Шайтон ҳизматчи қиёфасига кириб, йигирма йилдан бери Жунайд Боғдодий Ҳазратларининг ёнларига келиб-кетиб юрарди. Нима қилмасин, унинг кўнглига васваса сололмади. Ўз йўлига юрғизолмади. Шайтон бир куни:
-“Эй устоз, сиз мени ким эканлигимни биласизми?’’, деди.
-“Сен лаънати Иблиссан! Илк келган онингдан сени танийман’’, дедилар.
-“Эй устозлар султони! Сиз каби юксак бир даражага етишган бошқа бирор буюк зотни билмайман. Йигирма йилдирки сизни васваса қилишга уриндим, аммо ҳар гал муваффақиятсизликка учрадим, ҳеч қайси истагимни қилдиролмадим’’, деди.
-“Йўқол малъун! Бу гапларинг билан мени ўз-ўзимдан кибрланиш ҳасталигига учратиб енгмоқчимисан? Йигирма йилда қилолмаганингни йигирма сонияда қилмоқчимисан? Кет, даф бўл, бузғунчи!’’, деб қувиб солдилар...
КИБР..! ҒУРУР..! Бу инсоннинг энг заиф томонидир. Неча-неча жоҳил, илмсиз кимсалар қалбига КИБР ва ҒУРУР уруғлари сочилиб, Исломга азият етқазишда фойдаланилди, фойдаланиляпти... Кунимизнинг ҳам энг таҳликали вақтлари айнан кибрга ва ғурурга кетганимиз он бошланажакдир.
Кармана тумани Фатима Алий таржимаси