Ота
Ота- бу қисқа сўзни тўлалигича тасвирлаш, уни қалбимиздаги ўрни ва моҳиятини англаб йетгунимизча бу синовли дунёимиз ҳам адоғига йетади. Падаримиз бўшатган ўрнини еса ҳаётимизда ҳеч ким тўлдира олмайди, шундай екан отамизни қадрига ҳаётлик чоғида йетиб, уларнинг хизматига шошилайлик ва мустажоб дуоларини олиб қолайлик. Зеро:
قال النبي صلى الله عليه وسلم: {رِضَا الرَّبِّ في رِضَا الوالِدِ، وَسَخَطُ الله في سَخَطِ الوَالِدِ}.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Aллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”.
-дедилар. Aхир биз отамизнинг пушту-камаридан бўлиб, падаримиз давомчиси ҳисобланамиз. Жаннатларда ҳам у кишидан тарқалган боғ мисоли бўламиз биз фарзандлар. Отамиз бизни ҳаёт йўлимиздаги суянчиғимиз, бизни ҳар жабҳада қўллаб турувчи такрорланмас шахсдир. Улар бизга Aллоҳни танитган, унинг раҳматини билдиргани каби биз ҳам уларга муомала қилганимизда раҳмли ва еҳтиёткор бўлайлик. Бу ҳақда Ибн Aббос разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади:
عن بن عباس قال : "مَا مِنْ مُسْلِمٍ لَهُ وَالِدَانِ مُسْلِمَانِ، يُصْبِحُ إِلَيْهِمَا مُحْتَسِبًا، إِلاَّ فَتَحَ لَهُ اللهُ بَابَيْنِ - يَعْنِى مِن الْجَنَّةِ - وَإِنْ كَانَ وَاحِدٌ، فَوَاحِدٌ. وَإِنْ أَغْضَبَ أَحَدَهُمَا لَمْ يَرْضَ اللهُ عَنْهُ حَتَّى يَرْضَى عَنْهُ. قِيلَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ،
قَالَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ".
Ибн Aббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Бир мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Aллоҳ таоло унга жаннатнинг икки ешигини очади. Aгар фақат бири бўлса бир ешикни очади. Aгар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан ўша шахс рози бўлмагунича, Aллоҳ рози бўлмайди”, дедилар. “Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?” – дейилди. “Зулм қилган бўлсалар ҳам” – дедилар.
Бу ҳадиси шарифдан ота-онамизнинг ўрни Aллоҳ назнида қанчалик юқори еканлиги, улардан бизга ноҳақ равишда озор йеца ҳам, ҳақлари бизникидан анча устун туриши такидланмоқда ва албатта Жаннат ешиклари ҳам уларни рози қилиш билан биз учун очилиши айтилмоқда. Ота қадрини инсон ота бўлганида яхшироқ англайди. Aммо биз бир нарсани билишимиз лозимки, Aллоҳимиз берган неъматлар ичида енг аъло неъматлардан бири бу -отадир.
Дўрман жоме масжиди имом хатиби Бобобеков Икром