ШУКРОНАЛИК ҲИССИ БИЛАН ЯШАЙЛИК!

8-06-2020, 12:11 admin Мақолалар 511

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийим. Ассалому алайкум азизлар. Аллоҳ таъоло одамзотни азизу мукаррам қилиб яратди. Роббим Аллоҳ инсонни шунчалик илм билан яратдики, аъзоларини шунчалик мукаммалик билан жой-жойига қўйдики, буни тушуниб етмоқликка биз бандалари ожизмиз. Шу танага гавҳар қилиб жонни, озуқа қилиб руҳни қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳимни марҳамати билан шундай жаннатмакон юртда, тинчликда, тўкин сочинликда, қулай шароит, техника асрида яшаётганлигимиз учун ҳар дақиқада буни шукронасини айтиб меҳр улашиб, илм излаб, тадбиркор бўлиб, фидокор бўлиб яшасак арзийди. Призидентимиз айниқса ёшларимизга шундай имкониятлар эшигини очиб беряптиларки 3 фарзандимизни 2 таси олий маълумотли, 1 таси тадбиркор. Ёшларимизга ҳозирланган бундай шароитларга ҳавасинг келади.
Қуроъони каримда Зуҳо сурасининг 11-оятида “Ва парвардигорингиз неъматлари ҳақида сўзланг” дейилган. Парвардигор ато этган неъматлар ҳақида гапириш бўларнинг шукрини адо этиш саналади. Шукрона айтишга ҳамиша ўзимизда рағбат топмоғимиз зарур.
Боболаримиз ва бувиларимиз сўзлаб беришган ўтмиш ҳикояларини эшитсак эртакнамо қабул қиламиз. Эртак охири ҳозирги тўкин замонимиздек. Очарчилик, нотинчлик, урушлар даври, фарзанду яқинларидан жудо бўлишлик, ўта оғир шароитлар. Улар фарзандларини, жигарларини ватан деб, она тупроқ деб, элим деб юқотишган, жон фидо қилишган.
Яқинда маҳалламизда бўлган ҳодиси ёшгина қизни ўз жонига қасд қилиши қўлимга қалам олишга ундади.
Азизларим бу қандай ношукурликки, қандай сабрсизлик, илмсизликки Аллоҳ берган умрдан кечиб, исён қилса. Ислом динида хусусан, Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида инсоннинг ўз жонига қасд қилишидан қатъий қайтарилган. Собит ибн Заҳҳок розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади”. (Имом Бухорий ривояти.)
Демак Аллоҳ таъоло азиз қилган инсоннинг ўз жонига қасд қилиши, ўз қонини тўкиши худди бошқаларнинг жонига қасд қилиши каби энг оғир гуноҳ саналади. Ҳар бир инсоннинг аъзолари ва танадаги жон унга берилган Аллоҳнинг неъмати бўлиши билан, бир қаторда эгамнинг омонати ҳамдир. Банда қиёмат кунида, ўша ҳисоб-китоб кунида барча аъзоларидан сўралади. Агар аъзоларни пок тутмаган бўлса, толиқтирган бўлса, нопоклик ёки ёмонлик учун ишлатган бўлса қасддан ёки эҳтиётсизлик билан жароҳатласа аъзолари эгасига қарши гувоҳлик беради.
Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир кишини қазои-қадари етгунча омонат жонга шикаст етказмай, аёл бўлса аёллик, эркак бўлса эркаклик вазифасини бажариб, юртини, оиласини обод қилиб, иймонли солиҳ фарзандлар тарбия қилиб, ота-онасини рози қилиб, элига фойдаси тегиб, берилган умрни ҳиссасини қайтармоғи лозим. Содир бўлаётган бу нохуш ҳодисалар айниқса ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни бўлаётганлиги кишини ўйга толдиради. Динимизни билмаслик, шариатни тушунмаслик, гуноҳ ва савобни, ҳалол ва ҳаромни фарқлай олмаслик, ота ва она вазифасини уддалай олмаслиги фарзанд ўз бурчини билмаслигидадир. Бола тарбияси она қорнида гумона бўлганидан бошланади. Она ўзини покликда тутмоғи, ота эса онага ҳалол луқма едирмоғи зарур. Туғилганидан бошлаб эса исломий тарбия топмоғи лозим. Ота ва она қачонки зурриётини иймонли, илмли, диёнатли, сабрли, шижоатли, ғурурли қилиб тарбияласа ўз вазифасини бажарган ва икки дунё саодатига эришган бўлади. Агар зурриёти дину-диёнатсиз, ноқобил, нокас, бепарво, илмсиз, сабрсиз бўлса ота-она икки дунёсига жабр қилган бўлади.
Фарзандларимизни шукроналик руҳида, сабру-қанотатлилик, иймонли қилиб тарбиялай олмаётганимиз сабабидандир. Ёшларимизни орзу ҳаваси чегара билмаётгани бунданда енгил ҳаётни исташи, европача ҳаётга тақлид қилиши сабабидан шундай нохуш ҳодисалар бўлаётгандир. Мол-давлат топаман, давлатимни кўз-кўз қиламан деб сафланаётган кучимиз ва илмимизни фарзанд тарбияси учун кўпроқ сарфласак мақсадга мувофиқ бўлармиди. Келажак ёшлар қўлида. Аждодларимизни ўлуғлигига ворис бўладиган авлодлар бўлмоқликларини истаб қоламан.


Нурафшон МФЙ отинойиси Алимова З.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш