ОИЛА ГЎЗАЛЛИГИ

30-01-2019, 15:17 admin Мақолалар 1 172

Тўй... Умрда бир марта бўладиган тантана - инсон ҳаётининг энг бахтли воқеаси. Худди шу кундан, катта ҳаёт йўли бошланади. Икки ёшнинг энг яқин кишилари, таниш-билишлари, айниқса ота-оналари ўйланиб қоладилар: "бу икки ёш турмуш қайиғида кандай суза оларкин? Ҳаёт денгизининг довулларига чидай олармикин? Улар ўртасида қийин ва мураккаб муносабатлар қандай таркиб топар экан?", деган саволлар улар кўнглидан ўтади, шубҳасиз.
Кунлар ўтади... Ота-оналар, дўстлар, ёру-биродарлар икки ёшга турли хил маслаҳатлар бериб туришади. Аммо оилавий ҳаётнинг деярли барча муаммоларини ўзлари ҳал қилишлари лозим бўлади. Чунки, ҳаётда кутилмаган вазият, аччиқ, ва чучук дамлар пайдо бўлиб туради, албатта. Ана шундай вазиятларда, эру-хотиннинг биргаликда баҳамжиҳат ҳаракат қилиши билангина мушкуллар ҳал бўлади. Шунинг учун ҳам, оила қуриш қачондар бошланган бўлса, "муросаю мадора" деган гап ўшандан ишлатила бошланган. Тўй тантанасида "Қўша қаринглар, ували-жували бўлинглар, турмушнинг oғир-енгилини биргаликда кўтаринглар" - деган тилаклар бекорга айтилмайди. Икки ёшга тантанавор қилиб айтиладиган бу сўзларда, улар дастлабки қўяётган қадамларнинг нақадар масъулиятли эканлигини англатиш ётади.
Оилада юк аёл зиммасига кўпрок, тушади. У уй бекаси бўлганлиги учун оиланинг файзи ҳисобланади. Шунинг учун у уйни саранжом-саришта ва тоза Tутмоғи , дид билан безатиб шинам қилмoғи, турмуш ўртоғига ҳурмат, илтифот билан каромат, ғам-ташвиши ва шодлигига шерик булмоғи, кўнглини oвлaмoғи ва доимо ўзига ром қилиб турмоғи лозим.
Бамаъни хотин эрнинг тинчлиги, уйнинг ободлиги, болаларнинг қувончидир. Халқимиз, доимо кулиб турувчи эрнинг хотини дунёда энг яхши хотиндир, деб бекорга айтмаган. Шарқ афсоналаридан бирида, она турмушга чиқиб кетаётган қизига шундай маслаҳат беради:
-Эй қизим! Сен ўз ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш хонадонга тушмокдасан, сен бўлажак куёвингнинг ҳамма ҳислатларини билмайсан! Сен ер бўл, у эса осмон бўлади. Демак, сен у билан шундай йўл тут: унинг олдида ер каби камтар бўлсанг, у осмон каби олижаноб булади. Осмон шифоли билан ерни кўкартиргани каби у ҳам ўз мехру шафқати билан сени хушнуд этади. Сен унга канизак бўлсанг, у сенга шох, булади. Қизим! Куёвингдан кучи етмаган ва сотиб олишга қудрати бўлмаган нарсаларни талаб қилма! Бундай қилсанг оиладаги тотувлик йуқолади, турли хил жанжаллар пайдо булади. Ўзингни аччиқ ва пичинг сўзлар айтишдан сақлa, тилингни ширин, юзингни ҳамиша очиқ тут.
Эр-хотин бир-бирига дўст, ҳасратдош, маслакдош бўлиши керак. Зеро, ҳаётий муаммоларга дуч келинганда ҳам, бахт-қувонч суруридан баҳраманд бўлиш онларида ҳам эр-хотиндек бир-бирига яқин кишилар бўлмаса керак.
Агар эру хотин бир-бирига мехр қўйиб, ўзаро меҳрибон ва яхши муносабатда бўлсалар, бир-бирларини яхши тушунсалар ва ўзларини тута билсалар оила тобора мустаҳкамланиб боради. Оиланинг гўзаллиги ҳам худди ана шундадир!

Навоий шаҳар отинойиси Ҳ.Мавлонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш