ҲОТИРЖАМ ЯШАШ СИРЛАРИ

12-11-2020, 07:00 admin Мақолалар 559

Одамлар покиза - тоййиба ҳаётнинг маъноси, таърифи ва изоҳи ҳақида мунозара қилишди. Баъзилар ҳотиржам ҳаёт - бу нафс саломат бўлиб, тўкис яшамоқлик дейишди. Бошқаларнинг фикрича, тўкис ҳаёт - бу жисмоний қувватларидан баданий сиҳатлари лаззат топган ва ўзидан фавт (кетиб қолган) бўлган неъматларга ачинмаган кишиларнинг яшаш тарзидир, дедилар. Яна бошқалар ҳаёти тоййиба - дунёни тарк қилиб, Мавло билан машғул бўлган кишиларнинг ҳаётидир дейишган. Натижада, уларнинг ҳаёти ҳилват мақомида пок-ҳотиржам бўлади ҳамда орадаги парда ва воситалар кетиб, масрур, ишончли ҳолида Аллоҳга қурбат ҳосил қилади дейишган.
Жаъфари Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Ризқимни ўзимдан бошқа биров ея олмаслигини билиб, ҳотиржам бўлдим, амалимни ўзимдан бошқа қилиб бермаслигини билиб, ғайрат қилдим, Аллоҳ таоло ҳамма ҳолатда мени кўриб туришини ҳис қилиб, ҳаё қилдим, ўлимнинг доимо пистирмада турганини билиб, тайёр турдим", дейдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Рухул амийн ( Жаброил алайҳиссалом) қалбимга пуфлаб илҳом қилдиларки, ҳеч бир нафс ўз ризқини тўлиқ олмагунча ҳаргиз ўлмайди. Бас, Аллоҳ таолога тақво қилинглар ва талабни, амални чиройли, гўзал қилинглар".
Кейинги мақом - поклик мақоми бўлиб, бундаги асосларидан бири - эҳсон қилиш. Аллоҳ таоло Қурьони каримда "Хуз мин амвалиҳим татаххирум" деб марҳамат қилган. Пайгамбаримиз алайҳиссалом "Садақа парвардигорнинг ғазабини ўчиради. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳ ишларгагина ғазабланади" дедилар.
Шукр мақоми тўғрисида шуни айтиш мумкинки, шукр қалб билан бўлади. Чунки ҳар бир неъмат Аллоҳ таоло тарафидан келаётган марҳамат эканлигини билмоқ қалб билан бўлади. Аммо бу неъматларни Аллоҳ таолонинг бандалари орасидан энг муҳтож кишиларга бермоқ эса аъзоларнинг воситаси ила бўлади. Шукр қилиш бандага вожибдир. Зеро бунда миннатдорлик билдириш маъноси бор. Ҳадисда "Садақа умрни узайтиради" дейилган. Бунинг таъвили шуки, Аллоҳ таоло азалда бандасининг садақа қилишини билган ва Унинг умри узайишини қисман шунга боғлик этгандир.
Шунингдек, садақа бериш кишининг мол - дунёсига ҳам фойда келтирар экан. Ҳадиси шарифда "Молларингизни садақа бериш билан қўриқланглар" дейилган. Садақа Қиёмат куни ёмон ҳолатга тушиб қолишдан сақланишга ҳам сабаб бўлади. У кунда одамлар яланғоч турганида, қилган садақаси кишига кийим бўлади, соя бўлади.

Учқудуқ туман бош отинойиси О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш