Тунги соат ўн иккилар чамаси бехосдан жиринглаган телефон товушидан онахоннинг юраклари бехузур бўлди. Ғира шира бўлиб кўриниб турган телефон томон қўл узатаркан, “Илохим тинчлик бўлсин-да” дея гўшакни олиб қулоғига яқин келтирди.
-“Ассалому алайкум алоо Халима онани телефонларими ?Узр онажон бу мен, маҳалладан безовта қиляпман.”
-“Ха нима гап болам тинчликми.”
-“Маҳалламиздаги фалон оилага келмасангиз бўлмайди ,вазият яхши эмас”-дея тушунтира кетди мутахассис.
Онахон - “Демак оилавий нотинчлик” дея хаёлидан ўтказди ва бир амаллаб хонадонга етиб келгач, гап нимадалигини англаб етди. Чамаси эр маст бўлиб аёлини дўппослаган . Аёл икки қўли билан юзларини ушлаб олган, ёрилган қовоқларидан сизиб чиқаётган қонни тўхтатишни иложиси йўқ эди .Шунда онахон зудлик билан аёлни шифохонага этиш ва қолган гапларни кейин хал қилиш кераклигини маслахат берди. Биргаликда аёлни шифохонага этишиб, ёрдам кўрсатиб уйга қайтишди. Уйда қилган ишини “Эркакчилик”ка йуйиб хақ эканлигини уқтириб,бақираётган эркакни тинчитишни иложиси йўқ эди. Аранг хар иккала томонни муросага келтириб, вазиятни юмшатиб бўлдиларки хам вақт алламахал бўлиб бомдод намозига “Азон” айтила бошлаган эди. Онахон қилган ишидан хурсанд холда уйи томон кетаркан беозоргина лабларида бир сўз тинмай айланар эди-“Аллохим ўзингга беадад шукуроналар бўлсин”-деган
Ҳа бу Яратганни ризолигига эришиш мақсадида эл юрт ташвишини ўзиники билиб махалла,қўни-қўшни,тинчлигини осойишталигини ўз хузур халоватидан устун қуйиб муқаддас динимиз йўлида хизмат қилиб келаётган отин ойиларимизнинг кундалик хаётларидан бир лавха эди холос.
Отинойиларимизни диний, маънавий ,маърифий илм салохиятларини ошириш , юртимизда ижтимоий маънавий мухитни яхшилаш, аёллар ўртасида ўтказилаётган марака-маросимларни тартибга солиш , бидъат-хурофотларга чек қуйиш, исрофгарчиликни олдини олиш, аёлларни диний маърифатини кўтариш мақсадида отинойиларимиз томонидан бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Таъзияларимиздаги кўк кийиш, оқ кийди, дод фарёд солиб йиғлашни тартибга солиш ,қирқ -йигирма маросимларини қисқарганлиги,бидьат хурофотларни камаётганлиги,ажримларни тўхтатишда, бўлажак келин-куёвлар билан сухбатлар , ёшлар тарбияси, аёллар уртасида жиноятчиликни олдини олиш, қайнона-келин муносабатлари каби масалалар буйича тинимсиз фаолият юритмоқдалар.Бу борада бирламчи корхона ва ташкилот махалла фуқоролар йиғини ўқув даргохларидаги олиб борилаётган суҳбатлар ,яраштирув хоналарини ташкил этилиши, ФҲДЁ бўлимларида ёшларнинг отинойилар билан давра суҳбатлари ,имконияти чекланганлар билан ишлаш уларни муаммоларни ҳал этишда ёрдам бериш, ногиронлиги бор ёрдамга муҳтож оилалар холидан хабар олишни йулга қўйилганлиги , инновацион мактабларда имом ва отинойиларимизни баробарида бириктирилиб суҳбатлар олиб бориш йўлга қўйилиб ва бу борада мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиб келинмоқда. .Тадбирларда асосан миллий қадриятларимиз ахлоқ-одоб ,оила муқаддас даргох эканлиги, оилада аёл ва эрнинг бурч-вазифалари қайнона келин муносабатлари, Ислом динида оиланинг ўрни ,талоқ масалалари, аёллар ва ёшлар ўртасида учраётган ўз жонига қасд қилиш, жиноятчиликни олдини олиш масалалари тўғрисида бўлиб, инсоннинг қилаётган хар бир амали орқасидан савоб ва гуноҳга эришишлиги бунинг орқасидан яхшилик ва ёмонликни келиб туришлиги тўғрисида оят ва хадисларга таянган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Вилоятимиз отинойилари давомли равишда муқаддас динимиз софлиги, барқарорлиги йўлида халқимизга хизмат қилиб астойдил мехнат қилишга ишонч билдирадилар.
Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова