Бугунги кунинг ҳақиқий кундир

25-12-2020, 11:41 admin Мақолалар 490

Агар тонг орттирсанг, кеч бўлишини кутма. Бугунги кунингни яша! Яхшилигу ёмонлиги ўтган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам яшамагин. Қуёши чиққан, кундузи бошланган бугунги кунинг билан кифоялан. Гўёки умрингни бир кун деб бил ва сен учун яшашнинг абадийлиги шу кунда деб қара. Гўё бугун туғилгансан ва бугун ўласан. Ўтган замон ташвиши, ғам-ғуссаси билан келажакнинг қўрқинчли шарпаси ва даҳшатли босимидан таъсирланма. Диққатинг, эътиборинг, ижодкорлигинг ва барча ҳаракат ва интилишингни фақат бу кунга қарат. Шундай экан, бугунги кунинг учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб хабардор бўлиш, қалб ҳозирлиги билан зикр, ишларда мувозанат, ҳулқларда яхшилик, берилган ризқига розилик, юриш-туришга эътибор, жисмга ғамҳўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби нарсаларни ўзингда мужассам қил.
Сен бугунги яшаётган ана шу кунингда соатларни тақсимлаб олиб, дақилаларидан йиллар, сониялардан ойларни барпо этгин. Яхшилик қилиб, хайр-эҳсонлар улашиб, гуноҳларга истиғфор айт. Раббингни зикр қилиб, бугунги кунингни шоду ҳуррамликда, омонлик ва ҳотиржамликда, қизқинг, аҳли аёлинг, болаларингниниг ширин ташвиши билан кунингни ўтказ.
“Сенга ато қилган нарсани олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин. (Аъроф,114). Шунда бу кунингдан хафа бўлмасдан, безовталанмасдан, ғазаб, кина ва ҳасадга берилмасдан яшайсан.
Қалбингни ёзув таҳтаси ва ҳамда ёзув столинг устига “бу кун ҳақиқий кунинг” деб ёзиб қўй. Агар бугун иштаҳа билан иссиқ нон есанг, кеча еган пўпанак босиб қотиб қолган нонинг сенга зарар берадими? Агар бугун ширин булоқ суви ичсанг нима учун кеча ичган шўр, намакоб сувга хафа бўласан ёки эртага ичишинг мумкин бўлган, турмб қолган сассиқ, бадбўй сувга аҳамият берасан? Агар иродангни “ Факат бугун учун яшайман” назариясига бўйсиндирсанг, демак, сен борлиғинг биносини, иқтидоринг юксалишини, амалинг соф бўлишини қўлга киритибсан. Шунда сен фақат, шу бугун лафзимни ширин қиламан, фаҳш, сўкиш ёки ғийбат сўзларни айтмайман. Фақат шу бугун уйимни, ёзув столимни тартибга соламан дегин. Шунда ишингда пала-партшлик бўлмайди. Фақат бугуним учун яшаб, жисмим тозалигига, кўринишимнинг яхшиланишига, кийим-бошимни тоза-озода тутишга, юришим, сўзим ва ҳаракатим мувозанатда бўлишига эътибор бераман, дегин.
Фақат бу куним учун яшаб, Раббимга тоат этишга, намозимни энг чиройли кўринишда, нафлларга бойитилган ҳолда адо этишга, Қуръоним мажбуриятини бажаришга, китобларимга назар солишга, фойдали нарсаларни ёд олишга, фойдали китобларни мутолаа қилишга киришаман.
Фақат бу куним учун яшаб, қалбимга фазилат уруғини экиб, ундан тиконли шоҳи бўлмиш ёмонликни, яъни кибр, ажабланиш, риё, ҳасад, гина, алдов ва шубҳа гумон каби нарсаларини таг томири билан йўқ қиламан.
Фақат, бугун учун яшаб бошқаларга манфаат етказиб, эҳсон қиламан. Касал бўлган кишиларни кўргани бораман, жанозада иштирок этаман, иккиланиб турганларни тўғри йўлга йўллаб қўяман, очларга овқат улашаман, қийналганларга таскин бераман, олимларнинг ҳурматини жойига қўяман, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўламан. Фақат бугун учун яшайман. Чунки ўтган иш ўтиб кетди, худди қуёш каби ботиб кетди. Ҳеч қачон кетган нарсага йиғламайман ҳам, хеч қачон эсламайман. Чунки мозий бизни тарк этиб, абадул-абад қайтмайдиган бўлиб кетган. Эй келажак! Сен ғайб оламидасан. Мен эса ҳаёллар олами билан муомала қилмайман. Нафсимни ваҳималарга сотмайман. Йўқолувчи нарсаларга шошмайман. Чунки ”эрта” ҳеч нарса эмас. “Эрта” ҳали яратилмаган. Ҳеч ким уни ҳали эсламаган. Бу кунинг ҳақиқий кундир. Эй,инсон! Ҳаётнинг энг чиройли сурати ва ҳолатини топмоқчи бўлсанг, луғатдаги энг чиройли сўз” Бу кунинг ҳақиқий кундир”, деган сўздир.


Учқудуқ туман имом хатиби, хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш