“Оила сирлари”.

30-04-2021, 10:44 admin Мақолалар 630

“Оила сирлари”.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кейинги пайтларда оилавий тушунмовчиликларнинг кўпайиб кетаётганлиги, арзимаган сабаблар ажримга олиб келаётганлиги , бот-бот қўлингизга қалам олиб ёзишга ундаб туради. Айни дамда сирдошимиз деб сиз азиз қайноналарни танладик.
Кўринишдан ҳар биримиз оддий аёлмиз, аммо, ҳар биримизда минг бир олам акси бор.Баъзан ҳамма нарсага улгурадиган, ҳар бир муаммога ечим топадиган, оқила аёл кўринишида бўлсак , баъзан оддий муаммонинг ечими топилмайди. “Бировнинг боласи уйимда” деганларидек, бошқа хонадондан келин олгандаку муаммоларнинг қалашишини кўринг. Янги тушган келинчак бегона оиланинг тутумига мослаша олмаса , дарров ундан айб қидира бошлаймиз. Худди ўзимиз бир пайтлар келин бўлмагандек.Ҳар нима бўлганда ҳам, келин кечиришга лойиқ.Чунки, у ҳали ёш , ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрмаган. Агар жуда бетарбия бўлса, уни ўзингиз ҳам келин қилмаган бўлардингиз, тўғрими?
Ўзимиз танлаб келин қиламиз, кейин эса “ От деб олувдим , эшак чиқди” деб ҳамма ёққа овоза соламиз, эл оғзида муҳокама
бўламиз, ҳатто бундан уялмаймиз ҳам. Ахир куёв бўлғучи ўғлингиз ўзига бир умрлик жуфт танлаган. Бозордан кўйлак танламагандир- ки, дарров бориб алмаштириб келса. Ёки унга жуфт танлашда келинни қай мезонга кўра танладингиз? Чиройигами, ота-онасини мол-давлатига учибми? Нега уни одоби, ахлоқи билан қизиқмадин-гиз? Оиласидаги муҳит биланчи? Қизиқиб кўрдингизми? Хўп, энди бўлар иш бўлди, ақлни ишга солиб, оиладагиларни меҳрини шу келинга қаратиб, уни тўғри йўлга солишга уриниб кўрайликчи, натижа қандай бўларкин? Қудалар билан ҳам муроса қилиб, ширин тил билан муомала қилайликчи, оқибат нима бўларкин? “Яхши сўз ила илон инидан чиқур, ёмон сўз ила қилич қинидан чиқур”-дейди доно халқимиз. Биз, агар қилич қинидан чиқса, ўлдирмаган тақдирда ҳам қаттиқ яралаши мумкинлигини эсдан чиқариб қўйдик. Осонгина, кўп ўйлаб ҳам ўтирмасдан, оилани пароканда қиляпмиз. Ўртадаги сарсон болагиналарнинг тақдири ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаяпмиз. Охиратда ҳисоб бериш ҳақидаку гапирмасак ҳам бўлади. Ахир биз аёлмиз, “Аёлнинг макри қирқ туяга юк бўлади “ дейди доно халқимиз. Ахир ўша макрни ишга солайлик, оиладаги ҳар бир муаммони тадбирини топайлик, эрни, ўғилни , келинни , қудаларни, қўни-қўшни, маҳалла- кўйни кўнглини топиб, оиламизни ҳамма ҳавас қиладиган оилага айлантирайлик. Бу жуда қийин иш эмас.“Ҳар бир қийин иш осон ишларнинг йиғилиб қолишидир”-дейишади донишмандлар. Агар ҳар бир муаммони вақтида ечимини топсак, оилавий низоларни олдини оламиз. Ўзимиз келинга ўрнак бўлиб, эр-хотин муносабатининг олий намунасини кўрсатсак, у ҳам биздан ибрат олиб ўзининг кичик оиласини шунга қараб мослайди. Биз фарзандларимизга қандай муомала қилсак, у ҳам болаларини шундай тарбиялайди. Бир-биримизни кўнглимизни қолдириб, рўзғор деб аталмиш иморатнинг устунини нуратсак, у бир кун ўзимизни босиб қолади, ишонинг, қилмиш-қидирмиш деб ,агар қилган хатоларимиз Аллоҳ таолонинг қаҳрини келтирса, умримиз якунида бунинг тўлови жуда оғир бўлади. Алоҳида яшамоқчими, марҳамат , алоҳида яшасин, шароитини қилиб беринг, фарзандингизга ҳам тушунтиринг, муҳими, ўртадан меҳр- оқибат кўтарилмасин. Агар фарзандингизга яхши тарбия берган бўлсангиз,ҳаммаси тезда изига тушиб кетади.
Азиз қайнонажонлар, гапираверсак гап кўп, оилани сақлаш сиз билан бизнинг муқаддас бурчимиз.Ақлли аёл ҳар қандай ҳолатда йўл топади. Аллоҳим ақлингизни, илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин, оилаларимиз тинч, фарзандларимиз омон бўлсин. Яратган эгам юртимизни бало-қазолардан, турли касалликлардан ўз паноҳида асрасин!!
Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси
Жабборова Карима.





скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш