Телефондан офат келмоқда

30-11-2018, 09:51 admin Мақолалар 1 181

Бир ўрта мактаб директори ўқувчиларнинг дарсга телефон олиб келган ёки йўқлиги ҳақида рейд ўтказди. Сизга маълумки телефон ўқувчиларни дарсдан чалғитади. Рейд кутилмаганда бўлгани учун ўқувчиларда кўплаб телефонлар борлиги маълум бўлди. Энг қизиғи шундаки , текширув жараёнида тўққиз нафар қиз бола ва тўрт нафар ўғил болалар уяли алоқа телефонида беҳаё сурат ва видеолар борлиги аниқланди. Бизга маълумки қизлар ўғил болаларга нисбатан тезроқ баолғатга етишадилар. Балки шунинг учун қизларда кўпроқ бу нарсаларга қизиқиш кузатилгадир. Уйлаб кўрсак бу йигит қизлар видео ва суратларни яна биттадан дугона ва ўртоғларига кўрсатмаганларига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу ҳол менимча фақат бу мактабда бўлмаса керак. Муаммонинг долзарб тарафи шундаки, бу кечагина туғилган болакайлар кўрганларини синаб кўргилари келиши мумкин албатта. Ана шунда жуда катта кўнгилсизликлар келиб чиқади. Директор тўғри йўл тутиб уларнинг ота -оналрига ётиғи билан тушинтириб телефонларини олиб қўйишга эришди. Лекин бу муаммони ечими эмас. Ҳамма жойда йигирма биринчи аср “ахбарот техналогиялари асри” деб эълон қилинияпти. Унда йигирма иккинчи аср қандай бўлади? Ахир бу техникалар кириб келганига ҳеч қанча бўлмай шунча муаммо. Мен фарзандалрим ўқиш ўрганиш ўрнига кераксиз нарсалар билан шуғулланишларини истамасдим. Фарзандлари кўча кўйда беҳаё видео ва суратларни кўриб , яна номаҳрам кишилар билан алоқада бўлиб юришларини ҳеч ким истамаса керак. Унда қандай қилиб болаларни бу балодан чеклаб қўйса бўлар экан? Шундан сўнг бу муаммони ечимини излашга жиддий киришдим. Бир ҳарбий киши билан мулоқотда бўлганимда у киши ҳам шу муаммога дуч келгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича: Аввалига, боласига телефон олиб бермабди ва телефон ишлатишни таъқиқлаб қўйибди. Кейинги муаммо, дейди ўша киши -Ёш қизимни қаерда , кимлар билан юрганини билмай овора бўлардим. Уни тергаб туриш учун телефон олиб беришга мажбур бўлдим. Оддийгина, фақат гаплашиш учун мўлжалланганидан. У менга дарсга борганини, чиққанини, уйга келганини айтиб турарди. Вақт ўтгач қизим телефонини уйда қолдириб кетадиган одат чиқарди. – эсимдан чиқиб қолиб кетибди дер эди. Ойисидан билсам у буни атайлаб қилар экан. Чунки бу телефон учун ўртоғлари орасида камситилаётган экан. Қизимни камситилганига қараб туролмай яхшироқ телефон олиб бердим. Аввалига телефон бўш, хотирасига ҳеч нарса жойланмаган эди. Бегона суратлар қўшила бошлади, суҳбатлашиш учун умумий сайтлар қўшилди, ўз ўрнида булар қизимнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсата бошлади. Уни телефонини ўзиданда яхшироқ тушунишга ҳаракат қилдим. Қўл остимдагилар бунга қарашиб юборишди. Кейин қизимга телфонда қилаётга ҳар бир яширин ҳаракатини сезишимни кўрсатиб қўйдим. Қўшиқлар ва оилавий суратлардан бошқа ҳамма нарсани ўчириб ташладим. Деярли ҳар куни уни телефонини қўлимга олиб текшираман. Яна унга ортиқча бирор нарсани сезсам телефондан айрилишини яхшилаб тушинтирдим. Ҳозирги вақтларда у бирор ножўя ҳаракат қилгани йўқ, биладики, мен ҳаммасини сезаман. Балки бир кун келиб мени тўғри иш қилганимни тушуниб раҳмат ҳам айтар. Мени ютуғим шундаки ҳар куни қандай ҳолатда бўлишмдан қатъий назар у билан шуғулланишга вақт топаман. –дейди.
