На Исломга, на Европага, на Ўзбекчиликка тўғри келмайдиган тўйлар ёҳуд "Евроўзбек" бидъатлар

5-10-2020, 07:30 admin Мақолалар / Янгиликлар 631

"Шаҳарлик". Кўзим билан кўрган" Евроўзбек (шу иборани қаердадир ўқидим) тўйи ҳақида ёзмоқчи эдим. Зеро ёшларга ибрат бўлсаю, бу камчиликларни,бидъатни давом эттирмаслар. Ваҳоланки, пайғамбаримиз «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, энг содиқ калом, Аллоҳнинг китобидир, энг яхши ҳидоят, Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони, янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги чиққан иш, бидъатдир. Ҳар бир бидъат, залолатдир. Барча залолат, дўзахдадир», дедилар»...
Куёв жўралар ёввойи қичқириқ билан кириб келишди. Куёвни бир куёв жўра кўтариб, олов атрофидан айлантирди. Сўнг иккинчиси... Охири елкага осилтириб келиннинг уйига олиб киришди. Бир неча фурсатдан кейин "Саломнома" бошланди. Куёв жўралар чимилдиққача кирган. Отин нима ўқияпти эшитилмаяпти, аммо" Ҳазоралле" қулоқ пардасини ёрар даражада. Бир онахон "Бу чимилдиқ, номаҳрам эркаклар, бегоналар кириши мумкин эмас," деса, бошқа яқинроқ қариндош "Бу нима деганингиз, булар шаҳарлик, уларнинг одати шундай, айтаверинглар" деди. Куёв жўралар ялтоқланиб, уйни бошига кўтарар, куёвга бўлар- бўлмас беҳаёларча гап ташлар, уйни бошига кўтарарди. Уларга бировнинг кучи ҳам, гапи ҳам ўтмасди. Бир онахонни қалтироқ босди. Қанд касали бор экан. Йигитлар катталарни босиб ичкарига кирганди. Аммо уларнинг нағмаси ҳали олдинда экан. Чимилдиқ ичидаги дастурхондан куёвга белбоғига бир қийиқ ширинликлар дан солиб беришувди, жўралардан бири унинг қўлидан юлиб олдида эшикка қараб югурди. Қолганлар унинг ортидан югуришди. Ҳамма жўралар ўзларини ўша бола устига отарди. Бўлди тапир-тупур. Стол у ёққа, стуллар бу ёққа учиб тушди. Идишлар синди. Йигитлар тупроққа буланди. Бундан бировнинг завқ олганини кўрмадим. Мен яна бир тўйда бўлдим. Куёв жўралар турли вилоятлар (Самарқанд, Бухоро, Навоий) дан келишган. Ўртоқларини ёнида туриб олиб киришди. Ҳаммасининг юз- кўзида ҳаё бор эди. Ҳар замон- ҳар замонда куёвнинг кийимларини тўғрилаб қўйишади. Салланинг фачини тўғрилаб қўйишади. Чимилдиққа яқин келишмади. Чимилдиқ дастурхонидан чиққан ширинликларни белбоғдан олиб ўша жойдаги болажонларга тарқатишди. Бу йигитларнинг ўзини тутиши, одоби, меҳр улашиб гапириши кўзни қувонтиради. Уланинг баланд овозини эшитмадим... Тун. Тўй давраси бошланди. Ҳовлини декаратсия қилиб, гўзал базмгоҳ тайёрлашибди. Шунда эсимда қолган таъсирли воқеа- келин билан куёвни даврага чорлашди. Улар валсга тушиши керак эди. Куёвнинг кекса бувиси уларнинг олдига келди. Набирасининг қўлидан ушладида, кўзларига қаради. Куёв бувисини бағрига босди. Танса бўлмади. Келин-куёв даврадан чиқишди. Бир куёв жўра момога бир даста гул тутди. Кекса момо хурсанд эди. Яна бир тўйда, келин билан куёвни чимилдиққа киритишди. Тўполон бўлиб кетди. Қиз бир оёғини деворга тираб олган. Туширса, куёв босади. Бу беҳаёлик эмасми. Кейинги тўйда шу одатимиз бўлмаслигини сўрасам "Биз қизимизни тарбиялаб қўйганмиз, қизимиз ундай қилмайди", дейишди. Шундай бўлди ҳам... Қизни йигит томонга чиқариб бераётганда яна бир уятли урф чиққан. Машинагача акасими, бошқасими кўтариб чиқади. Шундай тўйларнинг бирига почча кўтариб чиқибди, машинагача. Келин бир болали бўлди. Бу қурилган оила тинчиб кетгани йўқ." Нега сени поччанг кўтаради" деб. Почча қайнсингилга номаҳрам. Маҳрамлар ҳам шу қизни кўтариш даражасигача етиб келиши мусулмонлигимизга лойиқ иш эмас. "Ҳаё имондандир" деганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. У бўлмагач, ҳар нарса, одамий чегараларидан чиқиш ҳам содир бўлади-да.
Мен тўйхоналаримизнинг маънавият, маърифат кошонаси бўлишини истайман. Зеро, тўй маросимларига бошчилик қилаётган катталарнинг тутумлари ёшларга, меъёрни унутганларга ибрат бўлсин!

Қизилтепа тумани "Работ" МФЙ отинойиси Сирочева Роҳила
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш