Савол: Ассалому алайкум! Мен отасиз катта бўлганман. Отам онамни 5 та фарзанд билан ташлаб кетганлар. Онам бизни ёлғизликда катта қилганлар. Отам лекин алимент тўлаганлар, онам оламдан ўтганлар, лекин отамдан ҳеч ҳам хабар олмайман. Ёшлигимдан ҳам кўп кўрган бўлсамда уларни бошқа оилалари бор, лекин улар билан ҳам яшамайдилар. Мен нима қилишим керак?
Жавоб:[/b] - Ва алайкум ассалом! Отангизга яхшилик ва у киши билан борди-келди қилинг. Ким бўлишидан қатъий назар дуоларини олишга ҳаракат қилинг. Сиз учун улар дуоси ижобат бўладиган шахс ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади:
وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт.
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир.
Ҳофиз Абу Бакр Баззор Бурайда розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
«Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
– Онамнинг ҳаққини адо қилдимми? – деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ, – деган эканлар».
“Луқмон” сурасида:
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ
14. Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир.
Қуръони Каримда фарзандларга ота-онани ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ҳақида қайта-қайта насиҳат берилади. Чунки ота-онанинг ҳаққини Ислом юқори қўяди. Бу мавзудаги оятлар ўрни билан ўрганилди ва яна ўрганилади. Ушбу оятда эса ота-онани ҳурмат қилиш ҳар бир фарзанд учун Аллоҳнинг амри экани баён этилмоқда.
«Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик...»
Тавсия, кўпчилик тушунганидек, ихтиёрий иш эмас. Балки Аллоҳнинг амридир. Ўша амр нимадан иборат эканини айтишдан олдин ота-онани ҳурмат қилишнинг сабаби айтиб ўтилади.
«…онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди».
Яъни ҳомиладорлик пайтида онаси уни қорнида заифҳол бўлиб кўтаради. Борган сари заифлик устига заифлик ортиб боради. Бу ҳол бола туғилгунича давом этади.
«Уни сутдан ажратиш икки йилдадир».
Яъни қорнида заифлик устига заифлик билан кўтарган она боласини кейин яна икки йил давомида эмизади.
Уламоларимиз шаръий эмизиш муддати икки йил экани ҳақидаги ҳукмни шу жумладан олганлар. Бола икки ёшга етгунича бирор аёлни эмса, сут орқали насаб собит бўлади. Ҳамда ўша эмизишга боғлиқ ҳукмлар жорий қилинади. Мисол учун, уни эмизган аёл унга сут она, унинг эри ота, болалари ака-ука, опа-сингил бўладилар. Маҳрамлик ва никоҳ масалаларидаги ҳукмлар ҳам шунга мувофиқ кучга киради.
Хуллас, она ҳам ҳомиладорлик даврида, ҳам эмизиш даврида бола туфайли катта қийинчиликларни бошидан ўтказади. Шунинг учун ҳам фарзандда онанинг ҳаққи отаникидан кўп бўлади.
Оятнинг давомида тавсиянинг нимадан иборат экани айтилади:
«Менга ва ота-онага шукр қилгин».
Эй инсон фарзанди, аввало, Менга – яратган Роббингга, кейин ота-онангга – сенинг дунёга келишингга сабаб бўлган зотларга шукр қилгин. Бу ишлар сенинг энг олий бурчингдир.
«Ва қайтиш фақат Менгадир».
Билиб қўй, ана ўша қайтиш воқеъ бўлганида, бу ҳақда Ўзим ҳисоб-китоб қиламан.
وَإِن جَاهَدَاكَ عَلى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
15. Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман.
Ҳа, ота-онанинг фарзанддаги ҳаққи кўп. Фарзандлари уларни ҳар қанча эъзозласа, уларга ҳар қанча шукр қилса, итоат этса, оз. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳаққи ундан ҳам юқори. Чунки ота-она фарзанднинг дунёга келишига, униб-ўсишига сабабчи бўлсалар, Аллоҳ таоло ҳақиқий яратувчи ва ризқ берувчидир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳаққи ота-онанинг ҳаққидан устундир. Бу оятда ана шу ҳақиқат баён этилмоқда.
«Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма!»
Агар ота-она ўз қадрини ўзи туширса, ота-оналик бурчини адо этиш, Луқмони Ҳаким каби, боласини ширкдан қайтариш ўрнига, уни номаълум нарсани Аллоҳ таолога ширк келтиришга зўрласалар, нотўғри қиладилар. Бу ҳолатда фарзанд уларга итоат этмайди. Бу масалада ота-онага итоат этилмаганидан кейин, улардан бошқасига итоат этмаслик турган гап. Мўмин-мусулмон кимса нафақат Аллоҳга ширк келтиришда, балки, умуман, У Зотга нисбатан маъсият ишларда ҳеч кимга итоат этмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиққа маъсият бўладиган ишда махлуққа итоат этилмас», – деганлар.
Лекин бу дегани, бошқа эътиқодда бўлгани учун ота-онангдан бутунлай воз кеч, дегани эмас.
«Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил...»
Мусулмон фарзанд кофир ота-онасига эътиқод, дину диёнат масаласида итоат этмагани билан, уларга ширин муомалада бўлади, дунёвий эҳтиёжларини қондиради. Ушбу ояти карималар нозил бўлмаган вақтларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос, Саъд ибн Молик каби ота-онаси мушрик бўлган саҳобийларга ота-оналарини ҳурмат этишни, уларга яхшилик қилишни буюрганлар.
«...ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш».
Яъни «Менинг йўлимни тутган мўмин-мусулмонларнинг изидан юр».
«Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир».
Мендан бошқага эмас. Қиёматда ҳаммангиз менга қайтасиз.
«Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман».
Ва ҳар ким қилган яхши амалига яраша мукофот, ношукр бўлганлар нонкўрлигига яраша жазоларини оладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
[b]"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати