ШУКРОНА

16-03-2020, 09:27 admin Мақолалар 736

Ўқувчилик йилларим Совет тузуми даврида ўтган. Биз ўқувчилар пахта экилишидан токи ғўзапоялар йиғилгунча давом этадиган меҳнат жараёнларга жалб этилардик. Энг қийини ноябръ, декабръ ойларида териладиган кечки кўраклар эди. Куни бўйи кўракларни териб тележкаларга жойлардик. Кечқуруни билан уй-уйимизга ташлаб кетилган кўракларни ичидан пахтасини суғириб олиб, ўлчаб топширардик. Кўракларни ичидан пахтасини чиқариб олиш жараёни 3-4 соатлаб давом этарди. Ўшандай совуқ қиш кечаларида бажариладиган оғир меҳнатдан биз зерикардик.
Онажоним буни ҳам йўлини, зерикмаслигимиз йўлини топган эдилар. Аллоҳнинг борлиги, бирлиги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳабиби эканликлари. Дин нима? Имон нима? мусулмончилик ҳақида Пайғамбарлар қиссалари ҳақида ҳеч кимга айтмаслик шарти билан биз болаларга тушунтирардилар. Бир куни Ихлос сурасини ўқиб бердилар. Мен уни ёдлаб олдим. Эртаси куни ховлига чиқсам, ховлимиз супасидаги каттакон олма дарахти тепасидаги битта сап-сариқ олмага кўзим тушди. Мен уни олиш учун теппага чиқдим. Олмани олдим, ўшанда мен 12-13 ёшлардаги бола эдим. Энди мени шууримда кеча кечқурун ёдлаган Ихлос сурасини баланд овозда тепадан туриб айтиш фикри келди. Шундай ҳам қилдим. Лекин... Онам уйдан чиқдиларда пўписа қилдилар. Тезда дарахтдан тушишимни талаб қилдилар. Тушганимдан сўнг қулоқсизлигим учун қулоғимдан чўздилар. Дарахтга чиққаним учун оёғимга қалин чўп билан урдилар. Ихлос сурасини теппадан айтиб ҳаммага эшиттирганим учун, оғзимга урдилар, мен йиғладим.
Мени бу ҳаракатларим учун ва мени “бундай тарбиялаётганликлари учун” отажоним ва онажоним қамалиб кетишлари мумкинлигини Онаизорим йиғлаб-йиғлаб тушунтирдилар. Доимо дин ҳақида, инсоф-диёнат ҳақида гапирсалар, айниқса ўқиётган мактабимизга бориб, бошқаларга оғиз очмаслик шарти билан дея ваъда олишларини ўшанда биринчи марта тушуниб етдим.
...Орадан йиллар ўтди. Ариқлардан қанча сувлар оқиб ўтди, биз мустақил бўлдик. Ўзлигимиз, тилимиз, Қуръонимиз, динимиз ўзимизники бўлди. 2018 йилда Қуръон мусобақаси Республикамиз бўйлаб туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилди. Аёлларнинг ҳам қўлларига Қуръон берилди. Улар ҳам мусобақада иштирок этдилар. Уларнинг Қуръон тиловатини дунё эшитди, кўрди. Мен Қуръон мусобақасини кўзимда ёш билан йиғлаб, кузатиб бордим.
Эндиги кўзёшларим танамдаги оғриқдан ҳис этилган кўзёш эмас, мумина Онажонимнинг кўзларидаги мен кўрганим хорлик кўзёшлари эмас балки, ғурур - ифтихор, ва шукроналик кўзёшлари эди. Илоҳо юртимизга кўз тегмасин! Оллоҳ ёмонларни бизлардан йироқ қилсин!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани бош отинойиси: С.Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш