Она нидоси.

24-08-2021, 11:22 admin Мақолалар 837

Она нидоси.

Осмоним мусаффо, замин барқарор,
Ҳар гўшада янграр парвозли тилак.
Фарзанд истиқболи кўринар такрор,
Онага бунданда яна не керак?

Одам ато эрур УЛУҒ авлодим,
Момоҳаво эрур унинг сояси.
Асрлар ўтмоқда фақат бетиним,
Тилар, хўрланмасин унинг боласи.

Аммо сезасанму эй улуғ Она,
Баъзан орзуларга тушар чанг, ғубор.
Севиб ўстирганинг ўша ҳамхонанг,
Баъзан гул ундирар, баъзида мозор.

Нечун разиллик бор улар қалбида,
Нечун оқ сутингга тупурар яна?
Наҳотки разиллик ҳиссини қўшар,
Муқаддас қонинга эй УЛУҒ она?!

Ҳайронман, ҳайронман мен ҳам онаман,
Қандоқ бардош берсин оналар қалби.
Ўзи униб ўсган юрт осмонига,
Ўтли тош ёғдирса унинг дилбанди.

Бир парча нон учун зорланиб юрган,
Хориж боласининг ҳолига қаранг.
Эй сайёз ниятли қуролдор иним,
Сизни қийнамасму иймон ва алам?

Истайман азизим истайман мен ҳам,
Афғон остонаси тинч омон бўлсин.
Тиллари ширину сўзлари малҳам,
Тожик аёлининг иқболи кулсин.

Асло тўзғимасин замин тупроғи,
Боҳаво осмонда бўлмасин ғубор.
Она дуосини олган инсоннинг,
Толеи порласин, порласин минг бор!

Бу УЛУҒ хислатли Она дуосин,
Оналар тилидан сўзларман ҳамон,
Ватанни сотгучи гумроҳ боласин,
Оналар кечирмас, кечирмас замон!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш