Каронавирус ва ундан сақланиш чора тадбирлари

3-12-2020, 10:42 admin Мақолалар 514

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳи.

Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламин, Ассалоту вассалому алайка йа Росулуллоҳ ала алайҳи ва асҳабиҳи ажмаин. Айни дамда юртимизда тарқалаётган каронавирус эпидемиясига қарши кураш авж олган бир пайтда унинг юқиш йўлларини билиш ва ундан сақланиш чора - тадбирларига амал қилиш мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ҳеч кимга сир эмас бу касаллик ҳозирги пайтда бутун дунё мамлакатларида ҳам катта муаммолар туғдирмоқда ва давлатлар иқтисодиётига улкан зарар етказмоқда. Ҳатто ривожланган АҚШ, Италия, Испания, Германия, Хитой каби мамлакатларда инсонларнинг зарарланиш ва ўлим кўрсатгичи юқори даражани ташкил қилмоқда.
Айни кунларда мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида давлат раҳбарларининг жонкуярлиги юқори ташкилотчилиги халқимизга бўлган меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги сабабли касалликка қарши кураш профилактик чора- тадбирларни амалга ошириш учун бутун имкониятлар ишга солинмоқда. Эпидемиологик нохуш худудлардан келган. Ўзбекистон фуқароларини соғлигини текшириш, уларни карантинга олиш одамлар билан контактда бўлмаслигига эришиш, бемор аниқлаганда аниқ ташхис қўйилиши, тезлик билан даволаш ишларини бошланиши уларга керакли дори дармонлар тиббий жиҳозларнинг етказиб берилиши, карантин тадбирларини ниҳоятда тезлик ва аниқлик билан бажарилаётганлиги, дизинфекция ишларини аниқ тўла - тўкис ўз вақтида бажарилаётганлиги ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг ҳеч бири осонлик билан ўз ўзидан бўлаётганлиги йўқ. Бу ишларнинг орқасида Президентимизнинг давлат раҳбарларининг шифокорларнинг, Давлат санитария эпидемология назорати давлат инспикцияси ходимларининг, миллий гвардияда хизмат қилаётган ёшгина фарзандларизни, ички ишларда ишлаётган халк соғлигини ўзининг ҳаётидан устун қўяётган жигарбандларимизни фидокорона меҳнати ётибди.
Коронавирусдан сақланиш учун унинг йукиш йулларини ва ундан сақланиш йулларини ва ундан сақланиш йўлларинибилишимиз ва тўлиқ амал қилишимиз зарур. Корона вирус янги ўрганилмаган юқимли касаллик бўлиб, гриппга ўхшаб ҳаво томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, соғлом одамга юқади. Касаллик қўзғатувчи вирус юмалоқ қуёш шаклида бўлиб ҳамма томони ўсимталар билан қопланган. Одамнинг нафас йўлига кириб қон томирига сингиб ўтиб қонга тушади ва бутун организни зарарлайди айниқса упка фаолиятини ишдан чиқаради. Бемор йўтал.аксириш, бурундан сув оқиши , тана ҳароратини кўтарилиши, совқатиш, қалтираш ва нафас сиқилилишидан, холсизлик, бош оғришидан, динка қуришидан шикоят қилади. Бу касаллик олдини олиш учун ҳар бир фуқаро телевизор, радио ва телефонларда Санитария эпидемиология назорати Давлат инспекцияси ходимлари томонидан қўйилаётган талабларига тўлиқ риоя қилишлари шарт. Яъни оилада ҳар бир одам ниқоб тақиши, ниқобни бир - бирига алмаштирмаслиги, уни ҳар 3 соатда алмаштириши, ҳар 2 соатда қўлини совунлаб ювиши, хонани шамоллатиши, бир кунда 3 марта хоналарга исириқлар тутатиши, кўчага, бозорга, одамлар гавжум жойларга бормаслиги, иложи борича уйдан ташқарига чиқмасдан сабр тоқат билан уйда ўтириши керак. Ҳатто таъзияли жойларга ҳам қариндош уруғларникида тўпланиш ҳам уйда одамларни ортиқча йиғилишига ҳам йўл қўймаслик керак. Бирор киши зарурат юзасидан келса ниқобда оралиқ масофа 2 метрдан зиёд ҳолда масофа сақлаб гаплашиши керак. Сотиб олинган озиқ овқат маҳсулотлари албатта целофан идишларда бўлиши керак. Агар ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлигида юқорида айтиб ўтилган белгиларни сезсангиз энг яқин тиббиёт ходимларига мурожат этишингиз керак. Касалликни ўзимизга, фарзандларимизга, оила аъзоларингизга, қўни қўшниларимизга юқтирмаслик учун сабр тоқат билан карантин қонун қоидаларига аниқ ва тўлиқ амал қилишимиз шифокорларни кўрсатмаларини аниқ бажаришимиз керак.
Қурони Каримнинг Оли Имрон сурасининг 13 оятида:Оллоҳ эса ўзи истаган кишиларни Ўз ёрдами билан қўллаб қувватлайди. Албатта бу воқеада фикр эгалари учун ибрат бордир. Оли Имрон сураси 68 оятида Оллоҳ муминларнинг дўстидир. Оли Имрон сураси 126. Аслида ғалаба, фақат Қудрат ва Ҳикмат эгаси бўлган. Оллоҳ ҳузуридан келур дейилган. Усома ибн Зайд розиаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Тоун-ўлат Бани Исроилнинг бир тоифасига ёки сизлардан илгаргиларга юборилган азобдир. Агар уни бирон ерда (Тарқалганлигини) эшитсангиз, у жойга бормангиз. Агар у сиз тушган жойга тушса, ундан қочиб чиқиб кетмангиз. Бу касалликни 180 та давлат худудида тарқалиши ҳам Оллоҳнинг бир синовидир. Бу касаллик туфайли инсонларнинг иймон эътиқоди Оллоҳга бўлган ишончи ,қариндош уруғга бўлган силаи раҳт оила аъзоларига бўлган меҳр муҳаббати, сабр ва тоқати синовдан ўтказилади. Оллоҳнинг ҳар бир ишида ҳикмат борлигига ишонинг. Ўзини асраганни Оллоҳ асрайди. Барча мусулмонлар қўлни қўлга бериб бирлашса ҳамкорлик қилинса қўлимиздан келган кўмакни бир биримизга берсак, албатта бу касалликни енгиб ўтамиз. Оллоҳ ўзи бизга бу касаллик устидан нусрат беришига ишонаман.
Алҳамдулиллоҳи Роббил аъламин. Ассалому вассалому алайка йа Росулуллоҳ ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаин.


Хатирчи туман Ўзбекистон ф/й Найман МФЙ Отинойиси Хаққулова Зебохон Тухтанёзовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш