Дин ва дунёвийлик масалалари.

7-09-2021, 14:08 admin Мақолалар 487

Дин ва дунёвийлик масалалари.

Ҳозирги пайтда кўпгина тоифалар томонидан динийлик ва дунёвийлик нотўғри талқин этилмоқда. Яъниким, ислом дини сиёсатни қамраб олган деган фикрларни билдирмоқдалар. Аслида дунёвийлик диний тушунчага умуман зид эмас. Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) диний масалаларда муаллим бўлсаларда дунёвий масалаларда мутахассислар фикрига таянар эдилар, “Менга ўз фикрингизни билдиринг эй одамлар” - деб фикр сўрар эдилар. Мисол учун бир қавм хурмо чанглатаётган эди, шунда Расули акрам (соллаллоҳи алайҳи васаллам) “Чанглатмасангизлар ҳам бўлади”–дедилар. Шунда улар хурмоларини чанглатмадилар, шу йили хурмолар кам хосил берди, шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳи алайҳи васаллам) “Сизлар дунёнгиз ишини билувчироқсизлар” – дедилар. У киши баъзи амрлар борасида “Шахсий фикрингизми ёки Аллоҳнинг амрими” – деб сўрар эдилар. Умар (р.а) “Сизларни яхшиларингиз у дунё ва бу дунё учун ҳаракат қилганларингиз”-дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) доимо шу йўлни осон тутар эдилар. Умар (р.а) масжиддан эртаю кеч чиқмайдиган ёш йигитларни “Бориб дунёвий ишларингизни қилинглар” - деб ҳайдаб юборар эдилар. Дин ва давлатчилик тушунчаси Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) вақтларида тузилган эди. Эллик икки саҳифали Мадина конститутцияси сахифаси эллик икки моддадан иборат бўлиб мухожир, ансор, яҳудий қабилалалари ва бошқалар учун тенг ҳуқуқли бўлиш мажбурияти ва чоралари белгиланган эди. Ислом дини таълимотида давлат сиёсий тузилмасининг муайян бир шакли кўрсатилмаган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) вафот этаётганларида ўринларига бошлиқ ҳалифани сайлаб кетмадилар, балки мусулмонлар ихтиёрига қолдирдилар ва Абу Бакр Сиддиқ ҳалифалик қилдилар, мабодо бирор хатолик бўлганда мўмин мусулмонлар тўғирлаб туришликлари учун Давлат бошқарув тизими Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам)дан сўнг тўрт ҳалифалик (хулофои рошидин) даврида яққол намоён бўлади. Умар (р.а) даврларидан давлат бошлиғи “амир ал мўминин” – деб атала бошлади. Ҳалифалик Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам)дан сўнг ўттиз йил давом этган ва ундан сўнг подшоҳлик, амрликлар бўлган деб башорат қилинган. Али (р.а) вафот этиши билан ўттиз йил тугал бўлиб, Муовия давридан ҳалифалик эмас подшоҳлик давом этади. Аслида дунёвийлик ҳам шариат қонунлари ҳам инсон манфаатлари учун хизмат қилади.
Айрим бузғунчи кучлар томонидан “бугунги дунёвий қонунчилик асосида ҳаёт кечириш мусулмонлар учун тўғри келмайди” – деган даъволар қилиниб чиқилмоқда. Дунёвийлик шахс учун хизмат қилар экан, дин таълимоти эса уни доимо қўллаб-қувватлаб туради. Дин ҳамиша дунёвий ишларни маънавий жиҳатларини қўллаб-қувватлаб турган.
Диндан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, диний омиллардан фойдаланиб сиёсатга аралашиш ҳолатлари мутлоқо ман этилади. Ўзбекистон давлатининг танланган йўли дунёвий демократик йўлдир. Дин тарбиявий-ахлоқий соҳада муҳим вазифани бажаради. Аммо уни сиёсий мақсадлар учун ниқоб қилиб олиш, диний давлат барпо этиш конститутциямиз қонунларига мутлоқо мумкин эмас.
Қонунчилигимизда барча эркинликлар мухайё лекин бу эркинлик ва эътиқод қонунчилигимизга хилоф бўлмаслиги керак. Зеро хадиси шарифларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) “Охиратни деб дунёни, дунёни деб охиратни тарк қиладиганларингиз яхшиларингиз эмасдир. Яхшиларингиз ундан ҳам, бундан ҳам насибасини олган кишидир” – деб мархамат қилганлар.



ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш