Илм олиш фазилати

18-12-2018, 08:55 admin Мақолалар 1 593

Илм ўрганган киши олий мақомларга кўтарилади. Илм ўрганган жамият маънавият юксак, фаҳму фаросати ўткир бўлади. Олимларни улғайтириб ўстирган юрт қиёматга қадар маъруф ва машҳур бўлади. Мисол учун Она шаҳримиз Бухорои шариф.
Бу шаҳар жаҳонда нимаси билан машҳур бўлган? Мевалари биланми? Йўқ. Конлари биланми? Йўқ. Сўлим жойлари биланми? Йўқ. Унда ниам билан машҳур бўлган? Шаҳримиз Бухоро ўзининг олимлари билан машҳур бўлган. Мусулмон ўлкаларга борсак Имом Бухорий билан таниламиз. Ғарб юртларига борсак Ибн Сино билан фахрланамиз. Дунёдаги сўфийлар олдида Баҳоуддин Нақшбанд билан эъзозланамиз. Фақиҳлар наздида Абу Ҳафс
Кабир, Имом Қозихон ва бошқалар тилларида достон. Буларниг барчаси молу дунё билан эмас, балки илм ўрганиб, унга амал қилиш орқали бўлган. буни улар машҳур бўламан деб қилишмаган, балки Аллоҳ таолонинг Ўзи уларнинг мақому мартабаларини кўтариб қўйган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг китоби Қуръонда марҳамат қилиб дейди:
“Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”
Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таоло Иброҳим а.с.га деди: “Эй Иброҳим, Мен Олимман ва илмли зотларни севаман”.
Фатҳ Мусалий а.р.айтади: "Касалга обу таом берилмаса, ўлгани каби қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, у ўлади".
Илм уч хил бўлади. 1. Ўрганиш шарт, 2. Ўрганиш мумкин, 3. Ўрганиш ҳаром бўлган илмлар.
Мусулмон киши билиши фарз бўлган илмлар бу аввало иймон эътиқод масалаларидир. Иймони муфассалдаги бўлимларни ўрганиш.
ҲИКОЯТ: бир куни Ғавсул Аъзам Абдулқодир Гийлоний қ.с. сафарга чиқиб саҳрода кетаётганларида. Осмондан нур ёғилиб, Абдулқодир Ғийлоний қ.с.га овоз келди: “Эй бандам, сен менга ўзингни ибодатларинг билан шунчалик манзур бўлдинг-ки, бошқа яқин бандаларим каби сендам ҳам намозу ибодатларни соқит қилдим. Мақому мартабанг менинг наздимда улуғ бўлдики, энди намоз ўқимасанг ҳам бўлади”. Абдулқодир Гийлоний қ.с. бир оз тўхтаб, сўнгра: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим” – “Аллоҳим шайтоннинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ сўрайман” дедилар.
Шунда шайтон: “Эй Абдулқодир, мени шайтон эканлигимни қаердан билдинг? Мен мана шундай қилиб 7000 та авлиёни Ҳақ йўлдан адаштирганман”, деди. Абдулқодир Гийлоний қ.с.: “Эй малъун, Аллоҳ таолонинг мана бу ояти эсимга келди:
“Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил” .
Бу оят Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад с.а.в.га хитоб қилиб буюрмоқда. Энди Худони пайғамбари бўла туриб, ажали етгунча намозу ибодатларини, фарзларини адо қилар экан. Қандай қилиб мен ибодат қилмас эканман. Авлиё минг мақоми юқори бўлсин, ҳеч қачон пайғамбарнинг мақомига етолмайди. Мана шунда Худои таолонинг берган тавфиқи билан сен малъун эканлигингни билдим”.
Мана, муҳтарам жамоат, агар биз ўзимизнинг иймон эътиқодимиз илмларини ўрганмасак, ўша шайтон а.л. йўлдан адаштирган 7000 тадан биттасига айланишимиз мумкин.
Яна ўрганишимиз зарур бўлган илмлардан ибодатларимиз илми, намоз бўлсин таҳорат бўлсин. Оиламизни боқишлик учун зарур бўлган касбу ҳалолимизнинг қонун қоидаларини билишимиз лозимдир.
Ўзимиз учун, ҳаётимизга керак бўлиб қолиши мумкин бўлган илмларни ўрганишимиз мумкин. Мисол учун: духтурлар бор, аммо ўзимиз учун бола-чақамиз учун биринчи ёрдам усуллари, айрим тиббий муолажаларни ўрганишимиз мумкин.
Аммо ўрганиш ҳаром бўлган илмлар бу сеҳргарлик, фирибгарлик, одамларга, жамиятга зарар бўладиган касбу корлардир.
Холил ибн Аҳмад айтдилар:
“Кишилар тўрт хил бўлади;
1. Бир киши билади ва билишини ҳам билади, у олимдир, ундан сўранглар.
2. Бир киши билади, лекинбилишинибилмайди, у унутувчи, унгаэслатинглар.
3. Бир киши билмайди, лекин билмаслигини билади, у тўғри йўл истовчидир, унга йўл кўрсатинглар.
4. Бир киши билмайди, лекин билмаслигини ҳам билмайди, у жоҳилдир уни тарк қилинглар”.
Аллоҳ таоло илм ўрганмайдиган нодонлардан юз ўгиришликка буюриб дейди:
"Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир" ,
Жоҳиллик нодонлик, илмсизликдир. Ислом мусулмонларни нодонлик ва нодонлардан, илмсизлик ва илмсизлардан юз ўгиришга, ҳар қачон илм ўрганиш ва олимлари билан бирга бўлиш, илммажлисларига боришга даъват қилади.
“Ким илм талаб қилса, ўтган гуноҳларига кафоррат бўлади”.
“Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини енгиллаштиради”.
Ҳасан Басрий р.а.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Олим бўл ёки ўрганувчи бўл ёки эшитувчи бўл ёки илм аҳлининг мухлиси бўл, аммо бешинчиси бўлма ҳалок бўласан”, деб марҳамат қилдилар Расулуллоҳ с.а.в. Мен Ҳасан Басрийдан: “Бешинчиси ким?” деб сўраганимда: “Ўзидан янгилик чиқарувчи”
Ибн Сирийн а.р. айтганларидек: “Киши билмаган нарсасини айтганидан кўра жоҳил ҳолда ўлиши яхшироқдир”.
Айримларки билмаган нарсасини билмадим дейишликка уялиб, оғзиган келган гапини гапираверади. Мана шунақа инсонлар динимизда бидъатлар, хурофотларни пайдо қилади. Билмаган нарсасини “билмайман” дейишлик ҳам суннат.
Марвазийнинг ривоятларида имом Аҳмаднинг ушбу сўзлари нақл қилинган: Ҳар бир нарсада гапиравериш дуруст эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир нарса ҳақида сўралсалар: "Билмайман, Жаброийлдан сўрайчи" дер эдилар.
Молик ибн Анас айтадилар: Менинг фатвога лойиқ эканимга етмишта олим гувоҳлик бермагунича фатво бермадим.
Бирор киши биздан бир нарса ҳақида сўраса, бировдан ўшани эшитган бўлсак ёки бирор жойда ўқиган бўлсак, иложи борича олимни номини айтиб ёки китоб номини айтиб кейин фатво айтайлик.
Яна Имом Молик айтадилар: Ҳар бир сўраган кишига жавоб бераверишинг илмни хорлаш ва камситишдир.
Чунки у одам ўша илмнинг аҳли бўлмаса, илмни хорлаган бўламиз.
Рабийъа йиғлаётганди, ундан сизни нима нарса йиғлатди, деб сўрадилар? Илми бўлмаган кишидан фатво сўралди ва исломда жуда оғир иш зоҳир бўлди.
Агар бирор илм ҳақида сўрамоқчи бўлсак, уни эгасини топиб кейин сўрайлик. Фиқҳий масалаларни фақиҳдан, ҳадис масаласини ҳадис илми бўйича олимидан худди дардимизга давони ҳақиқий табиб духтурлардан сўралган каби.
“Динда фақиҳ бўлган инсон одамларнинг афзалидир. Агар унга ҳожат тушса, фойда беради. Агар беҳожат бўлсалар, ўзига фойда беради”
Имом Шофиъий (р.а.) бундай дейди: «Кимки таълим олиш аччиғини татиб кўрмаса, ҳаёти мобайнида жоҳилият хорлигини ичади. Кимки йигитлигида таълим олмасдан вақтини зоеъ қилса, ўлимини тўрт баробар яқинлаштирибди».
“Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир боб илм ўрганса, унга етмиш сиддиқнинг савоби берилади”

Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди имом хатиби Саидов Рустамжонскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш