"Никоҳда ишбошиларнинг розилиги".

17-08-2021, 16:08 admin Мақолалар 469

"Никоҳда ишбошиларнинг розилиги".

Ҳозирги пайтда ёш йигит- қизлар ўзлари топишиб олган шахслар билан оила қуришни мода қилиб олиши ҳаммамизга маълум, албатта.
Бу маънода оилаларда келишмовчиликлар бўлаётгани ,ўғил- қизларини оқ қилмоқчи бўлаётганлар ҳам сир эмас.
Ота- она бола туғиб, тарбия қилиб ўстирган, тунларни бедор ўтказган турли машаққат чеккан.
Бу ишларнинг ҳаммаси катта бўлганда ундан яхшилик кўриш ниятида бўлган. Аммо бола катта бўлгач, бола бу ўзинининг иши эканлиги, ёқтирганини олиши, ота- она " оқ қиламан" деган гапига ҳам эътибор бермоқчи эмас.
Ўз- ўзидан ," Бундай вазиятда шариатнинг ҳукми қандай бўлади?" деган савол пайдо бўлади.Бу саволга жавоб излаб, динимиз таълимоти баён этилган асосий манбага қараймиз.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий алайҳиссалом: "Қайси аёл ўз валийларининг изнисиз никохланса, унинг никоҳи ботилдир", деб уч марта айтдилар, ва : " Агар( эр) у билан қовушса, у ( аёл) дан ҳузурланганлиги учун маҳр ( беради).Агар тортишиб қолсалар, валийси йўқнинг валийси султондир", дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Валий ким?
Валий---- кўпинча, ота бўлишини, ота йўқлигида унинг ўрнини босувчи киши эканлигини биламиз.
Оила қураётган ёш йигит- қизлар ота- онасини, яқин қариндошларини норози қилиб, никоҳдан ўтишларини ҳеч ким маъқулламайди.Чунки ота- оналар ҳеч қачон болаларига ёмонликни раво кўрмайди .Улар никоҳ, оила, эр- хотинлик масалаларида катта билим ва тажрибага эга бўлганлиги учун ўз фарзандига ва яқин кишиларига маслаҳат берадилар, яхши йўл кўрсатишга ҳаракат қиладилар .
Ёш йигит- қизлар бошқа ишлардаги каби тажрибалари йўқ, ёки кам ,шунинг учун ота - оналарининг маслаҳатларига амал қилишлари лозим бўлади.
Албатта тўйлари бўлаётган қиз- ўғиллардан уларнинг розилиги сўралади .
Росулуллоҳ қачон қизларидан бирортасини узатмоқчи бўлсалар, унинг пардасини кўтариб," Фалончи Фалонани зикр қилмоқда", деб айтар эдилар. Агар у сукут сақласа, никохланар эдилар. Агар у қиз ёқтирмаса, пардани чертар эди.Қачон қиз пардани чертса, уни никохламас эдилар".
Ахмад ривояти.
" Набий алайҳиссалом ҳузурларига бир киши келиб" " Ё Росулуллоҳ! Бизнинг бир етим қизимизга икки киши- бир бой ва бир камбағал совчилик қилди.У камбағални истаяпди, биз бойни истаяпмиз", деди.
Шунда Росулуллоҳ алайҳи васаллам : " Севишганлар учун никоҳга ўҳшаши кўрилмаган", дедилар.
Ибн Можа ривояти.
" Бир бокира қиз Набий алайҳиссалом хузурларига келиб, отаси уни ёқтирмаса ҳам, эрга берганини зикр қилди.Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалом иҳтиёрни ўзига бердилар.
Демак ,никоҳланаётган шахсларнинг " Розиман" деган лавзи ила никоҳ ақди кучга киради.
Бу иш Исломда аёл - қизларнинг эрки, ҳақ- хуқуқлари қанчалик риоя қилинишлигини кўрсатади.Чунки никоҳ- умр савдоси, кўнгил масаласидир.

Учқудуқ туман," Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби , хотин- қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш