Вақтида барака топа олмаётганларга Қуръондан кўпроқ ўқишни тавсия қиламан

1-10-2019, 08:34 admin Мақолалар 839

Ўзимга ва дўстларимга ҳар ойда камида бир марта Қуръонни хатм қилишни васият қиламан. Агар бундан зиёда қилсак, ўзимиз учун янада яхши.
Машғулот ва муаммоларингиз ҳар қанча кўп бўлмасин, Аллоҳ таолонинг Китоби билан суҳбат қуришдан маҳрум бўлган киши ҳақиқий бебаҳра қолган кимсадир.
Солиҳ салафлардан бири шундай деган экан: «Қуръондан қанча кўп пора (жузъ) ўқиганим сари вақтимга барака кириб бораверди. Қуръон ўқишни кўпайтиравердим, ҳатто бир кунда ўн жузъ ўқийдиган бўлдим. Вақтида барака топа олмаётганларга Қуръондан кўпроқ ўқишни тавсия қиламан».
Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий илм талабига чиқмоқчи бўлган шогирди Зиё Ал-Мақдисийга шундай васият қилди:
«Қуръонни кўп тиловат қил ва бу амални ҳеч тарк этма, чунки Қуръонни қанча тиловат қилсанг, шунча илмга етишасан».
Кейинчалик Зиё шундай деди: «Мен буни ўз кўзим билан кўрдим, кўп тажрибадан ўтказдим. Қуръонни кўп ўқиганим сари кўпроқ ҳадис эшитиш ва кўпроқ ёзишга муяссар бўлардим, Қуръон ўқимаган кунларимда эса ўша амалларга эриша олмас эдим».
Ибн Ражабнинг «Зайлу табақот ал Ҳанобила» китобидан.

Муҳаммад Одил
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш