Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин.
Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.
Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:
18‒25 ёшдаги иштирокчилар;
25‒40 ёшдаги иштирокчилар.
Мусобақанинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари, шунингдек, мазкур ўқув юртларидаги саралаш босқичи 2018 йилнинг бошидан март ойига қадар ҳамда буларнинг барчаси учун республика босқичи 2018 йил апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлардаги бош шаҳар ва марказий туманларда (3‒4 та туманда) бўлиб ўтади. Иштирокчилар доимий рўхатдан ўтган манзиллари асосида қайтдан ўтадилар. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар қуйида берилган).
Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ўзига хос, шарқона тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши таъминланади. Бунга вилоятлардаги вакилликлар қошида хизмат кўрсатаётган отин ойилар масъул қилинади.
Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.
Мусобақага доир бошқа хабарларни билиш учун Диний идоранинг muslim.uz сайтини мунтазам кузатиб боринг.
Ўзбекистон қорилари мусобақасини юқори савияда, ҳар тарафлама манфаатли, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўтказиш тўғрисида 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди ва ушбу мусобақа учун диний идора қошида махсус ҳайъат тузилди. Ушбу ҳайъат бутун Республика бўйлаб фаолият юритади.
Мусобақа ҳақида ЎМИ қошидаги ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлардаги бош шаҳар ва марказий туманларда (3‒4 та туманда) бўлиб ўтади. Иштирокчилар доимий рўхатдан ўтган манзиллари асосида қайтдан ўтадилар. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар қуйида берилган).
Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ўзига хос, шарқона тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши таъминланади. Бунга вилоятлардаги вакилликлар қошида хизмат кўрсатаётган отин ойилар масъул қилинади.
Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.
Мусобақага доир бошқа хабарларни билиш учун Диний идоранинг muslim.uz сайтини мунтазам кузатиб боринг.
Ўзбекистон қорилари мусобақасини юқори савияда, ҳар тарафлама манфаатли, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўтказиш тўғрисида 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди ва ушбу мусобақа учун диний идора қошида махсус ҳайъат тузилди. Ушбу ҳайъат бутун Республика бўйлаб фаолият юритади.
+998711487770, +998998987277
Мусобақада иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро ўз вилоятидаги ЎМИ вакиллигига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтади. Мусобақада иштирок этувчи аҳолиси кўпроқ бўлган вилоятларда мусобақа ўтказиладиган туманларда ҳам рўйхатга олиш ишлари олиб борилиши мумкин. Рўйхатга олиш 2018 йил 1 январдан 10 январгача эрталаб соат 09:00дан кечги соат 19:00гача давом этади.
Ўзбекистон Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича
1. Жиззах вилояти. Ботирхон Рўзиев.
Мурожаат учун тел: +998973257243 Ўтказиладиган сана: 11-13.01.2018
2. Сирдарё вилояти Дилмурод Сулаймонов.
Мурожаат учун тел: +998911019820 Ўтказиладиган сана: 11-13.01.2018
3. Самарқанд вилояти. Ёқубжон Мансуров.
Мурожаат учун тел: +99893485870 Ўтказиладиган сана:14-16.01.2018
4. Бухоро вилояти. Анваржон Нуриллаев.
Мурожаат учун тел: +998956000031 Ўтказиладиган сана:14-16.01.2018
5. Навоий вилояти. Музаффар Раҳмонов.
Мурожаат учун тел: +998919911555: +998939507303 Ўтказиладиган сана: 16-18.01.2018
6. Қорақолпоғистон Республикаси. Зулфиқор Сапашов.
Мурожаат учун тел: +998934897670 Ўтказиладиган сана:19-21.01.2018
7. Хоразм вилояти.Бобожонов Ҳамид.
Мурожаат учун тел:+998622284438: +998937572557 Ўтказиладиган сана: 19-21.01.2018
8. Қашқадарё вилояти.Бобомуродов Назруллоҳ ҳожи.
Мурожаат учун тел: +998972004716 Ўтказиладиган сана: 22-23.01.2018
9. Сурхондарё вилояти. Абдусалом Фатҳуллаев.
Мурожаат учун тел: +998912382717 Ўтказиладиган сана:22-23.01.2018
10. Андижон вилояти. Нуруллоҳ Қодиров.
Мурожаат учун тел: +998742280196: +998916107040 Ўтказиладиган сана: 25-27.01.2018
11. Наманган вилояти Обидхон Икромов.
Мурожаат учун тел: +998906429977 Ўтказиладиган сана:27-29.01.2018
12. Фарғона вилояти.[/bҲусниддин Турсунзода.
Мурожаат учун тел: +998914532870 Ўтказиладиган сана:29-31.01.2018
13. [b]Тошкент вилояти.Султонов Фаррух.
Мурожаат учун тел:+998903482262 Ўтказиладиган сана: 01-02.02.2018
14. Тошкент шаҳри. Муроджон Кадиров.
Мурожаат учун тел: +998712351733: +998974206264: +998949320022 Ўтказиладиган сана: 03.04.2018
Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади.
Республика бўйича вилоят босқичлари февраль ойи ичида ўтказилиши режалаштирилган. Уларни ўтказиш санаси ва манзили келгуси хабарларда эълон қилинади.
ЎМИ Матбуот хизмати