КИМ АБУ СУФЁННИНГ УЙИГА КИРСА У ОМОНДАДИР!

20-02-2020, 21:37 admin Мақолалар 536

Қурайш у зотни даъватдан тиймоқчи бўлди. Аммо қўлидан келмади. У кишига берган ваъдалари ҳам фойда бермади, қўрқитишлари ҳам наф бермади. Ниҳоят қурайш у зотни ўлдиришга қасд қилди.
Мустаҳкам режа:
У зотнинг қонлари барча қабилага тарқаб кетсин учун қурайш ҳар бир қабиладан битта йигитни танлаб олди. Ана шунда Бани Ҳошим (Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уруғлари) қасос олишга қодир бўлмайди, дия олишга рози бўлади.
Аммо илоҳий иноят остида бўлган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қатл ижро этиладиган кечада ўринларига Али розиёллоҳу анҳуни ётқизиб дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳу билан тун қоронғусида тарих юзини абадий ўзгартирган сафарларини амалга оширдилар.
Кунлар ўтди. Бир пайтлар ғорда бир ўзлари ўтирган зот энди бутун бир умматга айландилар. У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига барча асҳоблари бугун кўз тикиб турибди. У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари у зот учун моли, жони, фарзандларини ҳам фидо қилишга тайёр турибди. Бир неча йил ичида у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам куч мезонларини ўзгартириб юбордилар.
Мана бугун мусулмонлар Макка остонасида туришибди. Маккага улар куппа-кундузи ҳеч бир хавфсиз киришлари мумкин. Улар қасос учун келишмаган. Аммо бу муқаддас шаҳар ўзлигини қайтариб олиши лозим.
Маккага киришдан олдин амакилари Аббос розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди:
"Абу Суфён фахрни яхши кўрадиган киши. Шу сабаб бирор-бир иш қилсангиз яхши бўлар эди".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккага киргач жарчига "Ким Маккага кирса омонда, ким ўз уйига кирса омонда, ким Абу Суфённинг уйига кирса омонда" деб нидо қилишини амр қилдилар.
Бу услуб Абу Суфённи юмшатиш учун эди. Чунки ўз уйида омон бўлган кишиларга Абу Суфённинг уйига киришга эҳтиёж йўқ эди.

Бу ҳаёт дарсларидан буюк бир дарс. Бунинг хулосаси:
Инсонларга модомики гуноҳ бўлмаса ёққан нарсаларни беришга ҳаракат қил. Чунки бу муҳаббатни мустаҳкам, қалбларни улфат қилади.
Башарият фақат ташқи томондан бир-бирига ўхшашдирлар. Ички томондан эса биз турличамиз.
Баъзиларни мажлис тўрида ўтказмасанг таҳқирланган ҳисоблайди ўзини.
Баъзиларга эса қаерда ўтиришнинг қизиғи йўқ.
Баъзилар ижтимоий тармоқлар орқали сенга бирор нарса жўнатса ва сен унга ҳеч нарса юбормасанг хафа бўлади.
Баъзилар эса уни сенга улашиш учун, яхшиликни биродарга илиниш маъносида юборади. Унга таълиқ(комент) ёзасанми, йўқми иши йўқ.
Атрофингдаги инсонлар табиатини ўрган. Уларнинг табиатига мувофиқ муомала қил. Табиб барча беморга бир хил дори бермайди. Бир хил дори берадиган табиб табиб эмас. Ҳар касалнинг дориси ўз жинсидан бўлади.
Инсонлар билан муомала ҳам шундай. Уларнинг табиатини англа. Уларга нисбатан ўзингга ҳам, уларга ҳам энг маъқул муомалани қил!

Абдулқодир Полвонов телеграм саҳифасидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш