Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди.
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади.
Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”.
Бир киши Ҳасан Басрийга (раҳматуллоҳи алайҳ) қурғоқчиликдан шикоят қилди. У зот (раҳматуллоҳи алайҳ), истиғфор айт, дедилар. Фақирликдан қутулиш йўлини сўраган бошқа бир кишига ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Фарзанд талабларга ҳам, боғи қуриётганга ҳам ана шундай маслаҳат берилди. Ҳаммага бир хил жавоб қайтарилаётгани сабаби сўралганида, у зот (раҳматуллоҳи алайҳ): “Мен ҳеч бир нарсани ўзимдан олиб гапирмадим, Қуръонда келган”, деб, Нуҳ сурасининг 10–12 оятларини ўқиб бердилар.
“...Раббингизга истиғфор айтинг! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизлар учун боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур”.
10. Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим..
11. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир..
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир..
Ояти Каримада Аллоҳ истиғфор сабабидан келадиган неъматларнинг хабарини бермоқда:
1. Аллоҳ қилаётган гуноҳларизни кечириб туриши.
2. Давомий ёмғир ёғдириши.
3. Молу дунёни кўпайтириши.
4. фарзандларни кўпайтириши.
5. Боғу-роғлар ва дарёлар билан ризқлантириши-таъминлаши.
Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп.
Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.
"Истиғфорнинг 40 хосияти, Салавотлар" китобидан
Қизилтепа туман бош имом хатиби: З.Орипов