Ичкиликни ўзи эмас, кайфи ҳаром эмиш...

22-12-2020, 17:21 admin Мақолалар 444

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳ таолога зотига лойиқ ҳамду санолар булсин!!! Набийларнинг афзали Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва тугал сала-
воту саломлар булсин!!!
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида кўпинча: “Аллоҳим! Мен Сендан сиҳат-саломатликни, иффатни, омонатни, ҳусни хулқни ва қадарга рози бўлишни сўрайман” дер эдилар”.
Қаранг, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ҳар бир мўмин мусулмон учун ниҳоятда зарур бўлган сифатларни сўрар эканлар.
Сиҳат-саломатлик, иффат яъни афифлик ( шубҳали нарсалардан ўзини четга олиш)
омонатга хиёнат қилмаслик, ҳусни хулқ , қадарга розилик....
Аммо, биз ҳар кунги ҳаётимизда дуч келадиган бир иллат борки, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган ҳамма сифатларни йўққа чиқаради. Бу –ичкиликбозликдир.Ичкиликбоз инсондан бу сифатларнинг бирортасини хам топа олмайсиз. Агар сабаби сўралса, баҳонаси тайёр: зерикиш, йўқчилик, камбағаллик, аёлининг тили заҳар, улфатчилик, йигитчилик ва ҳоказо....
Ана шу сабаб эмас баҳоналарнинг кетидан нечта оилаларда жанжал , шовқин-сурон, бола бечораларнинг дили мажруҳ, кунини , тунини қўрқиб ўтказади. Нечта оила ажрим ёқасида...
Энг ачинарлиси, ҳали оила қурмаган ёшларнинг ичиб олиб, ҳар хил бало касофат орттириши, уловга миниб фалокатларга дучор бўлишидир. Ҳали мустақил ҳаётини бошламай туриб, ногирон бўлиб қолишига нима дейсиз?
Хўш, бунга ким сабаб? Ким айбдор? Биз катталар эмасми? Унга шу йўлдан юришни биз кўрсатмадикми? Ёш бола олдида ичсак, оғзимиздан боди кириб, шоди чиқиб сўкинсак, бегуноҳ , бечора аёлимизни унинг кўз ўнгида калтакласак, бу даҳшатларни кўриб ўсган боладан яна нима кутамиз? Ёки эркалатиб, талтайтириб, қўлига даста-даста пул бериб, юриш-туришини назорат қилмай қўйган боламиздан нима кутамиз? Буни ҳеч ўйлаб кўрдикми?
Қанча орзу-ҳаваслар билан ўтказаётган тўйларимизга қаранг. Тўй бошланиши вақтидаги чиройли тузатилган дастурхон ўз “ бағридаги” спиртли ичимлик дастидан охирида қай кўринишга келади? Кимга тушунтира оласиз, ҳой , биродар мана бу ичкилик ҳаром қилинган, шуни дастурхонингга қўймагин деб, шусиз тўй тўй бўлмасмиш. Қизиқ эмасмиш, хатмга ўхшаб қолармиш. Ичиб олиб ҳар хил шайтон нағмасини қилса , охирида бир- бири билан ёқалашса, худо кўрсатмасин, бировни уриб ёки пичоқлаб ўлдирса қизиқми? Бунақа ҳодисалар кунда бўлмаса хам, кунида бўлиб турибдику ! Тўйларда , зиёфатларда аёл зотининг ичишига, баъзан маст бўлиб қолишига, худди жуда яхши иш қилгандай, тўйдан кейин мақтанишига нима дейсиз?
Ахир ароқхўр эркак ҳақида, фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Аллоҳ раҳмат қилсин, айтадилар: “Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) айтди:” Ароқ ичувчи кишини қиёмат кунида бетлари қора ҳолатда келтирилади. Кўзлари кўкарган,тупуклари оққан, тили кўкрагига тушган ҳолда туради. Ундаги ҳиднинг сассиқлигидан, ким ёнидан ўтса, жирканади. Ароқ ичганга салом берманглар, касал бўлса, бориб кўрманглар. Ўлса жаноза ўқиманглар”. Қаранг, улар қанчалик оғир ҳукм чиқаришган. Яна шу киши ёзади . Саид (р.а) Қатода (р.а) дан ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга айтдилар: “Тўрт нафар киши жаннат ҳидини топмайди.Унинг ҳиди беш юз йиллик йўлдан ҳам келиб туради, булар бахил, миннат қилувчи, ароқ ичувчи, ота-онага оқ бўлувчи кишилардир.
“Ароқнинг ўзи эмас, кайфи ҳаром” , дея “ақл” бергувчиларга Каъб ул Аҳбор ҳазратнинг шу сўзларини эслатгимиз келади:” Бир қадаҳ оловни ичмоқлигим бир қадаҳ ароқни ичишимдан яхшироқдир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Маст қилувчи ҳамма нарса хамрдир. Маст қилувчи нарсанинг ҳаммаси ҳаромдир.Ким дунёда ароқ ичиб, тавба қилмасдан, ароқни ичишда давомийлик билан ўлса, охиратда у (шароб) ичмайди. “ Аллоҳ таоло Воқеа сурасининг 18-19 оятларида марҳамат қиладики, “ Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар”. Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган юқоридаги ароқхўр Aллоҳ таолонинг раҳматидан узоқдадир.
Фикримизни куйидаги сўзлар билан якунлаймиз:
Раҳматли ёзувчимиз Тоҳир Малик айтган эдиларки, “Кам ичдинг нима, кўп ичдинг нима , фарқсиз, игна ҳам йўғон қозиқнинг учи ҳам кўзга кирар бўлса, барибир кўр қилади”.


Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалла отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш