Ўзбекистонга ўқишни кўчириш натижаси қачон аниқ бўлади?

20-02-2020, 21:54 admin Янгиликлар 698

Қўшни давлатлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчиришни истаган фуқаролар берган мурожаатлар сони кўплигини инобатга олган ҳолда, ҳужжат қабул қилиш шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилган эди.

Фуқаролар томонидан 2020 йил 15 февралгача топширилган ҳужжатлар, 2020 йил 25 февралига қадар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Жорий йил 15 мартга қадар топширилган ҳужжатлар ҳам шу тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни билан олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиш учун тавсия қилинади.

Натижалар билан вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, қолаверса, Ҳудудий ишчи гуруҳлар орқали танишиш мумкин бўлади.

Эслатма: Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга кўчириш ихтиёрий бўлиб, Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан республика ОТМлари қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб таълим шакли ва йўналиши таклиф қилинади.

Манба: Azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш