ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ...

14-07-2020, 11:00 admin Мақолалар 689

БисмиллаҲир роҲманир роҳийм
Саодатга етакловчи ҳикматлар!
1. «Лаа иллааҳа иллаллоҳ» калимаси қалбларнинг табиби бўлиб, унинг нури ғайбларнинг сиридир. Унинг зикри эса гуноҳларни мавҳ этиб ўчиради.
2. Ҳикмат-мўминнинг йўқотган молидир. Қаерда топса олади,-дейилган ҳадиси-шарифда.
3. «Ҳикмат» арабча сўз бўлиб «мустаҳкамлик», «ман қилиш», «донишмандлик», «оқилоналик», «ҳукм» маъноларини билдиради.
4. Аллоҳнинг муҳаббати билан машғул қалбда бошқалардан нафратланишга вақт йўқ. Аллоҳим муҳаббатингга машғул қил, одамлар билан машғул қилиб кўйма!
5. Маҳзун бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дунё бизга тор бўлиб қолганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хурсанд бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Бемор бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қазои - қадарга рози бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Муаммодан қутилганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳар бир ҳолатимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
6.Эй бахту-саодат қидирган инсон, ҳикоямга қулок сол!
«Қаердан бошлайин?» дема, ибтидо-Аллоҳга тоатдир
«Қаерга борайин?» дема, тўғри йўл Аллоҳнинг шариатидир.
«Ноз-неъмат қаерда?» дема, сенга Аллоҳнингт жаннати кифоядир.
«Эртага бошлайман» дема, балки интихонг эртагадир?
7. Атиргул тўшалган йўлларнинг ҳаммаси ҳам улуғвор, шарафли ҳаётга олиб боравермайди.
8. Қайлула қилинглар, чунки бу пайтда шайтонлар ухламайди. «Қайлула-пешин намозидан олдин, баъзи фикрларга кўра эса пешин намозидан кейинги қисқа фурсат бўлиб, бу пайт бир оз ухлаб олиш суннатдир».
9. Йўқотган нарсангга хафа бўлма, эҳтимол, қўлга киритган нарсанг сенга мусибат келтирар… Аниқ билгинки, яхшилик Аллоҳ сен учун ихтиёр этган нарсадир!
10. Ражаб ойи қизил чироқдир. Огоҳ бўлинг, Рамазон эшик қоқиб келмоқда, ғафлатдан уйғонинг!
Шаъбон ойи сариқ чироқдир. Тайёргарлик кўринг, ўзингизни тоат ибодатга кўниктиринг. Рамазонда одат бўлиб қолсин! Рамазон ойи эса яшил чироқдир . Тезликни оширинг, тоат –ибодатдан захира тупланг, жаннат учун рақобат жуда кучли!
11. Аллоҳим! Ўзимни, ота-онамни ва барча мумин-у, мўминаларнинг гуноҳини Ал-Ғофур исминг билан мағфират қилишингни сўрайман.
«Астағфируллоҳал ъалиййул ъазийм ва атуубу илайҳ!» (Олий, буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва унга тавба қиламан!)
12. Бир хотин бир мўмина аёлдан «Сиз қандай пардоз-андоз қиласиз?» деб сўради. Мўмина аёл шундай деди: «Лабимга ростгўйлик, кўзимга раҳм-шавқат сўрайман, овозимга Қуръон, қўлимга хайр-эҳсон, қадду-қоматимга истиқомат, қалбимга эса Аллоҳга ихлосни ишлатаман».
13. Амр Ибн Ос шундай эканлар: « Бирортангиз жаҳаннамнинг ҳақикқатини билганингизда эди; овози чиқмай қолгунча бақириб, бели сингунича намоз ўқиган бўлар эди». (Ибн Муборакнинг «Завоидуз зуҳд» китобидан).
14. 8 хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:
1. Эрига хиёнат қилган аёл.
2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл.
3. Эри билан қайнонасини бузадиган аёл.
4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб ҳисоблайдиган аёл.
5. Ажрашган эрига тухмат қиладиган аёл.
6. Эрининг ишончига кириб олиб, сунг уни молу-мулкини исроф қиладиган аёл.
7. Ўзидаги адоватни фарзандларига сингдира оладиган аёл.
8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл.
Аллоҳим, бундай аёллардан Ўзинг сақла!
15. Мусибат пайтида сабр қилиш неъматларнинг энг улуғидир. (Унваанул Баян китобидан).
16. Керак бўлиб қолсанг, қаердалигингни дарҳол топиб олинади.
17. Тошлоқ ерда экин кўкармаганидек, қаттиқ қалбларга ҳикмат таъсир қилмайди. (Унваанул Баян китобидан).
18. Ёшлар ўзлари хоҳлагандек ҳаёт қуришда иштирок этмаса, бошқалар уларни ўзлари бунёд қилган ҳаётда яшашга мажбур қилишади. (Мустафо Махмуд)
19. Насиҳат:
«Бировнинг уйига кирганда кўзинг кўр бўлсин, чиққанингда тилинг соқов бўлсин».
20. Уламолар айтадилар:
«Агар аёл кишида дин, гўзаллик, мол-дунё ва наслу-насаб мужассам бўлса, 1000 рақамига баробар бўлади.
Дин-1 Наслу-насаб-0
Гузаллик-0
Мол-дунё-0
Демак, аёл киши динсиз бўлса 000 га тенг бўлиб, қийматсиз экани маълум бўлади.

Навоий шаҳар «Янгиобод» МФЙ отинойиси Ф.Д Матчанова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш