"Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"

31-08-2019, 11:42 muslim Янгиликлар 683

"Қорача" МФЙ отинойиси ҳамда шу маҳалланинг бош мутахасиси билан биргаликда хонадонма хонадон юрилиб, ногиронлиги бор оилаларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароитидан хабар олинди. "Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"Уларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни тез фурсатларда бартараф этилишига келишиб олинди. "Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"Мутасаддиларимиз томонидан жисми ногирон эмас, қалби ногирон бўлганлар ҳақиқий мажруҳ эканлиги ва ҳатто юртимизда имконияти чекланганлар учун юртбошимиз томонидан шунчалар кенг шарт - шароитлар яратилганидан, оддий инсонлар билан тенг эканликларини юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни айтиб ўтиб, уларнинг маҳзун кўнгилларига севинч улашилди. Уларнинг барчаларига Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан совға саломлар улашилди.
Учқудуқ тумани "Қизилқум" жоме масжиди имом хатиби Турдиев Абдужалил ҳамда ҳомийлар билан ҳамкорликда маҳаллалардаги кам таъминланган ёҳуд боқувчисини йўқотган муҳтож оилаларга гўшт ва ширинликлардан улашилиб, уларни юртимиз тинчлиги - мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси билан чин қалбдан муборакбод этилиб, солиҳ дуолар қилинди."Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"
Худди шундай шаҳримизнинг "Кушарти" МФЙ отинойиси Н.Тойирова, маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллада яшовчи барча ёши улуғ кекса - отахон ҳамда онахонлар ҳолидан хабар олиниб, Мустақиллик байрами билан табрикланди ва ҳомийлар томонидан совға - саломлар берилиб, нуронийларимизнинг эзгу дуоларини олиб қайтилди."Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!""Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"
Шаҳримздаги кўзлари ожиз - Ҳазратова Дилнавоз опанинг хонадонларимизда бўлганимизда, беихтиёр уй - жойларининг ниҳоятда шинам, тартибли, озода, эканлигини кўрдик. Дилнавоз опа эса ушбу уй Юртбошимизнинг ҳадялари эканлигини айтиб, юртимиз тинчлиги - осойишталигини абадий бўлишини тилаб, юртбошимизга узоқ умрлар сўраб дуога қўл очдилар.
Навоий шаҳар "Орзу" МФЙ ҳудудидаги 2 сонли МТТнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маҳалла отинойиларидан; Г.Усмонова опа ва Ҳожиона Рўзиевалар иштирок этишиб, янги очилган боғчанинг шарт - шароитлари билан яқиндан танишиб, қулайликлари ҳамда имкониятларини ўрганиб чиқдилар. Янги ўқув йилидан шириндан - шакар болажонларни ўз бағрига чорлайдиган янги боғча тарбияловчилари, мутасаддилари, тадбирда иштирок этаётган ўғил - қизлар ва уларнинг ота оналарини Республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этиб, "Мустақиллик Аллоҳ таоло томонидан бериладиган улуғ неъмат ва унинг шукроналиги" ҳақида қисқа маъруза ҳам қилиб ўтдилар. "Юртим Мустақиллигинг абадий бўлсин!"
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш