“Маънавий кадриятларнинг ахамияти”.

12-05-2021, 12:57 admin Мақолалар 541

“Маънавий кадриятларнинг ахамияти”.
Дунёдаги асосий динлардан бўлган Ислом дини моҳият эътибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари орасида алохида аҳамият ва қадриятга эга. Қуръони Каримнинг барча оят ва суралари. Хадиси шарифларида келтирилган барча манбаларада шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, иккинчи жиҳатдан эса мусулмонларнинг турмуш тарзини белгиловчи илоҳият ҳисобланади, шунингдек инсоннинг давлатга муносибати, жамиятда инсонлар орасида вужудга келган муносибатлари уларнинг кадрият мезонлари фақат бир нарсага, у ҳам бўлса адолатга қаратилгандир.
Ислом дунёсида Қуръони Карим ва Хадиси шарифдан келиб чиққан турмуш тарзи Мавароҳуннаҳр ҳудудидаги барча мусулмонларнинг кундалик хаётий турмуш тарзи сифатида қадрланади. Унинг асосий кадриятлари Ийди Рамазон, Қурбон ҳайит, Пайғамбарларни улуғлаш, Ислом салтанатини мустаҳамлаш ва абадийлаштиришда хизмат қилган буюк алломаларни, анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш, уларнинг кундалик эхтиёжига айланиб қолди. Бугунги кунда ўзини мусулмон ҳисоблаган ҳар бир инсонни ана шу қадриятларсиз ва мусулмон турмуш тарзисиз тасаввур қилиш қийин. Мазкур турмуш тарзининг кишилар ҳалол, соф, имонли бўлишларида роли бениҳоят каттадир.
Ислом аҳлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маънавий қадриятдир. Бу маънавий қадрият мусулмонларни ҳамиша бир бутун уюшган ва ҳамжихатликда яшовчи бирлик сифатида мавжудлигини таъминловчи муҳим омил бўлиб келган.
Мустақиллик даврида мамлакатимизда иқтисодий кўтарилишини кўриб, дилимиз ғурурга тўлади. Республикамизда чуқур-иқтисодий сиёсийи ислохотлар айниқса маънавий дунёда инсон хақ-хуқуқларини таъминлаш борасида бениҳоят кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан виждон эркинлигини таъминлаш, унинг имконият доирасини янада кенгайтириш борасида жуда катта ишлар қилинди.
Шундай бир шароитда ўзларини «Адолатпарвар мусулмонлар» деб ёки «Исломпарварлар» деб номлаган экстремистлар халқимизнинг тинч, осойишта ҳаётини нотинч қилишни ўзларига мақсад килиб бўлиб, ҳар қандай хунрезликларга, ғайриинсонийликларга, шавқатсизликларга, тубанликларга бормоқдалар ва ана шу ҳаракатларни адолатдандир деб исбот қилишга уринмоқдалар.
Уларнинг фикрларига қараганда. Бугунги мусулмонлар моҳияти ва турмуш тарзига кўра ҳақиқий мусулмонлар деб аталувчи илоҳий бирликка мутлоқ тўғри келмайди дейдилар. Уларни бошдан–оёқ кийинишидан. Ҳатти –ҳаракатидан, турмуш тарзидан, орзу- хаёлидан, эътиқодидан бошлаб тубдан ўзгартириш керак деб ҳисоблайдилар.
Экстремистларга сиёсий тус бериб, унинг воситасида ҳокимият сари интилишлари, мусулмонлар орасига нифоқ солишлари қупорувчиликни, ҳатто пировард–оқибатда, диннинг ҳам ўз ич- ичидан бузулишига қаратилган ҳаракатлардир. Бундан шуни англаб етиш мумкинки, фожиали ишларнинг содир бўлишига сабабчи шахслар миллатимизнинг эзгу ниятларидан чалғитиш йулида Исломни «Қурол» қилиб олишган.
Юқоридагилардан хулоса қилиб Ислромда илм-маърифатли бўлишга Яратган томонидан инсонларга берилган неъматлар ҳақида билим орқали тадаббур қилишга тарғиб қилинган.

Нурота туман бош отинойиси : М. Джуманазароваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш