Оила муқаддас даргоҳ
Дарҳақиқат, оила жуда муқаддас даргоҳ. Унга ақл фаросат, мулоҳазакорлик билан ёндошиш керак. Оила албатта тиконсиз гул боғчаси эмас. Рўзғорда вақти-вақти билан озор берувчи тиконларга ҳам дуч келинади. Араз, тортишув ва жанжаллар майда-чуйда гаплар. Буларнинг ҳаммаси меъёрда бўлиши фойдалидир. Чунки, охири келишиладиган жанжаллардан муҳаббатни орттирувчи ва кўпайтирувчи натижалар чиқади. Бу ҳолат таомни тузи, гаримдориси кабидир. Гармдори аччиқ аммо, меъёрида қўлланса таомнинг лаззатини оширади. Жанжал қилишни билган эркак ва аёллар келишишни ҳам билишлари керак. Пайҳамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам аразнинг уч кундан ортмаслигини буюрганлар. Ярашиш учун қўлини биринчи узатган каттагина савобга эга бўлади,дедилар. Ҳозирги кунга келиб оилавий ажримлар, оилавий келишмовчиликлар кўп кузатилмоқда. Аллоҳ таоло ер юзида биз инсонларни Ўзини ўринбосари қилиб яратди. Ва барча неъматлар, яхшиликлар инсонга берилди. Бу неъматларни қадрига етмаяпмиз. Аллоҳ таборака ва таоло инсонга ақлни берди, тафаккур қилишни берди. Бизга охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборди. У зотга йигирма уч йил мобайнида Қуръони карим нозил бўлди. Очиқ-ойдин Аллоҳ таоло Ўзининг каломида яхши амал қилиб, Қуръон ва суннатга эргашганларни жаннатдаги даражасини, аммо ўткинчи дунёни ҳойи-ҳавасига эргашганларни дўзаҳга хукм қилинишини Қуръонда баён қилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом мерожга чиққанларида дўзаҳ ва жаннат кўрсатилган. Дўзаҳда энг кўпи аёллар экани кўрсатилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга: “Садақа беринг, эй аёллар, жаҳаннам халқининг кўпи хотинлардир”,-дедилар. Ҳозирги кунда оилаларнинг бузилишига энг кўп аёллармиз сабабчи бўлмоқда. Бунга сабаб сабр ва шукрнинг етишмаслигидир. Оилали бўла туриб эркак ва аёлнинг бузуқ йўлларга кетиб қолишидир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Зинога яқинлашмангиз ! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни очиқ-ойдин қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) юқумли касалликлар тарқалади” (Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари). Аллоҳ таоло қаерда бузгунчилик, зинокорлик бўлса ўша ерга балони юбораман деди. Бугунги кунда шу гуноҳ туфайли ҳам кўп оилаларнинг бузилиши ачинарли холатдир. Агар жамият устига бало ва ўлат келса ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди.
Баъзи ажримларда эса катта ва жиддий сабаб йўқ. Мисол учун бундай сабаблардан бири қудаларнинг ўзаро келишмовчилигидир. Ҳурматли қайнонажонлар келинглар фарзандларимизнинг оилаларини мустаҳкамлайлик, ҳамда қўлимиздан келганича тузатишга ёрдам берайлик. Бу қисқа мураккаб ҳаёт йўлларида фақатгина ўз манфаатимизни ўйламайлик. Бебаҳо умримизни яхшиликлар қилишга, ёмонликлардан қайтаришга сарф қилайлик. Қайсики оилада ажрим бўлса Аллоҳ таолонинг арши ларзага келади, шайтон алайҳилана хурсанд бўлади. Биз шайтонни эмас, Аллоҳнинг розилигини топайлик. Фарзандларимизнинг камолини кўриш учун курашайлик. Ўйлайманки, ҳар бир ота-она учун фарзандини бахтини кўришдек бахт бўлмаса керак. Дилбандларимизнинг оилаларини ажралиб кетишидан сақлаб қолайлик. Ва жаннатнинг ҳохлаган эшигидан киришни қўлга киритайлик. Ота-онанинг фарзандлари ҳаққига, фарзандланинг эса ота-она ҳаққига қилган дуолари қайтарилмайди. Шунинг учун ҳам биз оналар аввалом бор ўзимиз ўрнак бўлиб болаларимизнинг ҳаққига кўпроқ Аллоҳдан тақдирини чиройли қилиб беришини дуо қилиб сўрайлик. Дуо мўминнинг қалқонидир
Ҳар бир мўмин – мусулмонни хонадонида тинчлик-фаровонлик, меҳр-оқибат аримасин. Аллоҳ таоло барчамизни рушду ҳидоятда қилиб, юртимизни тинчлигини бардавом қилсин!
Зарафшон шахри бош отинойиси: Лутфия Мутахарова.