Энди мен қандай йўл тутсам экан? Боларим ҳали ёш улар ҳозирдан бу телефонларга қизиқишади. Агар уларнинг тарбиясини ҳозирдан босим остида ушласам уларга ёмон таъсир қилар экан. Ўз ихтиёрларига қўйса келжакда улардан нима кутиш мумкин? Оддий телфонга камситилсалар, мураккаблари уларни ҳаёлини бўлса. Харбий акамнинг сўзларидан келиб чиқсам мен доим фарзандимдан бу мавзуларда ўн қадам олдинда бўлишим керак экан. Лекин улар менга дуч бўлгунча кун давомида бу телефонарида нима хоҳласалар қилиб кейин менга “тозалаб”, барчасини ўчириб бермасликларига кафолат йўқ-ку. Қолаверса мен уларни уйда назорат қилишим мумкин, уйдан чиққанларидан кейин кўчадаги муҳит тасирига тушмайдиларми? Мен фақат ўзимнинг болам эмас, барчамиз бирлашиб болалар тақдири ҳақида уйлашимиз кераклигини тушиндим. Агар ҳамма ўз боласи билан шуғиллансин десак бу нотўғри бўлар эди. Қўшним эртага ишдан толиқиб келиб фарзандини назорат қилишга вақти бўлмаслиги мумкин. Биз муаммони оммавий ечимини излашимиз керак!!! Ахир ҳаммамиз фарзандларимиз ор номус билан гўшангада келин- куёв бўлишларини, яхши билим юртларида ўқиб, муносиб лавозимларда ишлашларини истаймиз-ку.
Мен қидира-қидира бу муаммонинг оммавий ечимини топгандек бўлдим. Бир кун қалбимда Аллоҳни топиб унга сажда қилиб намоз ўқий бошладим. Шундан сўнг шаръий ҳукумлар ва фиқҳ илмини қизиқиб ўқир эканман, ёшлик чоғларимда эшитганим бир ривоят ёдимга тушиб кетди. Ривоятда устоз ўз шогирдларига уйга вазифа сифатида ҳаммадан яшириб Аллоҳ назари тушмайдиган бир жойда биттадан товуқни сўйиб келишларини буюради. Эртанги кун шогирдлар ҳаммаси товуқларни сўйиб келади, лекин фақатгина бир ўқувчи вазифани бажармай товуқни тириклайин олиб келади. У “Аллоҳ назари тушмайдиган бирор жой йўқ экан, қаерга бормай, нима қилмай Аллоҳ мени кўриб турганини билдим.” дейди. Бу ривоят мени ўша дамларда кўп чуқур ўйлашга мажбур қилган эди. Англагандимки отам, онамдан яширинчи бирор ножуя иш қилсам улар берадиган жазодан қутулиб қолишим мумкин, аммо Аллоҳ таоло берадиган жазодан ҳеч қочиб қутилиб бўлмайди. Бунинг ўрнинга Аллоҳнинг севган бандаларидан бўлишга ҳаракат қилишим керак.
Шу воқеаларни эслаб туриб барча муаммоларнинг ечими Аллоҳда эканини, энг катта муаммо ўзим эканимни тушундим. Чунки мен кўп тенгдошларим қатори динимни яхши биламайман. Пайғамбаримизни соллаллоҳуалайҳи васалламни танимайман, биз учун барча муаммоларнинг ечими берилган нажот китоби Қуръонни билмайман.
Шундан сўнг ҳар кун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўргатганлари, айтганлари, васиятларидан болаларимга ўқиб шарҳлаб берадиган бўлдим. Аста-секин жажжи болаларим тушунаяпдиларки мен кўрмаётганимни, оналари кўрмаётганини, лекин Аллоҳ доим кўриб туришини. Ножўя иш ўрнига Аллоҳ розилиги учун савоб ишлар қилиш кераклигини, “Ота рози худо рози”, “Жаннат оналар оёғи остида”, “Устоз отангдек улуғ” деган ҳикматлар замирини чуқур англаяпдилар, Алҳамдулиллоҳ.



Навбаҳор туман “Ахтам саҳоба”
жоме масжиди жамоатидан: Хуршид Фармонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш