Диний қадриятларимиз туркумидан: “АРАФА КУНИ”.

10-05-2021, 18:02 admin Мақолалар 490

Диний қадриятларимиз туркумидан: “АРАФА КУНИ”.
Бизга икки улуғ ийди айёмни табаррук этган Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Пайғамбарлар саййиди ва хотималовчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга чексиз мукаммал дуруду саловатлар бўлсин!
Арафа куни - икки ҳайит кунлардан олдин келадиган кунлар арафа куни дейилади. Арафа сўзи – арабча : билмоқ ,танимоқ , маърифат ҳосил қилмоқ деган маъноларни англатади.Мусулмонларнинг диний қадриятларидан бўлган Арафа куни аслида Абул Анбиё Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом билан боғлиқ бўлиб Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга Арофат тепалигида ҳаж ибодатининг ҳукмларини ўргатганлар.
Бу ҳақда Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: 26.”(Эй ,Муҳаммад) эсланг , Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (Ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун ) белгилаб бериб ,(унга шундай деган эдик ):”Сен Менга бирор нарсани шерик қилмагин ва менинг Байтим -Уйимни тавоф қилгувчилар ,қиём(яъни намозда тик ғоз туриш , руку , сажда қилгувчилар , (яъни ўша жойда намоз ўқигувчилар ) учун пок тутгин ” .
27.Ва одамлар орасида ( юриб, уларни ) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ ҳолдан тойган туялар устида келурлар . (Ҳаж сураси,26-27 оятлар) Ўша кундан эътиборан яъни Иброҳим алайҳиссаломга ҳаж ибодатини ҳукмлари баён этилган кундан бошлаб, Арофат тоғига ҳожилар чиқадиган бўлиб ,токи қуёш ботгунига қадар дуо ва ибодат билан машғул бўлганлар . Арофат тоғининг номидан арафа сўзи олиниб ҳижрий –қамарий йилнинг ҳисоби бўйича 12-ой зулҳижжа ойининг 9-куни “арафа”деб аталадиган бўлган. Ушбу кун Қурбон ҳайитидан олдинги кунга “арафа”дейилади .
Мусулмон давлатларининг барчаларида жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳам икки ҳайит: Рўза ҳайити (Ийд ал -Фитр)ва Қурбон ҳайити (Ийд ал - Адҳа)дан олдинги келадиган кунлар, арафа кунлари ҳисобланиб шу кунларда Рўза ва Қурбон ҳайити байрамларини муносиб байрам қилиш учун тайёргарлик кўриладиган кун ҳисобланади.
Арафа кунидан олдинги куни ҳовли- хонадонлар супириб -сидирилади. Бекалар барча маҳоратларини ишга солибтурли хил ширинликлар, чак-чак, қуштили,қатлама , патир ,сомсалар ва пишириқларни пиширадилар . Халқимизда кекса -нуронийларни , бемор ва эҳтиёжмандларни, қавм-қариндошларни ҳайитликлар билан сийлаш миллий қадриятларимиз даражасига кўтарилган.Арафа кунларида мусулмонлар покланиб, хушбўйланиб , тоза оҳорли либосларини кийиб бир-бирларини : “ Ийди Рамазон ёки Қурбон айёмингиз муборак бўлсин “- дея фитр, фидя садақалари мабода Ийди Қурбон байрами бўлса қурбонлик учун сўйилган молларнинг гўштлари билан, ўз ҳақдорларига закотларини бериш билан, қариндошлар ўртасида “сайил харжи ”эҳсонини бериш орқали бир- бирларини йўқлайдилар .
Қизлари унаштирилган хонадонларга Ийди айёмлар муносабатлари билан куёв тарафидан “Ҳайитлик ”келтирилади , қизларини чиқарган хонадонлар қизларига “Ҳайитлик” юборадилар.
Бу тариқа қизларга ва келинчакларга “Ҳайитлик” йўқловлари қилиш динимизда мавжуд эмас , лекин кимлардир урф-одат тусига киритган.
Хулоса қилиб айтганда арафа кунлари ва ийди айём кунлари фақат хурсанд бўлиш ва хурсанд қилиш кунларидир . Мамлакатимизда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг муборак Рўзаи Рамазон ёки Ийди Қурбон байрамини муносиб кутиб олиш ва байрам қилиш тўғрисидаги фатвоси ҳар йили чиқарилишига қарамасдан айрим бидъат- хурофотга берилган аёлларимиз мусибат етган хонадонларга таъзия изҳор қилгани бориб ўша хонадонларни қайтадан таъзияхонага айлантирадилар . Юрак жароҳатларини қайтадан тирнаб уларга азоб берадилар. Арафа ва ийди айём кунлари хонадонларга таъзия изҳор қилишга бормоқлик у ерда йиғи-сиғи қилмоқлик ёки қабристонларга бориб сукунат оламини бузиб марҳумлар ёки марҳумалар ҳақига йиғламоқлик шариат таъқиқлаган макруҳ амалдир. Аҳолининг барча қатламига , кенг оммага тушунарли тарзда диний китоблар , рисолалар чоп этилиб тақдим этилмоқда. Имом хатиблар ,отинойилар томонидан аҳоли ўртасида диний-маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда ва амру-маъруфлар қилинмоқда .Ўтказилаётган тадбиру , саъй-ҳаракатларга қарамасдан ҳалигача бундай хурофий амалларни давом этаётганлиги динимизнинг шаънига путур етказаётир.


Навбаҳор тумани бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари : С. Хушматоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш