СУННАТДА ҲИКМАТ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳикматли калима мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, у ҳақлироқдир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Ким илм талаб қилса, ўтган нарсаларга каффорат бўлур», дейилган.
Термизий ривоят қилган.
Ҳадиси шарифдаги «ҳикматли калима»дан мурод фойдали илмдир. Ҳикматнинг илм экани ҳаммага маълум. Ҳикмат бир калима бўлса ҳам, мўмин киши уни олишга уриниши лозим.
«Ҳикматли калима мўминнинг йўқотган нарсаси...»
Яъни фойдали илм бир калима бўлса ҳам мўмин уни худди йўқотиб қўйган нарсасини излаб юргандек излаб юриши керак.
«...уни қаерда топса, у ҳақлироқдир».
Яъни мўмин киши бир калима бўлса ҳам, қаердан топишидан қатъи назар, илмни олиши зарур.
Ушбу ҳадиси шарифда мўмин инсон доимо илм талабида бўлиши, қаердан топса ҳам уни олишга ҳаракат қилиши лозимлиги баён этилмоқда.
Шунинг учун ҳам уламоларимиз ақийда ва дин илмларидан бошқа илмларни ғайридинлардан ҳам олиш мумкинлигини таъкидлайдилар.
Мусулмон инсон ўз ақийдасини ва динини маҳкам тутган ҳолида ўзи учун, жамият ва эл-юрти учун фойдали илмларни ғайридин кишилардан ғайридин юртларда ҳам олиши мумкин. Илмни қаердан олишнинг фарқи йўқ.
Албатта, мусулмон юртида, мусулмон шахсларда бор илмларни улардан олиш керак. Аммо мусулмонлар учун, эл-юрт учун керакли илмни ғайридиндан олмайман, деб юриш мутлақо нотўғри эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Молик ибн Coъсоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен Байтнинг олдида уйқу билан уйғоқлик орсида-икки кишини зикр қилдилар — Эдим, менга олтиндан бир жом келтирилди. У ҳикмат ва иймонга тўла эди. Сўнгра томоқнинг пастидан қориннинг пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви ила ювилди ва ҳикмату иймонга тўлдирилди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан фойдаланиб
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов