ЎРНИНГИЗДАН ҚИМИРЛАМАНГ!

7-02-2020, 09:19 admin Мақолалар 482

Қурайш мушриклари Бадр ғазотидан синган ҳолда чиқди. Ислом уларнинг кибриёсини тупроққа белади. Унда кофирларнинг энг кўзга кўринган бошлиқларидан бир қанчаси ҳалок бўлди.
Мана шу жиҳатдан Уҳуд ғазоти ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш маъносида Бадрнинг иккинчи раунди бўла олмайди.
Уҳуд мушрикларга нисбатан қасос олиш бўлса, мусулмонларга нисбатан ислом тарихидаги энг етук дарслардан бири бўлди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қурайш қўшинининг ўнг томонида Холид ибн Валид(мушриклик пайти) бошчилигидаги лашкарларни кўрдилар. Улар тоғнинг орқасидан келиб мусулмонлар қамал ҳолатига тушиб қолишидан қўрқдилар. Шунинг учун етмишта (бир ривоятда элликта) камончини тоғнинг тепасида қўйдилар. Уларга очиқ ҳарбий буйруқ бердилар:
"Ўрнингиздан қимирламанг. Гарчи мағлуб бўлаётганимизни кўрсангиз ҳам бизга ёрдам берманг. Ғалаба қилаётганимизни кўрсангиз ҳам бизга шерик бўлманг!".
Уруш бошланди. Мусулмонлар чиройли ҳаракат қилишди. Қурайш Бадрда кўрган азобларини яна кўра бошлади. Мушриклар қоча бошлади. Мусулмонлар уларни қува бошлади. Ҳалиги тоғда турган камончилар ҳам ғалаба ва ўлжадан насибадор бўлиш учун тоғдан тушишди. Ана шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўрққан ишлари содир бўлди. Холид орқа томондан ҳужум қилди. Мусулмонлар ўртада қолишди. Ғалаба мағлубиятга айланди. Бундан яхши дарс олишди:
"Бу уммат пайғамбари ва қўмондонининг амрини бажармас экан ғалабага эриша олмайди. Бугун Уҳуд жанги тугаган бўлсада, мусулмонларнинг орқасини химоя қиладиган камончилар иши ҳали тугаган йўқ.
Барча майдонда бу динни ҳимоя қиладиганларга шарафлар бўлсин!
Эгилиш ва турли рангга киришдан воз кечиб чўғни тутиб турганларга шарафлар бўлсин!
Улар заифлашганларида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларини эшитадилар:
"Ўрнингиздан қимирламанг!".
Фарзандларини намоз, рўза ва гўзал ахлоқ ила тарбия қилаётган азиз оналар! Сиз бизнинг орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Фарзандларидан "Амма ятаса'алун" порасини сўраётган азиз оталар! Сиз бизни орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Бу авлодни тарбияласа яна Абу Бакрлар, Умарлар, Усмонлар чиқишига ишонадиган азиз устозлар! Сиз бизнинг орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Бошлиқларидан олдин ўзларини Аллоҳ кузатиб турганини билиб сидқидилдан виждонан ишлаётган вазифадорлар! Сизлар бизни орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Ҳеч бир хиёнатсиз бинолар қураётган, кўприклар, метролар ва йўллар бино қилаётган азиз муҳандислар! Сиз бизни орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Фарзандларининг тарбиясига тайёргарлик ўлароқ ўзларини иффат асосида тарбиялаётган мастура қизлар! Сиз бизни орқа томондан ҳимоя қилаяпсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Бомдод намози ёшлари! Қуръон дарслари ишқибозлари! Илм мажлислари ошиқлари! Сиз бизнинг мустаҳкам қалқонимизсиз. Ўрнингиздан қимирламанг!
Ҳар биримиз агар ўзи ҳақида ўйлаб кўрса, у бу диннинг ходими ва аскари эканини англайди.
Биздан ҳар биримиз муҳим бир ўриндамиз. Қандайдир бўшлиқни тўлдирамиз, хатарни даф қиламиз. Аллоҳ бизнинг ҳар биримизни бир ўринга қўйган. Гарданимизга омонат ва масъулият юклаган.
ЎРНИМИЗДАН ҚИМИРЛАМАЙЛИК!

Абдулқодир Полвонов телеграм саҳифасидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш