Тасаввуфдаги” дил ба ёр, даст ба кор”тамойили ҳам айнан шу масалани муолажа қилади.Умуман олганда демократик тизимларнинг каниституцион нормаларида давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар масаласидаги икки жиҳат яққол ажралиб туради: ---дин жамиятда инсонпарварлик руҳиятининг шаклланишида юксак маънавият булоғи,беқиёс ахлоқий тарбия манбаи ,инсонларни ҳалоллик,поклик каби фазилатларга ундовчи қадрият сифатида эътироф этилади.Минг йиллар давомида ислом дини тамойилларига содиқ ҳолда яшаб келаётган халқимиз гўзал фазилатларини тўлалигича ҳаёти ,урф-одат ва анъаналарига сингдириб олган.Халқимизнинг урф-одат ва асрий анъаналарини ўзида акс эттирган мамлакатимиз қонунчилигида кимнинг қандай эътиқодига эга бўлиш-бўлмаслиги унинг виждонига ҳавола этилади.Лекин ҳавола этилаётган эътиқод қонунга хилоф бўлмаслиги шарт қилинади.
Хатирчи тумани бош отинойиси: Раимова Самия.