Миссионерликнинг мазмун-моҳияти

14-04-2020, 15:43 admin Мақолалар 700

Оллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қора бўлганларга: Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирган бўлганингиз учун азобни татиб кўринг, дейилур” Оли Имрон 106 оят.
Кузатишлар шуни кўрсатаяптики, Миссионерликни тарғиб қилувчилар асосан ёшлар айниқса аёллар орасида кучли тарғибот олиб боришга интилмоқдалар. Чунки ёшларимизда, ҳамда хотин-қизларимизда диний билим, малака-кўникмаларининг етишмас- лиги, уларнинг диний дунёқараши, илм салоҳияти, иймон эътиқоди сустлашишига олиб келмоқда. Бу эса динимиздан ғараз мақсадларда фойдаланмоқчи бўлганларга қўл келмоқда. Бунинг олдини олишда хотин-қизларимизга ва ёшларимизга мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар, ҳамда ҳалқимиз асрлар давомида эътиқод қилиб келаётган ислом дини ҳақидаги билимларни ва миллий-диний анъаналар асосларини соғлом асосда эгаллашларига кўмаклашиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.
Биз биламизки, муқаддас Ислом динимиз тинчлик, инсонпарварлик, тўғрисўзлик, ўзаро мехр-оқибат туйғуларига йўғрилган диндир. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар (с.а.в.): “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади” дедилар”. Зеро, ҳар бир инсон ўз қилмишига яраша ҳидоят топади. Йўлдан адашганлар эса ўз қилмишларига яраша бу дунёда ҳам, қолаверса охиратда ҳам хор-зор бўладилар. Оллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ”. (Оли Имрон сурасининг 91 оят). Мухтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович таъкидлаганларидек “Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар” дир.
Шундай экан, маънавий-маърифий тадбирларнинг энг таъсирчан услубларидан фойдаланган ҳолда халқимизнинг миллий-диний анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларини қўпоришга қаратилган миссионерликнинг аксилмиллий моҳиятини кенг тушунтириш ва бундай ҳаракатларнинг олдини олиш борасида аёлларимизнинг фаол курашчанлик позициясини шакллантириш биз отинойи ва ҳожионаларнинг ўз олдимизга қўйган энг олий мақсадимиздир. Ҳар бир фуқаромизнинг миссионерликнинг моҳиятини чуқур англаб етиши, бефарқлик ва лоқайдликка йўл қўймаган ҳолда, унинг олдини олиш бўйича ишларда фаол иштирок этиши барқарорлик муҳитини сақлаб қолиш ва янада мустахкамлашга хизмат қилади. Шундай экан, ҳар бир кишида ҳалқимизнинг эртанги куни, жамиятимиз истиқболи ва Ватанимиз тақдири учун дахлдорлик туйғусини, ўз билим ва малакаси, иродаси ва қудратини эл-юрт манфаатлари, унинг бирлиги ва тараққиёти йўлида сафарбар этишда намоён бўладиган фидойиликни тарбиялаш ҳаётий-амалий аҳамият касб этади. Юртбошимиз сўзлари билан айтганда, “...ҳар куни, ҳар соатда фидоий бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш” гина озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашимизга мустаҳкам замин яратади.

Навоий шаҳар “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси. Усмонова Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш