МАРДЛИК!

6-08-2020, 12:51 admin Мақолалар 441

Баъзида ҳаётда шундай ишлар рўй берадики, инсон унда кузатувчи бўлишдан бошқасига ярамай қолади. Бу ҳолатда мўмин киши қўлидан келган чораларни қилиб, натижасини Аллоҳга топширади ва яхшиликни умид қилиб, дуолар қилади.
Айни дамда бедаво дард—коронавирус бутун дунёни хавотирга солиб турибди. Инсоният унга қарши бирор чора қилишга ожиз бўлган оғир вазиятдир. У кундан кунга ўз сарҳадларини кенгайтириб, янада кўроқ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Минг афсуски,бу касаллик бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Фуқароларимиз орасида ҳам бу касалликка чалинганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Шунинг учун айни дамда бу иллат билан курашиш, унга қарши чоралар кўриш давлат миқёсида биринчи даражага кўтарилди. Юртбошимиздан тортиб, барча мутасаддилар, хусусан, шифокорлар, ички ишлар ва бошқа ташкилот-идоралар фидойилик, аҳиллик билан жонбозлик кўрсатишмоқда. Карантин шароити жорий қилиниб, чеклов ва таъқиқлар амалга оширилмоқда. Бундай шароитда вақтинчалик ишсизлар кўпайди, доимий иш жойига эга бўлмаганларнинг даромадлари тушиб кетди. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатларни юмшатиш учун 2020 йил 30 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб- қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 6038-сон Фармони чиқди, “Саховат ва кўмак” фондлари ташкил этилди. Унга кўра:
--кам таъминланган;
--ногиронлиги бўлган;
--ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
--якка-ёлғиз кексалар;
--доимий ишсиз фуқаролар;
--карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
--оғир эпидемиологик ҳудудлардан олиб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилиб, моддий кўмаклар берилмоқда. Бу саналган қаторлардан биз диний соҳа ходимлари четда қолганимиз йўқ. Шахсан муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан барча диний соҳа ходимларига пул маблағлари берилди, “Вақф” хайрия фондига катта миқдордаги
“Саховат” маблағи ажратилди, Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Шундай оғир шароитда диний соҳа ходимларига эътиборни аввало динга эътибор, муҳаббат, дин учун қайғуришлик ,унинг мусаффолигини сақлаш учун кўрсатилаётган яна бир фидойилик, чинакам мардлик десак тўғри бўлади.
Мусулмон кишининг раҳбарга –султонга муносабати ҳақида “Ақийдатут-Таҳовия” шарҳининг талхийсида шундай дейилган:
80. Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, гарчи зулм қилсалар ҳам, жоиз деб билмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, мадомики маъсиятга буюрмасалар, Аллоҳниниг тоатидан деб, фарз деб биламиз. Тўғри йўлда бўлишларини ва офият сўраб, уларнинг ҳаққига дуо қиламиз. Жабр-зулмкор раҳбарнинг ҳаққи шунчалик экан, ана энди динни барпо қилаётган, мард ва фидойи бошлиқнинг ҳаққи қанчалик бўлиши кераклигини тасаввур қилаверайлик.
Илоҳим! Юртимизни тинч қилгин, барчамизга тавфиқ бергин, илм-маърифат, шукур, қаноат ва хайрли оқибат бергин, халқни, динни юкини кўтариб турган муҳтарам Юртбошимизни бошларини омон қилгин, икки дунё саодатини ато этгин! Омин


Қизилтепа туман “Хўжа Муҳаммад Восий” жоме масжиди имом-хатиби: И.Икромов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш