"Шукрона"

5-08-2021, 22:11 admin Мақолалар 336

"Шукрона"

Тарбия топмаган нафс - ёмонликларни уясига айланади.Шароитлар яхши , қулай бўлгани сари нафси- аммора ношукрликка , дангасаликка юзлана боради.
Пайғамбар алайҳис-салом:
لا حليم إلا ذو عثرة ولا حكيم إلا ذو تجربة
("Наводирул- усул" китобидан)
"Қоқилган одам ҳалим бўлишини ва тажрибали одам ҳаким бўлишини" айтдилар.
Ҳалим - мулойим, босиқ.
Ҳаким - ҳикмат билан иш бажариш.

Қийинчилик , қатағон замонларини кўрган халқимиз жуда катта тажрибага эга.
-- Муғул босқинида Бухорои- шарифдаги "Масжиди калон" отхона қилиниб, ўша замон валийлари отхона тозаловчи қилиб қўйилган замонларни кўрган.
--. Болшовойлар масжиду мадрасаларимизни бузиб, вайрон қилиб, миллат жонкуярларини қатағон , сургун қилган.Халқ умуман динидан , илмидан , ибодатхонасидан ажратилган замонларни кўрди.
Бир киши айтади : (1960-70 йиллар воқеаси)
"Ийд куни кечаси қишлоғимиздан ўтган сойдан сел келибди.Саҳар отам айтдики:
Сойга катта сел келибди, шу сабаб молия ходими сойдан ўта олмайди.Тезда боболар билан ийд намозини ўқиб олайлик" (молия ходими ўқимишли кишига катта жарималар солган).

Ҳозирчи, Худойимга шукр кейинги йилларда ватандошларимизни виждон эркинликларини таьминлаш, диний эҳтиёжларини қондириш борасида жаҳон аҳли ҳайрон қоладиган даражада ўзгаришлар юз берди.Шукрона қиладиган ва баралла овоза қилиб , дунё аҳлига фахр билан боқадиган замона келди.Чунки, шукр неъматни зиёда қилади.
Кўпларга насиб қилмаган неьматлар , эркинлик ва хотиржамлик бизга муяссар бўлди.Халқимиз тажрибасига таяниб, берилган неьматларга шукр қилиб , покланиб , тотув ҳаёт кечириши , ҳамд айтиши лозим.
Ҳусусан 2021 - йилда қабул қилинган виждон эркинлигимизни кафолати бўлган қонун бизга кўп манфаатларни олиб келди.
Динлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда , жамиятда диний бағрикенгликни таьминлашда, фуқароларни хотиржам ибодат қилишларида муҳим омил бўлади деб қувончдамиз.
Бу неъматлар учун Яратганга чексиз шукрлар қилиб, дуойи - хайрлар билан яшайлик.

Хатирчи тумани "Сўфи Оллоҳёр" жомеъ масжиди имом хатиби:
Бобоназаров Хайруллоҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш