Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Сизга бир саволим бор эди. Мен яқинда бир кишидан "Агар эр олти ойгача сафарда бўлиб, аёлини нафақасини адо қилмаса, аёлга ўз ўзидан талоқ тушади деб эшитдим. Шу гап тўғрими?
Жавоб: Йўқ, бу гап нотўғри. Авваламбор шариатимиз эркакка аёлининг нафақасини вожиб қилганини, бордию сафарга чиқадиган бўлса ҳам аёлини ҳеч кимга эҳтиёжи тушмайдиган қилиб нафақа билан таъминлаб кетиши, узрсиз 4 ойдан ортиқ аёлини ёлғиз қолдириб кетмаслиги кераклигини эслатиб ўтиш жоиз. Бордию, аёл шунча муддат нафақасиз қолган тақдирда ҳам, ўртага талоқ тушмайди. Шариат номидан юқоридаги киши айтган каби гапларни тарқатиш тўғри эмас.