Ҳар амалнинг рағбату жазоси бор.

15-01-2021, 18:09 admin Мақолалар 449

Ҳар амалнинг рағбату жазоси бор.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим.
Аллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: “Менинг бандаларимга айт ,яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради”(Исро сураси .53 оят ). Бошқа бир сурада Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата шундай дейди: “Аллоҳ берган раҳмати туфайли уларга мулойимлик қилдинг . Агар қўпол ,қалби қаттиқ бўлганингда эди ,улар атрофингдан тарқалиб кетар эдилар ”.(Оли имрон сураси.159-оят ). Хушмуомалалик кўпгина муофаққиятларга эриштирувчи омилдир. Мен бир неча йиллардан бери қайнота –қайнонасининг хизматида бардавом бўлиб келаётган Санобархон исмли аёл билан суҳбатда бўлдим : “Ойижонингиз ва дадангиз ётиб қолибдилар, улар яхшимилар? Қийналиб қолмадингизми? Тузалиб қолдиларми?”-дедим. Опажон мен уларнинг хизматларида бир ўзим эмасман . Ишимга ҳам бориб келаяпман. Қайинопамлар, икки овсиним ҳам менга кўмаклашаяптилар. Ишга кетган пайтимда уларнинг иссиқ- совуғидан хабар олиб турибдилар. Мен шунча йилдан бери бир кун ҳам ишимдан узилиб қолганим йўқ. Рўзғорим бут бўлди . Болаларим ҳам қайнотам –қайнонам туфайли тарбияли бўлиб ўсдилар . Ойижоним дадам бизларни ҳаммаамизни ҳам қўллаб- қувватлаганлар Ойижоним қайинопамларни,овсинларимни,мени болаларимизни”Катта ҳовли “да(қайнона-қайнотасининг ҳовлисига шундай мақом берганлар)жамлаб ўзлари эплаб турардилар.Овқатим пиширилган болаларим қаралган эди.Энди навбат бизга келдида уларниннг олдиларидаги бурчларимизни бажарамизда энди дедилар.Дори –дармонларини етказиш уларга тиббий муолажаларни вақтида қабул қилдириш масалалари қандай бўлаяпти ?дедим: “Ўзларининг нафақалари бор, қолаверса хўжайинимнинг ,менинг топганларимиз бор етиб турибди,Ўзига шукур”! дедилар. Қайинопаларни ,овсинларни Санобархоннинг ёнларида эканлиги ,уларнинг ота–она хизматида бўлиб турганлиги,бемор ота- онанинг кўнгли ўксиб қолмаётганлигининг боиси шу аёлнинг уларга нисбатан хушмуомалали эканлигида .Кўзи тўқ очкўз эмаслигида .Ҳулқининг Қуръон билан безанганлигида деб билдим. Ҳар ким нимаики қилса ўзига қайтади. Яхшилик учун Аллоҳнинг мукофоти ёмонлик учун эса жазоси бордир. Шу йил Санобархоннинг ўғли нуфузли олийгоҳга ўқишга кирди. Мен ўғилнинг насибаси улуғ бўлганлигини онанинг хизмати ва ҳурмати юзасидан қайнота –қайнонасидан олаётган дуои –хайрларида деб биламан.Бобо-бувининг набираси ҳаққига қилган дуолари ижобат бўлганлигидадир .
Бошқа бир аёлнинг шундай вазиятда тутган амалини кўринг ва мулоҳаза қилинг.Нодирахон кенжа келин бўлганлиги сабабли қайнота- кайноналари билан бирга яшардилар. Қайнона Ҳурмат хола депиниб кетиб оёқлари синди .Қаричилик синиқ суяк битмади.Ҳурмат хола тўшакда қолдилар.
Суяк чириб дард зўрайиб кундан-кун ўз ишини қила бошлади .Ҳамма кўргилик шундан бошланди. Ўғилнинг кимлиги келиннин қандайлиги ана шунда билинди .Ўнг қўллари ўйнаб турганда “Ойижон ,ойижон эдилар. Ўзларини эплолмай қолганларида жонга чиққан чипқон бўлдилар. Ўғил ва келиннинг машмаша ва дийдиёларига бир оғиз эътироз билдирмадилар Ҳамма гапдан хабардар бўлганлигим учун бир куни Нодирахонга панду-насиҳат қилмоқликни кўнглимга тугиб “касал курди “ қилиб беморни ҳолини сўрагани ўтдим. Кетатуриб Нодирахон келинни секингина чеккага тортдим. Насиҳат қилгандим жавобини эшитинг.
“Қайнота-қайнонамнинг фарзандлари битта менинг эрим ва келини мен эмасманку. Қайнотанинг чирик деворига ким қолса ўша балога қолар эканда.Эр-хотин иккаламиз машаққат билан пул топамиз лекин биримиз икки бўлмаяпти. Буларни танлаб таом еганига топайликми?. Ёки касаллигини даволатайликми? Шунча даволатганимиз фойда бермаяптику?. Энг ёмони қизлари, ўғиллари набиралари хабар олиш баҳонасида кунда-шунда ҳозир!Булар қорин туйдиргани келишади.Буларга дастурхон солайинми? Кошки бу киши едир –едир қилмасларидан бу тарафимиздан янги иморат солсалар бу эскиларни эплагунча эсим кетадику мени-дея овозларини баландлатиб жавраб кетдилар .Мен эса “Секинроқ гапиринг .Ҳурмат холам эшитадилар”-дедим хижолат бўлиб, атайлаб қайнотаси –қайнонаси эшитсин учун баланд овозда гапирдилар.
Мен унга”Келинойим шу аёл сизнинг онангиз бўлсалар шундай дермидингиз? Қайнона ҳам она эмасми?-дея чиқиб кетдим .Аёллар овозини паст бўлмоқлигини Аллоҳ буюрган:” Ва овозингни паст қил .Албатта овозлар ичида ёқимсизи эшакнинг овозидир”.(Луқмон сураси-19оят ).
Пайғамбар алайҳиссалом ҳам шундай марҳамат қилганлар: ”Кичикларимизга раҳм қилмаган ,катталаримизни ҳурмат қилмаган ,яхшилликка буюриб ,ёмонликдан қайтармаган киши мендан эмас”.(Имом Термизий).Ҳурмат хола танасидаги дардни кўтара олмай оламдан ўтдилар.Кампирига ўрганишли бўлиб қолган беозоргина қайнота Рустам бобо ҳам кўпга бормадилар. Мана энди бу хонадонда Ҳурмат хола ва Рустам бобо ҳаётликлари сингари уларнинг фарзанд ва набиралари кириб чиқмайдилар ,ҳаммалари оёқларини тортдилар .
Ҳурмат хола келинидан қанчалар дилозорлик кўрсалар ҳам ҳечкимга оғиз очмадилар қарғамадилар ҳам табиатан феъллари юмшоқ кўнгилчан эдилар. Аллоҳ Қуръони каримда “Биз инсонга ота –онаси ҳақида тавсия қилдик . Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдир. Менга ва ота-онага шукур қилинг. Ва фақат қайтиш Менгадир .(Луқмон сураси -14 оят).
Ҳулоса шулки: Халқимиз орасида топиб –топиб айтилган мақоллар бор. ”Мен ҳам эдим сенингдек сен ҳам бўласан менингдек”. Кун келиб Нодирахон Аллоҳ ҳузурига қайтганларида бу дунёда экканларини у дунёда ўрадилар. Ахир айтилганку : “Нима эксанг шуни ўрасан “деб шунга кўра ҳар ким экканини ўради.

Навбаҳор тумани бош отинойиси: С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш