" Залолат эшиги"

13-08-2021, 10:52 admin Мақолалар 564

" Залолат эшиги"

Бу рукндаги мақолаларимизда Уламоларга таъна қилиш , айблаш , ғийбат қилишнинг оқибатлари ҳақида ёзиб келмоқдамиз.

Бу гуноҳ йўли бўлиб, жуда хатарли эканлигини чуқурроқ англаб , ундан сақланишимиз ўта зарурдир.
Уламоларга тил теккизишнинг яна бир хатарли оқибати:
Бу йўлни тутувчи киши халойиқнинг энг ёмонларидандир.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан бўлган ривоятни фаҳмлаб, ҳаётимизга татбиқ қилайлик.

فقد أخرج الإمام احمد عن عبد الرحمن بن غنم رضى الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : خيار عباد الله اللذين إذا رؤوا ذكر الله و شرار عباد الله المشاؤون بالنميمة المفرقون بين الاحبة الباغون للبراء العنت "
"Аллоҳ таолони бандаларининг энг яхшилари, уларни кўрилганида Аллоҳ таоло эсга тушадиганларидир(зикр қилинади).
Ва Аллоҳ таолони бандаларининг энг ёмонлари, чақимчилик қилиб юриб, дўстларни орасини ажратувчилар ва ҳалол- пок инсонлардан айб ( ёмонлик) қидирадиганларидир."
(Имом Аҳмад)

Кўрган пайтимизда Аллоҳ таолони эслатадиган ҳақиқий муъминлар - бандаларни ичида энг яхшиларидир.Ўзлари комилликлари туфайли улардан халойиққа яхшиликлар етади.

Нопоклик ва фаҳшдан узоқ бўлган улуғ инсонларни айбларини ахтарадиган ва ёмонлашга уринадиганлар, халойиқнинг ичидаги энг ёмонларидир.

Демак бундан кўриниб турибдики, айбсиз аҳли илмларни ғийбат қилиб, таъна қилувчилар халойиқнинг энг ёмонларидир.Улар тилларига эрк бериб, беадаблик қилиб, йўлдан озиб, Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қила олмадилар, балки аксинча, энг ёмон бандаларидан бўлдилар.

Яхшиларидан бўлайлик.........

Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш