Онамни соғиниб.

29-01-2021, 16:09 admin Мақолалар 721

Онамни соғиниб.
Қиёси йўқ гулсиз , сиз она!
Нурли қуёш ойсиз, сиз она!
Таърифизга тил ожиз гўё
Дунёга тенг дурсиз, сиз она!
Онажоним соғиндим сизни.
Ширин-ширин сўзларингизни,
Охирги кун боқиб тўёлмай,
Қараб қолган кўзларингизга.
Сиз билан кўб сўзлашгим келар,
Хафа бўлсам дардлашгим келар.
Туш кўраман соғинган куним.
Қўлларингиз бошимни силар.
Уйингизга борсам тополмай,
Ич-ичимдан ёниб кетаман.
Кўзларимда ёшим жавдираб ,
Зўрғагина ўзим тутаман .
Баъзида хўп йиғлаб оламан.
Китобимни излаб қоламан.
Бир калима Қуръон ўқисам
Бағишласам таскин топаман.
Қиз боламан палахмон тоши,
Отилдиму кетдим бир юртга.
Бирда борсам бирда бормадим,
Энди армон қўшар дард-дардга.
Онам дея бордиму , лекин,
Ёнингизда қола олмадим.
Жаннат эди ҳоки пойингиз.
Гоҳо билдим, гоҳо билмадим.
Эринг хафа бўмасин дедиз,
Розилигин олиб қол дедиз.
Боланг йиғлаб қолмасин югур .
Қайнонангни кўнглин ол дедиз.
Ҳеч ҳам ўзни ўйламадингиз.
Соғиндизу сўйламадингиз.
Юрагизда алам бўлса ҳам.
Достон қилиб куйламадингиз.
Борганимда буюк меҳмондай,
Кутиб олдиз чехрангиз очиб.
Менчи туриб, бир оз ёнизга .
Болам учун кетдим шошилиб,
Ҳатто ҳабар олиб қўйишга.
Телефонда вақт тополмадим.
Ҳамма нарса топдиму лекин.
Сизни қайта топа олмадим.
Туш кўрибман уйингиздаман.
Излаяпман сизни ҳар ёқдан.
Қўшни ёқдан келдингиз шошиб,
Хурсанд эдиз мени кўрмоқдан.
Узур она кечикдим яна.
Дея сизни қучоқлаб олдим.
Қўйвордизу қўлларим ўпдиз.
Ҳайратландим чўчиб уйғондим.
Не бўлса ҳаи таъбирин йўйдим.
Яхши ният, яхши сифатга.
Балки эрга итоатимдан,
Сизни Аллоҳ қўйган жаннат
Қуръон ўқиб бахшида этдим.
Рухларини шод айла Ўзинг.
Машҳар куни қариндошларим,
Билан бирга ёд айла Ўзинг.
Гуноҳлари бўлса кечиргин..
Кавсар сувин кунда ичиргин.
Сиротингдан омон ўтқазиб.
Дийдорингга мушарраф этгил,
Қийоматга қолдику дийдор.
Соғинсамда сабр қиламан.
Тақдиримга розиман бироқ.
Она меҳрин қўмсаб қоламан.
Учқудуқ тумани
Муҳтарам Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш